1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ажойиб қайиқ қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3858 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир шаҳарда Аллоҳга ишонмайдиган даҳрийлардан бири ўша юртнинг мусулмон уламолари билан тортишмоқчи бўлди. Уламолар ораларидаги энг кучли олимни у билан тортишиш учун танладилар. Тортишув куни ҳам белгиланди. Белгиланган кун етиб келгач, ҳамма уламолар ҳалиги олимнинг келишини кута бошлашди. Лекин у айтилган вақтдан кеч қолди. Шунда ҳалиги мулҳид (Худога ишонмайдиган) ҳозир бўлганларга қарата: “Олимларингиз қўрқиб, қочиб кетди. Чунки, мен ғолиб чиқишимни ва бу коинотнинг илоҳи йўқлиги исбот қилишимни билди” деб керилди. У шундай деб гапириб турган пайтда бояги олим киши кириб келди. Кеч қолгани учун барчадан узр сўради ва кеч қолишининг сабабини қуйидагича изоҳлади: “Мен бу ерга келаётганимида йўлда дарё бор экан. Ундан сузиб ўтгани қайиқ тополмадим. Қирғоқда бироз кутиб турдим. Шунда тўсатдан дарёда бир нечта тахталар пайдо бўлди. Қараб турсам, ҳалиги тахталар бир-бири билан тартибли тарзда бирикиб, қайиқ ҳолига келди. Кейин ўша қайиқ мен томонга сузиб келди. Мен унга миндим ва дарёдан ўтиб, сизларнинг олдингизга келдим. Шунинг учун бироз кеч қолдим”. Бу гапларни эшитган мулҳид: “Бу одам жинни экан. Қандай қилиб ҳеч бир дурадгор устасиз оддий, жонсиз тахта бирлашиб, қайиққа айланади?! Оддий тахта ҳеч кимсасиз бир ўзи қандай қилиб ҳаракатланади?!” деб масхара қилди. Шунда олим киши табассум қилиб: “Ахир ўзинг “Бу улкан коинот ҳеч бир яратувчисиз ўз-ўзидан пайдо бўлган” демаганмидинг?! Битта қайиқнинг ўз-ўзидан пайдо бўлганига ишонмаяпсан-ку!” деди.  


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маҳол иш ndash Аллоҳ сен учун тақдирга ёзмаган нарсадир. У сен ожиз қолган нарса эмас

1301 10:01 / 08.12.2018
Ибн Касир айтадилар.Аллоҳ зикр қилувчиларга сўровчиларга берганидан кўпроғини ато этади. Шундай экан, Аллоҳни зикр қилинглар, У ҳам сизларни зикр қилади,

1685 07:21 / 20.10.2018
Бир киши таксига минди. Машинага ўтиргач, радиода Қуръон тиловатини эшитиб .Бирор ким ўлганми, деди. Шунда ҳайдовчи .Ҳа, менинг сенинг қалбинг,, деб жавоб берди.....У давоми...

3245 14:37 / 03.03.2021
Одамларнинг сенга эҳтиёжи борлиги чинакам неъматдир. Сен буни малол олма, яна азобга айланиб кетмасин.Билгинки, энг яхши кунинг ndash истовчи эмас, исталадиган одам бўлган кунларингдир.

2603 09:05 / 01.02.2018
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021