1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Барча саволга жавоб

16:35 / 19.04.2017 12321 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Боязид  туш кўрди. Тушида у яҳудийларнинг ибодатхонасида, уларнинг кийимини кийиб олган ҳолатда эди. Аввалида  у тушига этибор бермади,  сўнгра яна шундай туш кўрди. Бу туш қайта –қайта такрорланди. Шундан  кейин у яҳудийларнинг  ибодат кийимини кийиб уларнинг ибодатхонасига йўл олди.

     Ибодатхона яҳудийлар ва уларнинг олимлари билан тўла эди. Уларнинг Рабби*си гапириш учун ўрнидан турди, турди-ю нимагадир унинг тилига гап келмади, у сукут сақлаганча бир оз туриб қолди. Яҳудийлар бундан норози бўлган ҳолда шикоят қила бошладилар. Рабби шунда тўпланган жамоага қараб: “Орамизда Муҳаммад (с.а.в)Пайғамбарнинг умматидан бир вакил бор у бизни имтиҳон қилгани келди”-деди. Буни эшитган тўпланганлар Раббидан уни ўлдиришга руҳсат сўрай бошладилар. Рабби эса :“Биз уни шундай ўлдира олмаймиз бизни исботимиз йўқ. Аввал у билан тинчлик йўли орқали, ҳурмат қилган ҳолда гаплашиб кўрамиз сўнгра ҳукм чиқарамиз”-деди. Сўнгра Боязидга: “Ей Муҳаммад (с.а.в)га эргашувчи, пайғамбаринг ҳурмати учун ўрнингдан тур. Агар бизни Ислом ҳақидаги шубҳаларимизни кетказа олсанг биз Исломни қабул қиламиз акс ҳолда сени қатл қиламиз”-деди. Шундан сўнг Боязид ўрнидан турди ва ундан савол сўрашликка ижозат берди. 


     Рабби:  Нима битта-ю иккинчиси йўқ?

     Боязид:  Аллоҳ.

     Рабби:  Нима иккита-ю учинчиси йўқ?

     Боязид: Кун ва тун

     "Кеча ва кундузни икки оят-аломат қилдик". (Исро сураси, 12-оят)

     Рабби: Нима учта-ю тўртинчиси йўқ?

     Боязид:  Арш, курси,  Аллоҳнинг қалами

     Рабби:  Нима тўртта-ю бешинчиси йўқ

     Боязид:  Таврот,  Инжил,  Забур,  Қур’они Карим

     Рабби:  Нима бешта-ю олтинчиси йўқ?

     Боязид:  Беш вақт фарз намозлари

     Рабби:  Нима олтита-ю еттинчиси йўқ?

     Боязид: Олти кун қайсики унда осмон  ва ер ва улар  орасидаги нарсалар яратилган.

     "Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади" (Қоф сураси, 38-оят)

     Рабби: Нима еттита-ю саккизинчиси йўқ?

     Боязид: Еттита осмон

     "У етти осмонни табақама-табақа яратгандир" (Мулк сураси, 3- оят)

     Рабби: Нима саккизта-ю тўққизинчиси йўқ?

     Боязид: Аллоҳнинг аршини кўтариб турувчи фаришталар  

     "Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир". (Ал-Ҳаққаҳ сураси 17-оят)

     Рабби: Нима тўққизта-ю ўнинчиси йўқ?

     Боязид:  Солиҳ (а.с)нинг шахарлари бўлмиш Ҳижрдаги тўққиз киши

     "У шаҳарда тўққиз нафарли гуруҳ бор бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар" (Намл сураси, 48 -оят)

     Рабби: Нима ўнта-ю ўнинчиси йўқ?

     Боязид: Ўн кунлик рўза яъни ҳаж ойларида ҳаж ва умрани ният қилиб бир эҳром боғлаган одам ҳайит кунига келиб тош отишдан сўнг жонлиқ сўйишдан ожиз бўлса ўн кун рўза тутиши лозим бўлади.

     “Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг. Агар ушланиб қолсангиз, муассар бўлганича қурбонлик қилинг. Қурбонлик ўз жойига етмагунча, сочингизни олдирманг. Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин. Агар тинч бўлсангиз, ким умрадан ҳажгача ҳузур қилган бўлса, муяссар бўлган қурбонликни қилсин. Ким топмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганингизда–ҳаммаси ўн кун тўлиқ рўза тутсин. Бу аҳли Масжидул Ҳаромда яшамайдиганлар учун. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир.” (Бақара сураси, 196-оят)

     Рабби: Аллоҳ таъкидлаган ўн битта, ўн иккита, ўн учта  нарсалар қайсилар?

