1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 30-оят

10:40 / 11.08.2017 2961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эсла, Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман», – деди. Улар: «Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени муқаддаслаб турибмиз», – дедилар. (У Зот:) «Мен сиз билмайдиган нарсани биламан», – деди. Бақара 30.

Ушбу оятдан маълум бўляптики, Аллоҳ таоло Одамнинг Ўзининг ер юзидаги ўринбосари – халифаси бўлишини ирода этган экан. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, у улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган Зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган Зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак.

Фаришталарнинг

«Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми?» деган гапларидан билинадики, улар ўзларигагина маълум йўл билан инсоннинг ер юзида фасод, бузғунчилик қилиши ва қон тўкишини билганлар, айни чоғда, улар фаришталик табиати билан ўзлари айтиб турган тасбеҳу ҳамдларни ва қилиб турган улуғлашларни ушбу махлуқотларнинг яратилиш мақсади деб билганлар. Аммо Аллоҳнинг илми бошқа, фаришталар буни билмайдилар. Шунинг учун ҳам:

«Мен сиз билмайдиган нарсани биламан», деди Аллоҳ таоло.

Яъни одамлардан баъзиларининг бузғунчилик қилиши ёки қон тўкиши ер юзида халифа яратиш иродасига тўсиқ бўла олмайди. Шунингдек, фаришталарнинг тасбеҳ ва ҳамд айтиб, Аллоҳни ҳамиша улуғлаб туришлари ҳам У Зотни улардан бошқа мавжудотни яратишдан тўса олмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АЪУУЗУ БИЛЛААҲИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМҚувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.Шайтон Аллоҳга исён қилиб, Одам Атога сажда қилмай, гуноҳкор давоми...

3698 18:05 / 20.03.2017
.Ушбу шаҳарга киринг ва унда хоҳлаган жойингизда бемалол енг ҳамда эшикдан таъзим билан киринг ва .Ҳиттотун,, ndash денг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва давоми...

3240 04:25 / 06.09.2017
Ва Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга кўрсатиб .Агар ростгўйлардан бўлсангиз, манавиларнинг исмларини менга айтиб берингshyчи,, ndash давоми...

3141 10:00 / 12.08.2017
Ёки «Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлоди яҳудий ёки насоро бўлган», дейсизларми «Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми» дегин. Ўз ҳузуридаги давоми...

2662 15:10 / 07.12.2017