1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 86-оят

01:29 / 12.10.2017 4043 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. Бақара 86.

Охиратни сотиб, дунёни олиш яҳудийларнинг энг катта сифатларидан бўлиб, уларнинг машғулотлари ўзи шудир.

Уларнинг фикри-зикрлари, саъю кўшишлари фақатгина бу дунё матоҳи учун бўлганидан бу дунёда баъзи мақсадлари – беш кунлик ҳою ҳавасга эришишлари мумкин. Аммо у дунёда

«Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас».

Бу Аллоҳ таолонинг ваъдасидир. У Зот ҳеч ваъдасига хилоф қилмайди. Яҳудийлар ўз қилмишлари туфайли охиратларини куйдирдилар. Нафақат охиратларини, балки икки дунёларини хароб айладилар. Ушбу оятдаги таҳдид эса ҳаммасидан ўтиб тушди. Ўзларидан кўрсинлар.

Юқоридаги оятлардан маълум бўладики, улар Аллоҳга берган аҳду паймонларига амал қилмайдилар, аммо араб мушрикларига берган аҳдларига риоя этадилар. Бундан яна бир кирдикорлари очилади – улар ўта ҳийлакор ва эҳтиёткордирлар. Ўзлари иккига бўлиниб, икки араб қабиласига «дўст» бўлиб олишган. Улардан қай бири ғолиб келса, ўша томонга ўтиб олиш учун олдиндан замин тайёрлаб қўйишган. Улар доимо шундай қилишади. Яъни яҳудийлар доимо дунёвий манфаатларини илоҳий кўрсатмалардан устун қўйишади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгра, ўшандан кейин ҳам юз ўгирдингиз. Сизга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаганида, албатта, зиён кўрганлардан бўлар эдингиз. Бақара 64. Яъни .Ўтган оятда зикр давоми...

2720 09:25 / 15.09.2017
Уларни топган ерингизда қатл қилинг. Ва сизларни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг. Фитна қатлдан ёмонроқдир. Масжидул Ҳаром олдида сизга қарши давоми...

4247 21:14 / 29.01.2018
Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг давоми...

3189 16:20 / 01.02.2018
Нимаики нафақа қилсангиз ёки назр этсангиз, Аллоҳ албатта уни биладир. Золимларга ҳеч қандай ёрдамчилар йўқ. Бақара 270. Мўмин киши Аллоҳ таоло унинг ҳар бир давоми...

3484 09:45 / 03.05.2018