1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 133-оят

15:00 / 30.11.2017 2359 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» – деганида, улар: «Сенинг Илоҳинг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг Илоҳи – ягона Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмонлармиз», – деганларига гувоҳ бўлганмисиз?! Бақара 133. 

Яъқуб алайҳиссаломга ўлим вақти етганда, атрофларида видолашиш учун йиғилиб, жимгина бош эгиб турган авлодларига васият қилиб:

«Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» – деб сўрадилар. Ўлимдан аввал у зотнинг фикрларини ишғол қилиб турган бирдан-бир ташвиш дину диёнат, ақийда ташвиши эди. Шунинг учун болаларини атрофларига тўпладилар. Ушбу масалада хотирларини жам қилиб кетмоқчи эдилар. Болаларининг ҳам жавоблари тайёр экан. Дарҳол:

«…улар: «Сенинг Илоҳинг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг Илоҳи – ягона Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз Унга мусулмонлармиз», – дейишди.

Исмоил алайҳиссалом Яъқуб алайҳиссаломга амаки бўлсалар ҳам, «Ота» дейишди, чунки амаки ҳам гоҳида ота ўрнида ҳисобланади.

Улар «Ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз», – дейишди. Бану Исроилга ўхшаб, «Узайр Аллоҳнинг ўғли», – деб, худога ширк келтирмадилар. Насронийларга ўхшаб, «Ийсо Аллоҳнинг ўғли» ёки «Аллоҳ учтанинг учинчиси», – демадилар. Араб мушрикларига ўхшаб, Лот, Уззо ва бошқа бутларни Аллоҳга шерик қилишмади ёки «Фаришталар Аллоҳнинг қизлари», – демадилар. Улар бошқа динларни эмас, айнан Исломни айтдилар, «Биз Унга мусулмонлармиз», – дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Нисо, 162. Лекин улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон давоми...

2803 14:42 / 02.06.2017
Агар хотинларни уларга қўл теккизмай туриб ёки улар учун маҳрни белгиламай туриб талоқ қилсангиз, сизга гуноҳ йўқ. Уларни бой борича, йўқ ҳолича маъруф ила давоми...

2937 09:25 / 17.03.2018
Бас, Мени зикр қилинг, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилинг, куфр келтирманг. Бақара 152.Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, оламолам маъно касб этади. Аллоҳ таоло давоми...

6689 10:45 / 19.12.2017
Унда мангу қолувчидирлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас. Бақара 162. Бундай ҳолга тушишларига уларнинг ўзлари сабабдирлар. Вақтни бекор давоми...

2526 09:00 / 29.12.2017