1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 135-оят

06:10 / 02.12.2017 2855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар: «Яҳудий ёки насоро бўлинг, ҳидоят топасиз», – дедилар. Айт: «Балки ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига (динига эргашамиз) ва у мушриклардан бўлмаган эди». Бақара 135. 

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга аҳли китобларнинг:

«Яҳудий ёки насоро бўлинг, ҳидоят топасиз» деган чақириқларига жавобан нима дейиш кераклигини ўргатиб:

«Айт: «Балки ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига (динига эргашамиз) ва у мушриклардан бўлмаган эди», – демоқда.

Яъни «Яхшиси, ҳаммамиз – сизлар ҳам, биз ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаниф миллатига эргашайлик», – дейишни буюрмоқда. «Ҳаниф» деган сўз барча ботил динларни ташлаб, ҳақ дин томон бурилишни англатади. Иброҳим алайҳиссаломнинг динлари ана шундай дин бўлган. Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам ўзларини у зотнинг зурриётларидан, у кишига эргашганлардан эканликларини ҳаммага пеш қилишмоқда. Демак, даъволари ҳақ бўлса, ўша боболари Иброҳим алайҳиссаломнинг динига – ҳаниф дин бўлмиш Исломга эргашсинлар. Чунки

«…у мушриклардан бўлмаган эди». Яҳудийлар эса «Узайр Аллоҳнинг ўғли», – деб ширк келтиришмоқда. Насоролар эса «Ийсо Аллоҳнинг ўғли», – деб ширк келтирмоқдалар.

  Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло Ислом умматига хитоб қилиб, ушбуларни таъкидлайди: Аллоҳдан келган ҳамма динлар бирдир, Иброҳим алайҳиссаломдан бошлаб, Ийсо алайҳиссаломгача – ҳаммаларига ишониш лозим ва ҳамма мусулмон бўлиши шарт.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг. давоми...

4319 14:35 / 26.01.2018
Батаҳқиқ, Мусо сизларга очиқойдин мўъжизалар ила келди. Сўнгра, шундан кейин ҳам золим бўлган ҳолингизда бузоқни илоҳ тутдингиз. Бақара 92. Ушбу оятда Бану давоми...

2989 08:20 / 18.10.2017
Тавба 18. Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан давоми...

10404 10:44 / 06.06.2017
Қандай қилиб Аллоҳга куфр келтирасизлар Ҳолбуки, ўлик эдингиз, У сизни тирилтирди, сўнгра сизни ўлдирадир ва яна тирилтирадир, кейин сизлар Унга қайтариласизлар. давоми...

2654 14:45 / 09.08.2017
Аудиолар

118753 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40711 14:35 / 11.08.2021