1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 100-оят

09:00 / 26.10.2017 3320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳар қачон бирор аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими?! Йўқ! Кўплари иймон келтирмаслар. Бақара 100.

Яҳудийларнинг аҳдни бузувчи халқ экани аввалги оятлар ила собит бўлган эди. Ушбу оятда уларнинг яна бир жиҳатлари фош этилмоқда. Яъни улар тарқоқ фикрли одамлар ҳамдир. Бирларининг бошқалари билан иши йўқ: ҳавойи нафси хоҳласа, аҳду паймонларини бузаверадилар. Ҳамиша шундай. Улар Аллоҳга Тур тоғи тагида қилган аҳдларини ҳам буздилар.

Набий алайҳиссалом Мадинаи Мунавварага дастлаб келганларида, яҳудийлар очиқ душманлик қилиб турганларига қарамай, улар билан аҳднома тузган эдилар.

Яҳудийлар охирги замон Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга берган аҳд-паймонларини ҳам буздилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу, албатта, Аллоҳ Китобни ҳақ ила нозил қилгани учундир. Китоб хусусида ихтилоф қилганлар эса тубсиз мухолифликдадирлар. Бақара 176. Қўлларидаги ҳидоят ва давоми...

2788 08:30 / 14.01.2018
Нимаики нафақа қилсангиз ёки назр этсангиз, Аллоҳ албатта уни биладир. Золимларга ҳеч қандай ёрдамчилар йўқ. Бақара 270. Мўмин киши Аллоҳ таоло унинг ҳар бир давоми...

3485 09:45 / 03.05.2018
Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди ҳар бошоқда юзтадан дони бор, етти бошоқни ўстириб чиқарадиган бир дона донга ўхшайдир. Ва Аллоҳ Ўзи давоми...

3822 09:45 / 11.04.2018
Уларга .Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтиринг,, ndash дейилса, .Бизга нозил қилинган нарсага иймон келтирамиз,, ndash дерлар ва ундан кейинги нарсага куфр давоми...

3292 08:55 / 17.10.2017