1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Банданинг "Раҳийм" сифатидан насибаси

20:30 / 17.03.2019 4737 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Раҳийм» сифати луғатда «юмшоқлик», «ачиниш» ва «кўнгилчанг бўлиш» каби маъноларни ифода этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримни ҳам раҳмат дейиш билан бирга, унда ёмғирни ҳам раҳмат деб атаган. Шунингдек, раҳмат сўзи ризқ, марҳамат кўрсатиш ва қариндошлик алоқаси маъноларида ҳам ишлатилган. Бу сўзларнинг ҳаммасида «раҳмат» ўзаги мавжуддир.

Уламоларимиз раҳматнинг таърифида қуйидагиларни айтадилар:
Журжоний: «Раҳмат яхшилик етказишни ирода қилишдир», дейди.
Жоҳиз айтади: «Раҳмат севиш ва ачинишдан таркиб топган хулқдир. Раҳмат раҳм қилинувчига нисбатан раҳм қилишга сабаб бўлган ҳолга ачиниш аралаш муҳаббат кўрсатишдир».
Кафавий: «Раҳмат виждоний ҳолат бўлиб, қалби юмшоқ кишиларда пайдо бўлади ва нафсий ачинишдан бошланади», деган.
Ибн Қайюм: «Раҳмат ўзига ёқмаса ва қийин бўлса ҳам, бошқа бандаларга манфаат ва яхшилик етказишни тақозо қиладиган сифатдир. Мана шу ҳақиқий раҳматдир», деган.
Қуръони каримда «Раҳийм» сифати хусусида
Қуръони каримда раҳийм сифати асосан Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилган бўлса ҳам, баъзида набийлар ва солиҳ бандаларга нисбатан ҳам ишлатилган.
Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида: «Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик», деган (107-оят).
Аллоҳ таоло бу ояти каримада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилмоқда: «Эй Муҳаммад, Биз сени пайғамбар этиб юборишимиздан мақсад – фақат оламларга раҳмат бўлишингдир».
Аллоҳ таоло Одам отадан бошлаб бандаларига улар бир уммат-дин бўлишлари учун юбориб келаётган Пайғамбарлар сисиласини Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали тугатди.
Аллоҳ таоло у зотни инсоният ўсиб-улғайиб камолга етган пайтида мукаммал ва баркамол Ислом дини ила юборди.
У зот келтирган дин, Қуръон, таълимотлар барча олам-ларга, жумладан, жамодот ва наботот оламига ҳам, ҳайвонот ва инсонлар оламига ҳам раҳмат ва шафқатдир. Ҳам бу дунёнинг, ҳам у дунёнинг раҳмат ва шафқатидир.
Буни фаҳмлаб олиш қийин эмас. Ислом таълимотлари-га бир назар солишнинг ўзи кифоя. Бутун оламларга меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат улардан балқиб турганини ҳар қандай одам дарҳол пайқаб олади.
Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, ат-рофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади», деган (159-оят).
Демак, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўмин-мусулмонларга мулойим бўлишлари ўзлари учун ҳам, умматлари учун ҳам Аллоҳнинг раҳмати экан.
Мулойим, ширин сўз бўлиш, бошқача қилиб айтилган-да, «раҳийм» сифатига эга бўлиш, бу хулқ ила хулқланиш катта бахт ҳисобланади. Чунки одамлар бир оғиз бўлса ҳам, яхши сўзнинг гадоси. Киши яхши сўз эшитган жойга, му-лойим муомала кўрган шахсига меҳр қўяди. Ўша ерда, ўша шахс атрофида тўпланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сифатла-ри бу жиҳатдан энг олий эди. У зоти бобаракотнинг энг жо-зибадорлик кучлари ҳам шунда эди. Агар у киши қўпол ва қалби қаттиқ бўлганларида, атрофларида ҳеч ким қолмай, тарқаб кетар эди.
