1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 170-оят

08:20 / 08.01.2018 2931 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», – дейилса, «Йўқ! Балки биз ота-боболаримизни нимада топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», – дерлар. Ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоятга юрмаган бўлсалар ҳам-а?! Бақара 170. 

Шайтоннинг изидан эргашганлар Аллоҳ нозил қилган Қуръонга ва Ислом ҳукмларига эргашишдан бўйин товлаб, ота-боболаридан қолган нарсаларга эргашишни афзал билишади. Бу ақлсизликдан бошқа нарса эмас. Аллоҳнинг амри турганда, ундан бошқа нарсага ҳам эргашиладими? Қолаверса, ота-боболари ким ўзи? Эҳтимол, ақлсизликлари оқибатида хато йўлларда юрган одамлардир улар? Балки, ҳидоят топмай, залолатда қолган одамлар бўлгандирлар?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар. Бақара 18Ўзларидан ўтган мунофиқлик оқибатида улар яхшиликни эшитмайдиган кар, гапира олмайдиган соқов ва давоми...

4647 14:56 / 13.07.2017
Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди. Унга кучли ёмғир ёғса, мевасини икки баробар давоми...

3417 12:25 / 20.04.2018
Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб, ҳақни беркитманг. Бақара 42. Яҳудийлар ўзларининг узоқ тарихлари давомида доимо ҳақни ботилга аралаштириб давоми...

3355 10:10 / 24.08.2017
Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга ndash ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг ndash барчанинг лаънати бўлгай. Бақара 161.

2512 08:25 / 28.12.2017