1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Биродарликнинг шартлари

17:23 / 27.03.2017 2480 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Аллоҳ таолога Ўзининг Зотига муносиб ҳамд ва У Зотнинг бандаси ва расули Муҳаммадга чексиз салавоту саломлар айтамиз. 

Уламоларимизнинг ижтиҳодларидан маълум бўладики, биродарлик – бу иймон аломатидир. Уламоларимиз айтадилар: “Биродарликсиз иймон бўлмайди, иймонсиз биродарлик”. Бошқа амалларда бўлгани каби иймон билан биродарлик бир-бирини тақозо қилади. Иймон билан биродарлик худди эгизаклардек. Исломий биродарлик қалб ва бадан амалидан иборат. Иймон биродарликсиз мавжуд бўлмайди, биродарлик эса иймонсиз вужудга келмайди. Иккиси бир-бирига боғлиқ тушунчалар. Аллоҳ таолонинг: “Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инилардир”(Ҳужурот сураси, 10-оят) мазмунидаги сўзи ҳам шунга ишора қилади. Мўмин одам ўзига ўхшаган мўминни кўрганда дилдан яйрайди, унга талпинади. Нафси бузуқ одам эса ўзига ўхшаган кимсани кўрганида хурсанд бўлади. Ўзининг фикри-ақийдасига, нафсига, дунёқарашига хилоф бўлган табиатни кўрганда юраги сиқилади ва ундан қочишга ҳаракат қилади. «Саҳиҳ Муслим»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Одамлар олтин ва кумуш конлари каби конлардир. Уларнинг Исломда яхшилари жоҳилиятда яхши бўлганларидир - агар динни тушунсалар. Руҳлар жамланган лашкарлардир. Улар ичидан жинси бир-бирига мос келгани (таниганлари) улфатлашади, мос келмагани (танимаганлари) бир-бири билан чиқиша олмайди (юз ўгириб кетади)”.

Хаттобий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Яхши одам яхшиларга мойил бўлади, ёмон кимса ёмонларга мойил бўлади. Руҳларнинг бир-бирига жинси мос келгани улфатлашади, мос келмагани бир-биридан юз ўгиради, деганининг маъноси шудир. Шунинг учун мўмин киши фақат ўзига ўхшаган иймон ва ихлос аҳли бўлган кишиларни яхши кўради, фақат қалби нопок мунофиқ кимсагина мўминни ёмон кўради. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта иймон келтириб яхши амаллар қилган зотлар учун Раҳмон дўстликни (барқарор) қилур» (Марям сураси, 96-оят)”. 

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу кўп айтардилар: “Сизлар менинг қалбимнинг сайқалисизлар”. Яъни, сизлар (биродарлар) менинг қалбимни тиниқлаштирадиган, сайқаллаштирадиган инсонларсизлар, деб айтардилар. 

Умар розияллоҳу анҳу: “Дунёнинг руҳи (моҳияти, бахт-саодати, мазаси)дан нима қолди? Тунлари туриб таҳажжуд ўқиш, Қуръон тиловат қилиш ва биродарлар билан суҳбатлашиш. Бундан бошқа нарса қолгани йўқ” – деб айтардилар 

Кимки биродарликнинг гўзаллиги, улуғлиги билан яшамас экан, у одамнинг иймони ноқисдир. Ким биродарлик лаззатини ҳис қилмаётган экан, биродарлари билан бағри тўлмаётган, қалби яйрамаётган экан, бу унинг иймони ноқис эканлигига далолатдир. Унинг иймони заиф. Абдуллатиф Абу Саъд ал Асарий “Аллоҳ йўлидаги биродарликнинг ҳуқуқлари ва вожиботлари” китобида ёзадилар: “Иймоний биродарлик бу диний вожиботдир. Бу шаръий фарздир. Бу шунчаки шахсга боғлиқ бўлган бир мавқиф эмас. Балки у бир қанча амаллардан иборат мажмуадир”.

Уламолар биродарликнинг шартлари хусусида ёзганларида ҳар бир олим ўзининг ижтиҳодига қараб турли хил шартларни зикр қилган. Улар бир-бирини тўлдиради. Шулардан учта муҳим шартни зикр қилиб ўтамиз: 

1. Иймон; 

Биродарликнинг иймонга боғлиқлигини, бу иккисининг бир-бирини тақозо қилишини юқоридаги сатрлардан билиб олдик. 

2. Биродарлик холис Аллоҳ учун бўлишлиги; 

Бир-бирига биродар бўлган инсонлар шахсий манфаатларидан холи бўлишлари керак. Бирор шахсий, дунёвий манфаат учун бўлган биродарликни ҳақиқий исломий биродарликка тенглаштириб бўлмайди. Биродарлик холис Аллоҳ учун бўлиши керак. Ҳар қандай нохолис қурилган биродарликнинг оқибати хайрли якун топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “У кунда дўстлар бир-бирларига душмандирлар, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)” (Зухруф сураси, 67-оят).  

3. Ислом йўл-йўриқларига мувофиқ бўлиши;

Биродарлар ҳар бир ишларида Аллоҳнинг шариатига буйсунган бўлишлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига боғланган бўлишлари лозим. Ҳар бир амалда бўлгани каби биз сўз юритаётган биродарлик ришталарининг ҳам шариатга мувофиқ ва суннатга эргашган ҳолда бўлиши талаб этилади. Шариатга мувофиқ бўлмаган амал эса Аллоҳ даргоҳида мақбул бўлмайди.    


Абу Бобур тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Парвардигори олам ўзининг илми азалийси билан ҳамма воқеа ва ҳодисаларни олдиндан билади. Лекин, Ўзининг ҳикмати билан бандаларини имтиҳон қилиш учун ғайбий давоми...

10043 14:04 / 24.03.2017
1ҲИКМАТ.Амалга суянишда хато мавжуд бўлиб, умидда нуқсон борлигига аломатдир,.Амалга эътимод қилиш шариат мақтаган ишми ёки ёмонлаганмиИбн Атоуллоҳ бизга давоми...

2430 09:35 / 22.03.2017
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига давоми...

4309 09:38 / 22.03.2017
Сўфийлик ва тасаввуфнинг ҳақиқати нима Исломнинг унга муносабати қандай Эшитишимизча сўфийларнинг орасидан илми ва амали билан исломга хизмат қилганлари ҳам, давоми...

3097 10:03 / 24.03.2017
Аудиолар

120319 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41958 14:35 / 11.08.2021