     Боязид: Юсуф (а.с)нинг 11 та акаси бўлган. Бир йил 12 ойдан ташкил топган.

     “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган.” (Тавба сураси, 36-оят)

     Юсуф (а.с) ўн учта  нарсани унга сажда қилаётганини кўрган

     Юсуф отасига: «Ей отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам қуёш ва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим», деганини эсла. (Юсуф сураси, 4-оят)

     Рабби: Қайси қавм ёлғон гапириб жаннатга кирган, қайси қавм рост гапириб дўзахга кирган?


       Боязид: Юсуф (а.с) акалари алдадилар, лекин жаннатга кирдилар.

       «Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кэтсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар. (Юсуф сураси , 17-оят)

       Христианлар ва яҳудийлар ўртасидаги зиддият.Зиддият ҳақ эди, лекин улар дўзахга тушдилар.

       Яҳудийлар: «Насронийлар арзимас нарсададирлар», дедилар. Насронийлар: «Яҳудийлар арзимас нарсададирлар», дедилар. Ва ҳолбуки, улар китоб тиловат қиладилар. (Бақара сураси, 113 -оят)

      Рабби: Қуйидаги оятнинг маъноси нима:


      Чанг тўзитувчилар билан қасам. Юк кўтарувчилар билан қасам. Осон юрувчилар билан қасам. Иш тақсимловчилар билан қасам. (Аз-заарият сураси 1-4 оятлар)

      Боязид: Чанг тўзитувчи-шамолдир, юк кўтарувчилар- булутлардир, осон юрувчилар кемалардир, иш тақсимловчилардан мурод фаришталардир.

      Рабби: У нимаики руҳи йўқ бўла туриб нафас олади, унда нафас олишга боғлиқ бўлган ҳеч нима йўқ бўлсада нафас олади?

     Боязид: Бу тонгдир, унинг руҳи йўқ бўлсада нафас олади.

     "Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам" (Таквир сураси, 18 -оят)

     Рабби: Аллоҳ таоло таъкидлаган ўн тўрт нарса нима?

     Боязид: У ети қават ер ва ети қават осмондир

     "Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!» деди. Икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», дедилар. (Фуссилат сураси, 11-оят)

     Рабби: У қайси қабрки инсон унинг ичида айланиб юради?

     Боязид: Юнус (а.с)ни ютган балиқ

     "Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди". (Саффот сураси, 142-оят)

     Рабби: У қайси сувки, ердан ҳам чиқмаган осмондан ҳам тушмаган?

     Боязид: Сулаймон (а.с)ни Билқисга юборган суви, у сув отнинг тери эди.

     Рабби: Қайси тўрт нарса ота-онасиз дунёга келган?

     Боязид: Исмоил (а.с)нинг қўйлари, Солиҳ (а.с)нинг туялари, Одам отамиз ва Момо Ҳаво онамиз

     Рабби: Кимнинг қони биринчи бўлиб ерга тўкилган?

     Боязид: Ҳобилнинг қони, уни Қобил ўлдирган.

     Рабби: У нимаки, Аллоҳ уни яратди ва сотиб олди.

     Боязид: Муъминнинг жони.

     Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннатэвазига сотиб олди. (Тавба сураси, 11-оят)

     Рабби:  Қайси овоз-ки  Аллоҳ уни яратган , лекин уни ёмон кўради?

     Боязид: Эшакнинг овози.

     Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир (Луқмон сураси, 19-оят)

     Рабби: Қайси  нарса-ки Аллоҳ уни яратган ва сўнгра у ҳақида сўраган?

     Боязид: Мусо (а.с)нинг асоси.

   “Эй Мусо, қўлингдаги нима? У: «Бу асоимдир, унга суянаман, у билан қўйларимга (барг) қоқиб бераман ва унда менинг бошқа ишларим бор», деди. (Тоҳа сураси, 20-оят)

    Рабби: Энг тақводор аёллар кимлар ва энг муқаддас дарёлар қайсилар ?

    Боязид: энг тақводор аёллар: Ҳазрати Осиё, Ҳазрати Ҳадича ва Оиша (р.анҳумо) ва Ҳазрати Фатима (р.анҳо)

    Энг муқаддас дарёлар: Фурот ва Дажла, Сайҳун ва Нил дарёлари

   Рабби: Энг муқаддас тоғ қайси ва ҳайвон-чи?

