1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Исломнинг ахлоқи ҳаёдир

16:00 / 07.03.2023 9785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳрамлар ўртасида саломлашиш билиттифоқ жоиз, балки лозим. Бунда ҳам юқорида ўтган тартибга риоя қилинади: ўғил онага, жиян холага, аммага, ука опага салом беради. Қиз отага, амакига, тоғага салом беради, ва ҳоказо. Шунингдек, эр-хотиннинг бир-бирига салом бериши ҳам суннат.

Аммо бир-бирларига маҳрам бўлмаган эркак-аёлларнинг саломлашишига келсак, бу ҳам аслида жоиз, шарти ‒ ўртада фитна келиб чиқиш хавфи бўлмаслиги керак.

Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтиб қолдилар, мен ўзим тенгқур аёллар билан ўтирган эдим, у зот бизга салом бердилар ва: «Валинеъматларга ношукрликдан эҳтиёт бўлинглар!» дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизда бир кампир бор эди, у қанд лавлагини олиб, қозонга солиб, арпани янчиб аралаштириб қўяр эди. Биз жумани ўқиб қайтаётганимизда унга салом берар эдик. У бизга ҳалиги таомни тортиқ қилар эди».

Бухорий ривоят қилган.

Бу икки ҳадисдан эркак кишининг номаҳрам аёлларга салом бериши жоизлиги келиб чиқади.

Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Фатҳ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, у зот ғусл қилаётган эканлар. Фотима эса у зотни тўсиб турган экан. Мен салом бердим…».

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Бу ҳадисдан аёл кишининг номаҳрам эркакка салом бериши жоизлиги келиб чиқади.

Имом Нававий айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнадан омонда бўлганлари учун аёлларга салом берганлар. Кимда-ким фитнадан омонда бўлишига кўзи етса, унинг ҳам аёлларга салом бериши жоиз. Лекин ўзига ишонмаса, салом бермагани афзал. Шунингдек, фитна хавфи бўлмаса, аёлнинг эркак кишига салом бериши ҳам жоиз». Шу боис, кампирларга, бир жамоа аёлларга салом беришда танглик бўлмайди, чунки бунда фитнанинг хавфи йўқ. Аммо ёлғиз кетаётган ёш аёлга номаҳрам кишининг салом бериши дуруст эмас.

Демак, номаҳрам эркак ва аёлларнинг саломлашишидаги асосий шарт фитна келиб чиқиш хавфи бўлмаслиги экан. Бу ерда фитна деганда аввало эркак ёки аёлда шаҳвоний майлнинг уйғониши, улардан бирида бирор ёмон хаёлнинг пайдо бўлиши назарда тутилади. Эркак киши бегона аёлга салом берганда агар ўзида ёки салом берилган аёлда майл уйғонишидан ёки унинг нотўғри гумонга боришидан қўрқса, салом бермайди. Шунингдек, аёл киши ҳам бегона эркакка салом беришда ушбу эҳтиёткорликни ушлаши лозим. Шу боис, уламолар ёш қизлар номаҳрамларга салом бермаслиги керак, дейишган.

Шу билан бирга, эркак киши бегона аёлга салом берганида унинг эри ёки маҳрамларининг рашк қилишини ёки ёмон гумонга боришини билса, салом бермайди. Аёл киши ҳам агар бегона эркакка салом бериши ёки алик олишидан эри рашк қилишини билса, салом бермаслиги ва алик олмаслиги лозим. Шунингдек, агар аёл кишига бирор бегона эркак шаҳвоний майл турткиси билан салом берса, аёл алик олмайди, бунда унга гуноҳ йўқ. Худди шунингдек, эркак ҳам бегона аёлнинг ана шундай саломига алик олмайди.

Хулоса қилиб айтганда, бу борада ҳар бир эркагу аёл эҳтиёткор бўлиши, одоб ва ҳаё асосида иш кўриши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ҳар бир диннинг ўз ахлоқи бор. Исломнинг ахлоқи ҳаёдир», деганлар.

«Ҳилол» электрон журналидан олинди

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тариху Бағдод, китобида келтиради.Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади .Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда давоми...

1355 14:00 / 13.07.2023
Макка ва Мадина шаҳарларида жорий йилдаги ҳаж мавсуми жиддий, нохуш ҳодисаларсиз ўз якунига етди, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий давоми...

4285 05:27 / 24.08.2018
Қуръони Карим шундайки Овозларимизни тартибга солиб қўйди .Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир, давоми...

2290 09:18 / 05.12.2023
Инсофли бўлиш ndash ихтилоф одобларининг энг таянчларидандир. Яъни, ихтилофли баҳсларда муқобил томонга нисбатан инсофли бўлиш баҳснинг асосий одобидандир.Шайх, давоми...

1606 14:00 / 16.03.2022
Аудиолар

118735 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40699 14:35 / 11.08.2021