1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 94-оят

08:25 / 20.10.2017 3101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айт: «Агар Аллоҳнинг ҳузуридаги охират ҳовлиси бошқа одамларсиз, холис сизга бўладиган бўлса, бас, агар ростгўй бўлсангиз, ўлимни орзу қилинг». Бақара 94.

Маълумки, яҳудийлар: «Биз Аллоҳнинг танлаб олган халқимиз, фақат бизгина ҳидоятдамиз, фақат бизгина охиратда нажот топамиз, жаннатдан жой олиб, роҳат-фароғатда бўламиз, бошқа халқларнинг жаннатдан насибаси йўқ», – дейишар эди.

Демак, мантиқан, ким ўзининг жаннатга киришига аниқ-равшан ишонса, тезроқ ўлиб, у дунёга ўтишга ва шу билан ўша орзусига тезроқ етишга ошиқади. Рост-да, жаннатга кириши аниқ бўлса-ю, бу дунё қамоқхонасида азобу уқубатга кўмилиб юраверса!.. Ким истайди буни? Бу ҳолат саҳобалар ҳаётида яхшилаб тажрибадан ўтказилган. Набий алайҳиссалом жаннатнинг хабарини берганларида қўлида тутиб турган хурмони еб олишни кўп кўрганлари бўлган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улар .Ўзинг поксан Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сен Ўзинг ўта илмлисан, ўта ҳикматлисан,, ndash дедилар. Бақара 32.Фаришталар бу ерда юксак одоб давоми...

10678 10:00 / 13.08.2017
Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, уларни маъруф ила ушлаб қолинг ёки маъруф ила қўйиб юборинг. Уларни тажовуз қилиш учун, зарар етказиш давоми...

2969 16:18 / 12.03.2018
Эй иймон келтирганлар Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олдисотди, на ошнаоғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг. Ва давоми...

4525 09:35 / 06.04.2018
Одамлардан эси пастлари «Буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан» дерлар. «Машриқу мағриб Аллоҳники, кимни хоҳласа, ўшани тўғри йўлга бошлайдир», деб айт. давоми...

2776 21:05 / 09.12.2017