1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 65-оят

09:25 / 17.09.2017 3659 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга: «Қувилган, хорланган маймунларга айланинг!» – дедик. Бақара 65. 

Шанба куни ҳаддан ошганларнинг қиссаси бошқа оятларда келади. Шанба куни ҳаддан ошган яҳудийлар Ийла номли жойнинг яҳудийлари эдилар.

Шанба Бану Исроилнинг муқаддас кунидир. Улар ўша куни дам олиб, фақат ибодат билан машғул бўлиб, дунёни ёдга олмасликка аҳду паймон беришган. Аллоҳ таоло уларни синаш учун худди ўша куни уларга яқин жойдаги сув ҳавзасида балиқни кўпайтириб қўйди. Бошқа кунлари балиқ унча кўп кўринмас эди. Ушбу масалада ҳам улар хиёнат қилдилар, ҳийла ўйлаб топдилар. Шанба куни балиқ кўпайганда, уларни денгиздан ажратиб олиш учун ҳовузлар қилиб, ўшаларга кирган балиқларни қамаб олиб, бошқа куни овлайдиган бўлдилар.

Ўшандан кейин Аллоҳ таоло уларни ҳайвонларнинг ичида энг пасткаши, тутуриғи йўғи, орсизи бўлмиш маймунга айланишга ва хор-зорликда, қувилган ҳолда яшашга амр берди. Баъзи уламоларимизнинг таъкидлашларича, албатта, бу маъно шаклан маймун бўлишни тақозо қилмайди, балки маймунсифат хулқ-атвор ва табиатга эга бўлишни ҳам билдиради. Бу ҳодиса ажойиб бир ҳодисадирки, қанча ибрат олинса, шунча оз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бану Исроилдан уларга қанчаданқанча очиқойдин оятмўъжизаларни берганимизни сўра. Кимки ўзига Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни ўзгартирса, бас, албатта, давоми...

3362 12:25 / 18.02.2018
Қандай қилиб Аллоҳга куфр келтирасизлар Ҳолбуки, ўлик эдингиз, У сизни тирилтирди, сўнгра сизни ўлдирадир ва яна тирилтирадир, кейин сизлар Унга қайтариласизлар. давоми...

2686 14:45 / 09.08.2017
Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабли Иброҳим билан Робби ҳақида тортишган кимсани билмадингми Ўшанда Иброҳим .Роббим тирилтиради ва ўлдиради,, ndash деди. У .Мен давоми...

3419 09:25 / 08.04.2018
Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик ndash Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, набийларга иймон келтирган ва давоми...

4571 18:36 / 15.01.2018
Аудиолар

120082 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41748 14:35 / 11.08.2021