1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 165-оят

13:10 / 01.01.2018 3737 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари кучлидир. Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослигини ва албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди!

Ҳа, Аллоҳнинг ягоналигини тан олмайдиган, унга ширк келтирадиганлар ҳам бор. Улар Аллоҳга ширк қилган ўша бут ва санамларини худди Аллоҳни севгандек севадилар, уларга муҳаббат қўядилар.

Ҳа, «Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор».

Аммо ҳақиқий иймонли инсонлар бор муҳаббатларини Аллоҳ таолонинг Ўзига қаратганлар ва бу муҳаббатлари жуда ҳам кучлидир. Уларнинг қалбларида Аллоҳдан бошқанинг муҳаббатига ўрин йўқ.

«Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари кучлидир».

Ояти кариманинг давомида Аллоҳга ширк келтирувчиларнинг ҳоли нима бўлиши баён этилади.

«Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослигини ва албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди!»

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир. Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир. Бақара 29.Ер давоми...

2958 10:40 / 10.08.2017
Эсланг, ўшанда .Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, отаонага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим давоми...

3803 09:00 / 06.10.2017
Тавба 18. Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан давоми...

10404 10:44 / 06.06.2017
Йўқ Ким ёмонлик касб қилса ва уни хатолари қуршаб олган бўлса, ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 81. Демак, иш хомхаёл билан, ҳар давоми...

2589 08:10 / 04.10.2017
Аудиолар

118753 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40711 14:35 / 11.08.2021