1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бировга фотиҳа қилинган қиз

20:49 / 25.04.2016 3393 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари!

Саволим шундан иборатки, мен бир қизни Аллоҳ учун суйдим. Унинг уйига совчи юбормоқчи бўлдим, кейин билсам, уни ўзга бировга фотиҳа қилиб қўйишганини эшитдим. Шундан бери ҳар намозимда, у қизни жуфти ҳалолим бўлишини Аллоҳдан сўрайман, фотиҳа қилиш никоҳланиш эмаску! Аллоҳдан у қизни жуфти ҳалолим бўлишини сўрашим ва шунга ҳаракат қилишим тўғри саналадими?

Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса, жоиз эмас. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».

Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфирлии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.

«Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин!» «Фистончини хотин қилиб бергин», каби дуолар ҳаромдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродари совчилиги устига, то ундан олдинги совчи тарк қилгунча ёки унга изн бергунча совчи қўймас», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилишган.

Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин.

Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир.

Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади.

Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намозда имомликка ўтишга ким ҳақли Ёши каттасими ёки илмлисими Имом ўзи қанақа бўлиши керакЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймНамозда имомлик қилиш шариатда давоми...

10354 21:20 / 24.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳозир кўплаб .ҳалол, белгиси остида колбасалар ишлаб чиқарилмоқда. Хайрулла Ҳамидов ҳам .Андалус, номидаги колбасани давоми...

3077 19:56 / 26.04.2016
Шариатда таҳорат ибодат ҳисобида. Лекин ҳозирги кунда кўп қаватли уйларда ҳожат ва таҳорат бир жойда. Бунинг зарари йўқмиquotШариатда таҳорат ибодат ҳисобидаquot, давоми...

5665 20:47 / 28.04.2017
САВОЛ Ассалому алайкум Ҳазрат, менинг саволим шундай эди жаннатда ҳам кўпайиш фарзанд кўриш борми Агар иложи бўлса, шу ҳақда батафсилроқ маълумот олса бўладиган давоми...

3814 20:48 / 24.04.2016
Аудиолар

120160 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41821 14:35 / 11.08.2021