1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 25-оят

14:02 / 04.08.2017 4036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг хушхабарини бер. Ҳар гал уларнинг мевасидан ризқлантирилганларида: «Аввал ҳам бундан ризқлантирилган эдик», – дерлар. (У) уларга ўхшаш қилиб берилгандир. Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда мангу қолувчидирлар. Бақара 25.

Ушбу ояти каримада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга башорат – суюнчилик хабар беришни буюрмоқда. Демак, дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатга кириш учун иймон келтириш, яъни Аллоҳга, пайғамбарга, Қуръонга ва иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга иймон келтириш ҳамда амали солиҳларни, яъни Қуръон ва суннатда яхши деб таърифланган ишларни қилиш зарурдир.

Аҳли жаннат фақат жаннатга кириш билан кифояланиб қолмайдилар, балки у ерда турли ноз-неъматларга сазовор бўладилар. Жумладан:

«Ҳар гал уларнинг мевасидан ризқлантирилганларида: «Аввал ҳам бундан ризқлантирилган эдик», – дерлар. (У) уларга ўхшаш қилиб берилгандир».

Яъни уларга бу дунёда баҳраманд бўлган меваларига ўхшаш мевалар берилгандир. Аммо бу ўхшашлик фақат исм ва шаклдадир. Жаннат меваларининг таъми эса бошқа. Шаклининг ўхшашлиги шунинг учунки, банда бу дунёда тотиб юрган лаззатли неъматни жаннатда ҳам кўрса, севинади. Таъмини тотганда эса кутганидан ҳам лаззатлироқ экани аён бўлади.

Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Жаннатдаги нарсаларнинг бирортаси бу дунёникига ўхшамайди, фақат исми ўхшаши мумкин», – деганлар.

Яна

«Уларга у ерда покиза жуфтлар бор…»

Ҳар жиҳатдан покиза жуфтлар бордир. Чунки жаннат ҳурлари алоҳида яратилгандир. Ушбу неъматларнинг лаззати ва ҳузурбахшлигининг зиёдалиги уларнинг бардавомлигида ҳамдир. Шунинг учун ҳам оятда айтилганидек:

«…ва улар у ерда мангу қолувчидирлар».

Ўтган оятларда Аллоҳ таоло мунофиқ ва кофирларнинг ҳақиқий ҳолини баён қилиш учун олов ёққан одамни ва ёмғирда қолган одамни зарбулмасал қилиб келтирди. Шунингдек, бошқа сура ва оятларда ҳам ушбу услубни ишлатиб, жумладан, ўргимчакни ва пашшани мисол қилади. Кофир ва мунофиқлар бундай мисол келтиришдан ҳам бир нуқсон топмоқчи бўлишади. Қуръон борлиқни яратган Аллоҳнинг каломи бўла туриб, унда пашша, ўргимчак каби, улар назарида арзимас туюлган жонзотларнинг зикр этилиши истеҳзоларига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Оқибатда улар турли гап-сўзлар тарқатишган. Жумладан, «Аллоҳ бу мисолни келтиришдан нимани ирода қилади?» – дея бошлашган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингизни давоми...

3447 12:25 / 07.11.2017
Бирортангизга ўлим келганда, агар у яхшилик бойлик қолдираётган бўлса, отаона ва қариндошларга маъруф ила васият қилиш тақводорларнинг бурчи ўлароқ сизларга давоми...

3342 08:25 / 18.01.2018
Агар хотинларни уларга қўл теккизмай туриб ёки улар учун маҳрни белгиламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ йўқ. Уларни бой борича, йўқ ҳолича маъруф ила давоми...

2925 09:25 / 17.03.2018
Куфр келтирганларга дунё ҳаёти чиройли кўрсатилди ва улар иймон келтирганларни масхара қилурлар. Ҳолбуки, қиёмат куни тақво қилганлар улардан устундир. Аллоҳ давоми...

2521 09:30 / 19.02.2018
Аудиолар

120150 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41812 14:35 / 11.08.2021