1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 15-оят

05:24 / 07.07.2017 2709 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир. Бақара 15

Аслида истеҳзо, макр-ҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. Булар бандаларнинг сифатлари, уларнинг ишлари. Бинобарин, оятдаги «истеҳзо қиладир» иборасини «истеҳзоларининг жазосини беради», деб тушуниш лозим.

Улар шунча гуноҳларни қилсалар ҳам, Аллоҳ таоло уларни тек қўйиб қўяди, балки ҳар қанча гуноҳ қилсалар ҳам, уларга берадиган неъматини зиёда қилиб қўяверади. Улар эса туғёнларида давом этадилар. Натижада аламли азобга дучор бўлишлари учун далил ва ҳужжат кўпаяди. Охири бориб, икки дунё бадбахтлигига учрайдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлсаю, заиф зурриёти бўлиб, давоми...

3562 09:50 / 21.04.2018
Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. давоми...

3934 15:28 / 01.05.2018
Бақара 187. Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ ўзингизга хиёнат давоми...

3201 19:30 / 25.01.2018
Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар давоми...

2779 17:12 / 28.07.2017