Аллоҳ таоло «Каҳф» сурасида: «Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик», деган (65-оят).
Бу ояти каримадаги Аллоҳ таолонинг раҳмат ва илми ладун берган бандаси Хизр алайҳиссаломдир. Аллоҳ таоло-нинг амри билан у кишини излаб келган Мусо алайҳиссалом тайин қилинган ерга келдилар ва солиҳ бан-дани кўрдилар. Бу бандага Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан раҳмат ато этган ҳамда унга Ўз тарафидан илм ўргатган эди.
Бу илм Мусо алайҳиссалом биладиган илмдан бошқа илм эди. Шу боис Мусо алайҳиссалом ўша солиҳ бандадан илм ўрганиш учун уни излаб йўлга чиққан эдилар.
Аллоҳ таоло «Каҳф» сурасида: «У: «Бу Роббим раҳматидандир. Агар Роббим-нинг ваъдаси келса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси ҳақдир», деди», деган (98-оят).
Бу оятда зикр қилинган гапни Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаси Зулқарнайн айтган. Бу ҳақиқий мўминнинг гапи эди. Ҳақиқий мўмин етти иқлимнинг подшоҳи бўлиб, та-рихда ҳеч кимнинг қўлидан келмаган ишни қилганида ҳам:
«Бу Роббимнинг раҳматидандир», дейди.
Ҳеч қачон, мен қилдим, мендан бошқа одам қила олмас эди, демайди.
Аллоҳ таоло «Фатҳ» сурасида: «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бир-га бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрасан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийди). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу худди уруғини ёриб чиқариб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшар. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди», деган (29-оят).
Мўмин-мусулмонларнинг яхши сифатлари кўп аммо ушбу оятда уларнинг вакиллари бўлмиш саҳобаи киром-ларнинг баъзи сифатлари махсус васф қилинмоқда: «...ўзаро раҳмдилдирлар».
Саҳобаи киромларнинг фазлларини зоҳир этиш учун келтирилган ушбу сифат ҳар бир мўминнинг ҳам сифати бўлиши лозим. Улар ким бўлишидан қатъий назар, мусул-монларга меҳрибон бўлишган.
Аллоҳ таоло «Исро» сурасида айтади: «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки ик-ковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» (23–24-оятлар).
Бу оятларда Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиш билан бирга, ота-онага ҳам яхшилик қилиш ва уларга раҳм кўрсатиш буюрилмоқда.
Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, қанотини пастлатиб, поёндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо Аллоҳ таолодан уларга раҳм-шафқат тилаб дуо қилиб туриши лозим.
Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар, ҳадислар, исломий ҳикматлар, мусул-монлар ҳаётидаги тажрибалар дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар эканлиги маълум ва машҳурдир.
Аллоҳ таоло «Балад» сурасида: «Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса... Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир», деган (17–18-оятлар).
Демак, аҳли жаннатдан бўлиш, энг муҳими иймонли бўлиш керак экан. Фақат ўзи сабр қилиб юравермасдан ўзгаларни ҳам сабрга, раҳм-шафқатли, меҳрибон бўлишга чақирмоғи лозим экан.
Суннатда «роҳийм» сифати хусусида.

Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар айтар эдилар ва: «Аллоҳумма иғфир лий зунубии вафтаҳ лий абваба роҳматика», дер эдилар».
Қачон чиқсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтар ва: «Аллоҳумма иғфир лий зунубии вафтаҳ лий абвоба фазлика», дер эдилар». Термизий ривоят қилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кираётиб саловот ва саломдан кейин: «Эй бор Худоё, ме-нинг гуноҳларимни мағфират қилгин ва менга раҳматинг эшикларини очгин», дер эканлар.
У зот бобаракот масжиддан чиқаётиб саловот ва са-ломдан кейин: «Эй бор Худоё, менинг гуноҳларимни мағфират қилгин ва менга фазлинг эшикларини очгин», дер эканлар.
Биз ҳам ушбу дуони доимо айтиб юришимиз керак.

Усмон ибн Ҳанийф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Бир кўзи ожиз киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Аллоҳга дуо қилинг, менга офият берсин», деди.
«Хоҳласанг дуо қиламан. Хоҳласанг сабр қил. Бу сен учун яхшидир», дедилар».
«Дуо қилинг», деди.
Бас, уни яхшилаб таҳорат қилмоққа ва ушбу дуони ўқишга амр қилдилар:
«Эй бор Худоё! Ал-батта, мен Пайғамбарнинг, Муҳаммад – раҳмат пайғамбари ила Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй Муҳаммад! Албатта, мен сен ила Роббимга ушбу ҳожатим юзасидан уни чиқсин дея юзландим. Эй бор Худоё! Унинг менинг ҳақимда шафоатини қабул қил». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.
Бу ҳадисдаги бизнинг далилимиз «Муҳаммад – раҳмат пайғамбари» деган сўзлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг раҳмат пайғамбари бўлишлари ҳаммамиз учун фахр ва ўрнакдир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Сайф ал-Қайннинг олдига кирдик. У Иброҳимнинг эмизикли отаси эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳимни олиб ўпдилар ва ҳидладилар. Сўнгра яна унинг олдига Иброҳим жон бераётганда кирдик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқа бошлади. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф у зотга: «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?!» деди.
У зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир», дедилар ва яна йиғладилар.
Сўнгра у зот: «Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, аммо Роббимизни рози қиладиган нарсадан бошқани айтмаймиз. Албатта, биз сенинг фироқингдан жуда маҳзунмиз, эй Иброҳим», дедилар
». Тўртовлари ривоят қилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта раҳмли зот бўлганлар Ўғиллари Иброҳимни қўлга олиб ўпиб, ҳидлашлари ва унинг ҳолини кўриб йиғлашлари шу-ни кўрсатади. Мусулмон оталар ўз пайғамбарларидан ўрнак олишлари керак.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: «Тезроқ келинг, ўғлим қабзи руҳ бўлмоқда», деб одам юборди.
У зот салом айтиб: «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Унинг на-здида ҳар бир нарсанинг ажали белгилангандир. Сабр қилсин ва савоб талабида бўлсин», деб одам юбордилар.
У(қизлари) қасам ичиб, албатта, келсинлар, деб одам юборди. Бас, у зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъаб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам турдилар.
Болани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламга кўтариб олиб келинганда унинг жони мешга ўхшаб пўккиллаб қолган эди. Бас, у зотнинг икки кўзларидан ёш оқди.
Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди.
«Бу Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматидир. Аллоҳ фақат раҳмлик бандаларигаги-на раҳм қилади», дедилар
». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Аллоҳнинг иродасига рози бўлган ҳолда бировга ачи-ниб кўздан тўкилган ёш раҳмат ёши бўлар экан. Бунга ўхшаш ёшни Аллоҳ таоло раҳмдил бандаларига берар экан. Доимо раҳмдил бўлишга уриниш керак экан. Чунки, ҳадиси шарифда айтилганидек, «Аллоҳ фақат раҳмдил бан-даларгагина раҳм қилади».

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва: «Сизлар болаларни ўпасизларми? Биз уларни ўпмаймиз», деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғириб олган бўлса мен нима ҳам қила олар эдим?», дедилар
». Икки шайх ривоят қилган.
Болаларни эркалаб, ўпиб туриш қалбда раҳмат борли-гига далолат қилади. Аксинча, болаларни ўпмаслик Аллоҳ таоло ўша одамнинг қалбидан раҳматни суғириб олгани-нинг аломатидир.