   Боязид: Маккадаги Тур тоғи ва ҳайвонлардан от.

   Рабби: Қайси ой ва тун энг муборакдир?

   Боязид: Рамазон ойи ва Лайлатул Қадр кечаси.

   "Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир" (Бақара сураси, 185-оят)

   "Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир". (Қадр сураси 3-оят)

   Рабби: У шундай дарахтки унинг ўн икки шохи бор, ҳар бир шохида ўттизта барг бор, ҳар баргида  бешта мева борки иккита меваси қуёшга қараган, қолган учтаси сояда. Бу дарахтнинг маъноси нима?

   Боязид:  Дарахт бу бутун йил, ўн икки шох бу ўн икки ой,  барглар ўттиз кунни билдиради, мевалар кунлик намозлардир қайсики иккиси(Пешин ва Аср) кун вақтида  ўқилади, қолган учтаси қуёш йўқ вақтда ( Бомдод, шом, ва ҳуфтон намозлари)  ўқиладиган намозлардир.

   Рабби: Қайси нарсаки жони йўқ бўлсада Маккадаги Каъба атрофида айланган?

   Боязид: Нуҳ (а.с)ни кемаси. Бу кема тўфон келган вақтда Маккаи Мукаррамадаги Ка’батуллоҳ атрофида айланган.

   Рабби: Аллоҳ таоло қанча пайғамбарни расул сифатида жўнатган.

   Боязид: Буни аниқ ҳисобини фақат Аллоҳ билади, лекин ҳабарларда келадики, Аллоҳ таоло 124 минг Пайғамбар жўнатган ва шулардан 313 таси расуллардир.


   Рабби: Қайси тўрт нарсанинг илдизи бир-ку, лекин уларнинг ранги ва мазаси турлича

   Боязид: Кўз, қулоқ, бурун, оғиз

   Рабби: Қайси нарса-ки Аллоҳ унга ваҳий юборган, лекин фаришта эмас, инсон ҳам эмас?

   Боязид: Асалари.

   Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин” деб ваҳий қилди. (Наҳл сураси ,68-оят)

   Шу саволдан сўнг Рабби бошқа ҳеч нима сўрамади ва бир оз жим бўлиб қолди.

   Шунда Боязид:

   “Энди сен мени биргина саволимга жавоб бер-чи, нима диб ўйлайсан Жаннатнинг калити нима?”- деб сўради.

   Рабби: “Агар мен бу саволга жавоб берсам, шунча одам мени ўлдиради”-деди.

   Тўпланганлар бир овоз билан: “Биз ҳеч нима қилмаймиз, бизга ҳақиқатнинг ҳабарини бер, саволга жавоб бер ”- дейишди.

   Шундан сўнг : “Эшитинглар, жаннатнинг калити:

   Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва Муҳаммад (с.а.в)унинг охирги пайғамбари ва расулидир деб гувоҳлик беришликдир”-деди.

   Буни эшитган тўпланганларнинг барчаси шаҳодат келтириб исломни қабул қилдилар. Боязид эса Аллоҳга ҳамд айтиб орқага қайтди.



*Рабби-яҳудийларнинг диний устози


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошдан тошиб ётар ғамлари,Деярли йўқ бўш қалмоққа дамлари,Кўпи расво, ибодатда камлари,Охират одамлари.Канда қилар баъзан илиқ каломни ҳам,Унутади баъзилари давоми...

2617 17:06 / 19.04.2017
Бу ҳафта менга дўстимдан бир мактуб келди. У давлат ишида, ўртача ойлик олиб яшайдиган инсон. У менга хатни ҳиссиётлари жўшиб, паришонхотирликда ёзибди. Хатида давоми...

2680 16:43 / 19.04.2017
Таълим, тарбия масаласи ҳамма замонда долзарб бўлиб келган. Ўтмишда ҳам кишилар таълим олишган, таълим беришган. Бугун ҳам ўқув юртлари, билим масканлари фаолияти давоми...

5820 17:26 / 19.04.2017
Мен ҳозирда умумтаълим мактабида Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослариrdquo туркумидаги фанлардан ўқувчиларга таълим бериб келяпман. Қуйида тақдим этаётган давоми...

6170 17:16 / 19.04.2017
Аудиолар

120319 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41958 14:35 / 11.08.2021