1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 95-оят

08:10 / 21.10.2017 2869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қўллари тақдим қилган нарсалар туфайли уни ҳеч қачон орзу қилмаслар. Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир. Бақара 95.

Оятдаги «қўллари тақдим қилган нарсалар» жумласи «гуноҳлар» маъносида келгандир. Араб тилида бирор нарсанинг аҳамияти бўрттириб кўрсатилмоқчи бўлса, ушбу услуб ишлатилади.

Демак, яҳудийлар ўлимни орзу қила олмайдилар. Чунки улар ўзларининг гуноҳларини яхши биладилар. Ушбу гуноҳлар билан ҳеч-ҳеч жаннатга кириб бўлмайди. Ўлсалар, беш кунлик дунёнинг матоҳидан ажралиб қолишларидан қўрқиб, бу дунё ҳаётига маҳкам ёпишиб оладилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас. Бақара 190. Аллоҳ таоло ушбу оятда давоми...

2903 09:05 / 28.01.2018
Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, уларни маъруф ила ушлаб қолинг ёки маъруф ила қўйиб юборинг. Уларни тажовуз қилиш учун, зарар етказиш давоми...

2969 16:18 / 12.03.2018
Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг Бақара 122. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Бану Исроилга давоми...

3402 09:20 / 19.11.2017
Ва улар .Олов бизга фақат саноқли кунлардагина тегади,, ndash дедилар. Сен .Аллоҳнинг ҳузурида аҳд олдингизми Зотан, Аллоҳ аҳдига ҳеч хилоф қилмас. Ёки Аллоҳга давоми...

3032 08:05 / 03.10.2017