1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китоби сотувга чиқди

05:00 / 02.02.2015 2840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китоби сотувга чиқди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бозор ва унга боғлиқ масалалар»  деб номланган китоблари сотувга чиқди.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Бандаларига молиявий муомалаларни ҳалол йўллар билан амалга оширишни ва ҳаром йўллардан четланишни амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига молиявий муомалаларни батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!
Қадимги фуқаҳоларимиз ушбу «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» деб атаётган китобимизда келадиган масалаларга оид бобни «Китобул байъи» – «Савдо китоби» деб аташган.
Ҳар бир инсон турмуш тақозоси ила ҳаётида доимий равишда молиявий муомалаларга дуч келади ва бу муомалаларда иштирок этади. Айни шу муомалалар одамларнинг кўп вақтини ва фаолиятини ўз ичига олади.
Молиявий муомалалар тартибга солинмаса, уларнинг қоидалари бўлмаса, кишилар орасида келишмовчиликлар кўпайиши аниқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ишни Ўз зиммасига олган ва умумий таълимотларни баён қилиб берган. Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали бу ишларнинг тафсилотини йўлга қўйган. Шу тариқа савдо сотиққа оид исломий ҳукмлар мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилинган. Исломдан олдинги даврдаги бу борада шаклланган нотўғри ҳукмлар бирин-кетин бекор бўла бошлаган.
Кейинчалик фуқаҳоларимиз ушбу мавзуда келган оят ва ҳадислардан чиқадиган ҳукмларни тартибга солиб, ижтиҳод даражасига етмаган мусулмонлар учун уларга ёрдам тариқасида осонлаштириб, тушунтириб беришган.
Ҳозирги кунимизда одамлар орасида молиявий муомалаларда турли келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва маҳкамабозликлар чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби нохуш ҳолатларни камайтириш учун нима қилиш лозим? Бизнингча, шариатимизда кўрсатилган таълимотларни яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиш зарур.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Бозор ва унга боғлиқ масалалар»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2014
Ҳажми: 104 бет
ISBN: 978-9943-
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2730-сонли тавсияси ила чоп этилган


Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган шаҳри:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212
Асака шаҳри: (+99890) 621 2369
Марғилон шаҳри: (+99873) 253 4215
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99890) 9951341
Ургенч шаҳри: (+99894) 1188880
(Иш вақти 09:00 - 17:00)


Китоб ҳақида тўлиқ маълумот: http://hilolnashr.uz/index.php/kitoblar/product/324-bozor

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Яхшилик ва ахлоқ, деб номланган 34жузи.Ушбу жузда Расулуллоҳ давоми...

3471 09:17 / 23.02.2018
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳидоят имоми, деб номланган китоблари.МуқаддимаАллоҳ таолога У Зотнинг жалолига ва жамолига давоми...

1666 11:54 / 01.06.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, деб номланган китобнинг иккинчи нашри. қайта нашрУшбу китоб 1991 йилда биринчи нашрдан давоми...

2537 11:41 / 21.02.2020
quotЗикр аҳлидан сўрангquot 117сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 117сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

2700 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

118756 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40715 14:35 / 11.08.2021