1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 96-оят

08:20 / 22.10.2017 3749 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканини топасан; ширк келтирганлардан ҳам. Уларнинг бирлари минг йил умр кўришни истайди. Ҳолбуки, ўша – узоқ умр кўриш – уни азобдан узоқлаштирувчи эмас. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётганларини кўриб турувчидир. Бақара 96.

Яҳудийлар ҳаётга ва бу дунёга энг ўч, энг кўп ҳирс қўйган одамлар ҳисобланадилар. Қуръони Карим таъбирида «ҳаёт» сўзи ҳеч қандай сифат билан белгиланмаган. Яъни номи ҳаёт бўлса бўлди. Хор-зор бўладими, бошқа бўладими – барибир, номига ҳаёт бўлса бўлди. Осмондан китоб нозил қилинмаган, Аллоҳ томонидан пайғамбар юборилмаган, бут-санамларни Аллоҳга ширк келтирувчи, аҳамиятсиз қавмларда (масалан, мушрикларда) ҳам ҳаётга ҳирс қўйиш бор. Ояти каримадаги

«Уларнинг бирлари минг йил умр кўришни истайди» жумласидан айни шу маъно кўзланмоқда. Яъни улардан баъзилари минг йил умр кўришни орзу қилади. Бу унинг илоҳий таълимотлардан бехабар эканидан келиб чиқади. У охиратга ишонмайди, шунинг учун бу дунёда кўпроқ яшашни хоҳлайди.

«Ҳолбуки, ўша уни азобдан узоқлаштирувчи эмас».

Қанча узоқ умр кўришларидан қатъи назар, кофир ва мушриклар азобга дучор бўладилар. Чунки

«Аллоҳ уларнинг қилаётганларини кўриб турувчидир».

Ана ўша кўргани асосида ҳисоб-китоб қилиб, ҳар кимга қилганига яраша жазо беради.

Аммо Бану Исроил-чи? Унга Аллоҳнинг кўплаб пайғамбарлари келган, китоби нозил бўлган. Улар охиратга ишонибгина қолмай, балки «Охиратда фақат бизгина жаннатга кирамиз», деб даъво ҳам қилишади. Шу билан бирга, улар бу дунё ҳаётига минг йил умр кўришни истаган мушриклардан ҳам кўра ўчдирлар. Лекин ҳаммалари ҳам шуни яхши билиб қўйсинларки, узоқ умр кўришлари уларни азобдан қутқармайди. Аллоҳ уларнинг қилаётганларини кўриб турувчидир ҳамда амалларига яраша охиратда азобни ҳам берувчидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва Мен сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб нозил қилган нарсага иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг ва оятларимни озгина баҳога сотманг. Ва давоми...

3125 10:05 / 22.08.2017
Эй иймон келтирганлар Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила давоми...

4614 08:35 / 16.01.2018
.Нур, 37. бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олдисотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар қалблар ва кўзлар давоми...

8752 15:11 / 10.06.2017
.Намл, 3. Намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга аниқ ишонадиганларга.Демак, бенамозлар ёки намозни чала ўқийдиганлар Қуръони Каримдан ҳидоят давоми...

3908 15:46 / 15.06.2017