1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Болаларимиз биз учун кўзгудир

14:41 / 08.01.2018 4988 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккита альпинист тоққа чиқаётган эди. Бир пайт олдиларидан баҳайбат айиқ чиқиб қолди. Улардан бир дарров ерга ўтириб, тоққа чиқиш учун мўлжалланган оёқ кийимини ечиб, югуриш учун мўлжалланган оёқ кийимини халтасидан олиб, шоша-пиша уни кия бошлади. Шериги бунга ҳайрон бўлиб, «Нима қиляпсан? Айиқдан қочиб қутуламан деб ўйлаяпсанми?» деди. Шунда у: «Югуриб айиқдан ўзиб кетмасам ҳам, сендан ўзиб кетсам бўлди», деб жавоб берган экан.

Айрим ҳолатларда биринчи альпинистдек фикр юритишимизга монеълик йўқ. Лекин оилада бундай фикр юритиш мақбул эмас. Биринчи альпинистнинг топган ечими тезгина қочиб, ўзини хатардан узоқлаштириш эди. Унинг мақсади шеригидан ўзиб кетиб, оғир аҳволда ташлаб бўлса ҳам, хатардан қутилиб қолиш эди. Аммо ўша шерик бизнинг бир бўлагимиз бўлса-чи? Оиламизнинг аъзоси бўлса-чи? Бундай ҳолатда уни хатарда қолдириб, ўзимиз қутулиб қолишимиз тўғри бўлмайди. Бу худди жарроҳлар: «Операция муваффақиятли ўтди, лекин беморни сақлаб қола олмадик», деган гапга ўхшайди.

Айтмоқчимизки, баъзан ота-она қийин вазиятга ечим топиш ўрнига ундан қочишга, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ёки уни бошқа бировнинг зиммасига юклашга уринади. Натижада бошқаларнинг қўлидан келмайдиган энг муҳим вазифаларни боғчадаги тарбиячига, мактабдаги муаллимга ёки энагага ташлаб қўйишади.

Болалар тарбияси бўйича маслаҳат сўраб келган ота-оналар уларга мутлақо бўйсунмай қўйган ўғилларини, бўйи етиб қолган қизларини олиб келиб, уларни тарбиялаб беришни илтимос қилишади. Лекин бу масала фарзандлар билан эмас, ота-оналар билан ҳал бўлади, чунки оқибат эмас, сабабни ислоҳ қилиш керак. Фарзанд тарбиясидаги ислоҳ эса фарзандлардан эмас, ота-оналардан бошланади…


Фарзанд тарбиясида кичик пудратчи ташкилотларни ижарага олиб ишлатадиган катта пудратчи ташкилотлар йўлини тутмайлик 



Баъзан ота-оналарнинг болаларга нисбатан мажбурият ва масъулиятларнини оддий мисол билан изоҳлайман.
Кўйлагингизни кийгач, битта тугма етмай ёки ортиб қолган пайтлар бўлганми? Бундай кулгили ҳолат, айниқса шошиб турганда, кўп учрайди. Одатда хато қилганимизни қандай биламиз? Албатта, кўзгуга қараганимизда. Масалан, бир ёқамиз баланд, бири паст бўлиб қолади. Шунда нима қиламиз? Дарров хатони тўғрилаймиз. Лекин уни бировга айтмаймиз, балки ўзимиз тўғрилаймиз. Энди эътибор беринг, хатони тўғрилаш учун қўлимизни қаёққа чўзамиз? Кўзгугами? Йўқ, албатта. Табиийки, хато кўзгуда акс этгани билан, қўлни ёқамизга узатамиз. Ақли-ҳуши жойида одам кўзгуда кўринган хатони тўғрилаш учун қўлини кўзгуга узатмайди. Нима учун? Чунки хатони тўғрилайман деб қўлни кўзгуга узатсак, уни синдириб, қўлимизни ҳам кесиб оламиз. Кўзгу синса, хато кўринмай қолади, лекин у тўғриланиб қолмайди.
Азизлар, фарзандларимиз ҳам биз учун кўзгудир. Уларнинг хатти ҳаракатларида ўзимизнинг хатти-ҳаракатларимизни кўрамиз. Улар айтаётган гап-сўзлар биз айтадиган сўзларнинг акс-садосидир. Уларнинг бирор иши ёки гап-сўзи бизга ёқмаса, бу хатони тўғрилаш учун аввал ўзимизга юзланайлик. Ҳар бир қайсар боланинг ортида ундан ҳам қайсарроқ ота ёки она туради. Қўрқоқ боланинг ортида ундан ҳам қўрқоқроқ ота-она бўлади. Жиззаки бола жиззакиликни оиласидан олади. Бақир-чақир қилиб юрадиган тўполончи болаларнинг ортида ўзини тута олмайдиган, жаҳлини бошқара олмайдиган, бақироқ ота-оналар туради. Ўртоқларини салга ураверадиган болалар уйда ота-онасидан доим калтак еган бўлади.


«Болаларимиз бамисоли жавҳар,
лекин темирчи ўзимиз» китобидан
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёз кунларидан бирида болалар дарё бўйида ўйнашарди. Уларнинг орасида Жаъфар деган бола ҳам бор эди. Болалар уни золим деб аташарди. Чунки у ҳайвонларга озор берар давоми...

2609 05:00 / 16.02.2017
Дарс Қуръони каримдан ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота танишбилишларнинг аҳволини сўради.Шунда Фотима .Мактабдан қайтаётганимда йўлни кесиб давоми...

3343 15:59 / 21.12.2017
Салмон ибн Омир азЗоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги давоми...

10863 05:00 / 15.02.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙММуаллиф муқаддимасиАллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳамад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

3976 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

120076 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41741 14:35 / 11.08.2021