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм қилмаган раҳм кўрмайди», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларни айтишларига бир ҳодиса сабаб бўлган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алининг ўғиллари Ҳасанни Ақраъ ибн Ҳобиснинг олдида ўпдилар. Ақраъ буни кўриб: «Менинг ўнта фарзандим бор, аммо бирортасини ҳам ўпганим йўқ», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бир назар солдилар-да: «Раҳм қилмаган раҳм кўрмайди
», дедилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.
Агар ҳодиса болага раҳм кўрсатиб, уни ўпиш устида бўлса ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умумий қоида бўлиб қоладиган гапни айтдилар.
Ҳа, Ислом таълимоти бўйича, ким Аллоҳ таолонинг яратган нарсаларига раҳм кўрсатмаса, ўзи Аллоҳ таолодан ва унинг яратган махлуқларидан раҳм кўрмайди.
Раҳмли бўлишнинг фойдалари:
1. Раҳмли бўлиш Аллоҳ таолонинг раҳматига эриштиради.
2. Раҳмли бўлиш Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эриштиради.
3. Раҳмли бўлиш одамларнинг муҳаббатига эриштиради.
4. Раҳмли бўлиш Исломда умумий бўлиб, барча жонзот, жамодот, наботот ва кўпгина нарсаларни ўз ичига олади.
5. Раҳмли бўлиш Аллоҳ таолонинг раҳмати ила жаннат-га киришга сабаб бўлади.
6. Раҳмли бўлиш ила банда маъсиятларни тарк қилади.
7. Раҳмли бўлиш орқали банда даражаси юқорилардан бўлади.
8. Раҳмли бўлиш қалбнинг юмшоқлигига далилдир.
9. Раҳмли бўлиш нафснинг олижаноблигига далилдир.
10. Раҳмли бўлиш жамият аъзолари орасида раҳматнинг тарқалишига сабаб бўлади.
Бас, банда роҳийм сифатидан насибадаор бўлиши учун қўлидан келганича барча муҳтожларга ёрдам берсин. Қўлидан келмаса, шу ишга қодир бўладиганлар ҳузурида воситачилик қилиб бўлса ҳам муҳтожларга ёрдам берсин. Жуда бўлмаса, гап-сўзи, дуоси ёки ачиниши билан.
Банда роҳийм сифати Аллоҳ таолонинг зоти эканини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламларга раҳмат бўлиб юборилганларини доимо эсида сақласин ва бу борада у зотдан ўрнак олсин.
Қуръони карим ва Суннатда келган таълимотларни тез-тез ўқиб, тадаббур қилиб ўз ҳаётига татбиқ қилиб турсин. Ўзидаги раҳмат аломатларини текшириб турсин.
4. Малик.
Малик – барча нарсанинг эгаси. Малик ҳақиқий эгадир, Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун, бандалар фақат Унга қул бўладилар. Ҳеч вақтда бир қулга икки хўжа бўлмайди. Шу боис бандалар ўзларига ўхшаган инсонларга эмас, балки ягона Яратганга, ҳақиқий эга Маликка қул бўлишлари ло-зим.
5. Қуддус. 
Қуддус – барча айблардан ҳоли, нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир.
6.Салом.
Салом – нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва роҳат берувчи зот. Аллоҳ салом сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато қилади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳафс Марбаҳий айтади .Тушимда Довуд Тоийни кўриб, ундан сўрадимndash Охират яхшилиги қандай эканndash Охират яхшилиги жуда кўп экан.ndash Нимага эришдингизndash Аллоҳга давоми...

1368 07:10 / 27.05.2019
Юсуф ибн Асбот айтади .Масжидда эдим. Суфён Саврий менга .Эй Юсуф, таҳорат қилишга тоза сув олиб келгин,, дедилар. Сувни мендан ўнг қўл билан олиб, чап қўлларини давоми...

2812 08:00 / 16.03.2020
Қуръони каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.1. Гоҳида .хотиржам нафс, бўлиши мумкин.Аллоҳ таоло Фажр сурасида марҳамат қилади давоми...

3223 08:31 / 28.12.2018
Ибн Абдулбарр .Илм, китобида шундай ёзади .Ибн Ваҳб айтади .Мен илм излашдан олдин ибодатга машғул эдим. Бир куни шайтон менга .Аллоҳ таоло Ийсо ибн shyМарям давоми...

971 08:00 / 14.11.2020
Аудиолар

118735 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40699 14:35 / 11.08.2021