1481 17.09.2017

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

«Аллоҳнинг мукаммал калималари» – қалбларнинг нури, кунларнинг шодлиги, бахт-саодат сурури, ҳидоят калити. Кимки унга боғланса, нажот йўлига етибди. Кимки унинг барокатига таянса, унга ҳеч қачон муваффақиятсизлик етмайди. Аллоҳнинг саноғи йўқ, ҳисобсиз неъматлари бу калималар билан икром қилинади. Парвардигорнинг мукаммал калималарига нуқсон тушмайди. Чунки бу калималарни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло башарнинг сўзларида бўлгани каби айб-нуқсонлардан пок сақлайди. «Мукаммал» сўзининг маъноси муножот қилиб сўровчига фойда берадиган ва уни офатлардан сақлайдиган деганидир.

Имом Нававий: «Унинг маъноси – айб ва нуқсон кирмайдиган калималар; фойда ва шифо берадиган (сўзлардир)», – дейдилар. Ва яна бу калималардан мурод Қуръондир, дейишади. Аллоҳ билувчидир.

Турбуштий айтади: «Бу калималар унда камчилик-нуқсон бўлмагани учун мукаммаллик сифати билан васф қилингандир. Одамлар сўзларида, шеваларида ва гапириш услубларида бир-бирларидан фарқ қиладилар».

Инсонлардан бирортасининг гапи бошқасининг гапига мос келмайди. Кейин кўпчилик одамларнинг гаплари хатодан холи бўлмайди. Яратувчининг калимаси яратилганники каби эмас. У Зотнинг гапи, албатта, нуқсон-камчиликсиз бўлади. Аллоҳнинг мукаммал калималари ўз ичига адолат ва содиқликни олади.

«Роббингнинг сўзлари содиқлик ва адолат ила батамом бўлди» (Анъом сураси, 115-оят).

Кавний (мавжуд) калималар иккига бўлинади: кавний-қадарий ва шаръий калималар. Аллоҳ Ўз қавлида зикр қилгани каби кавний калималари билан махлуқотлар ишини юритади.

«Агар Биз бир нарсанинг бўлишини ирода қилсак, унга «Бўл!» демоғимиз кифоя» (Наҳл сураси, 40-оят).

Аллоҳ таоло мўминни кавний калималари билан ҳимоя қилиб, ундан зарарни даф этади.

Бир киши Абдурроҳман ибн Хонбашдан сўради: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шайтон яқинлашганда нима қилардилар?» У деди: «Бир водийда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тоғдан шайтонлар сирпаниб туша бошлашди. Бир шайтонда Расул алайҳиссаломни ёқиш учун шуъла ҳам бор эди».

Шунда Хонбаш: «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўрқдилар», – деди. Жаъфар: «(Балки) ортларига тисарилдилар, деб ўйлайман», – деди.

«Жаброил алайҳиссалом келиб: «Айтинг, эй Муҳаммад», – деди. Расул алайҳиссалом: «Нимани айтаман?» – дедилар. «Яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам хатлаб ўтиб кета олмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималаридан паноҳ топаман. У яратган, бор қилган (бутун) нарсалар, осмондан тушадиган нарсалар, ерда тарқатган, ўстирган нарсалар ва ундан чиқадиган нарсалар, кеча-кундуз фитналари, ҳар бир эшик қоқиб келувчининг ёмонлигидан Ўзинг асрагин. Фақат яхшилик билан эшик қоқувчи бундан мустасно, эй Роҳман!» деб айт». Шунда шайтоннинг олови ўчади. Аллоҳ уни мағлуб қилади» (Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривояти).

Кавний калималарга фақат Аллоҳ таоло қодир бўладиган нарсалар, ишлар киради, бунга яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам кирмайди. Аммо диний-шаръий калималарни фожирлар ҳам амалга оширадилар. Масалан, Аллоҳнинг буйруқларига осийлик қилиб, қайтарган ишларини бажаришади. Аммо кавний калималардан бирор киши ўтишга қодир эмасдир. Коинотнинг барчаси Аллоҳ азза ва жалланинг тақдири ҳамда кавни устида юради. Барча бандалар Аллоҳнинг қадарига бўйсунадилар. Бирор киши Аллоҳ азза ва жалланинг қадари ва кавнига қарши туришга қодир эмас. Саҳиҳ жавоблар китобида келишича: «Кавний калималар Набий алайҳиссалом айтган сўзлари кабидир: «Яхши ҳам, ёмон ҳам босиб ўтолмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳ тилайман. Унинг хоҳиш-иродасига қарши бирор нарса Унинг қадаридан ташқари чиқолмайди». 

Ибн Қайюм айтадилар: «Яратилган нарсаларнинг ёмонлигидан яхши ҳам, ёмон ҳам ўтолмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳ тилайман». Аллоҳ таоло бу кавний калималарни билар яратади ва бор қилади. Агар бу мукаммал калималар буюрадиган ҳамда қайтарадиган диний бўлганида фожир ва кофирлар бунга жазм қилган бўлардилар. Ҳавла бинти Ҳаким Сулайма розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Сизлардан бирингиз бир жойга борса, яратилган нарсаларнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳ сўрайман, деб айтсин. У ўша ердан кетгунига қадар бирор нарса унга зарар бермайди» (Имом Муслим ривояти).

Фазилатли шайх Солиҳ Али айтадилар: «Бу ерда «мукаммал калималар» дейишдан мақсад – яхши ҳам, ёмон ҳам босиб ўтолмайдиган кавний калимадир. Ва яна бундан мақсад Аллоҳ таолонинг қавлидир:

«Сен: «Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлса-ю, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур», дегин» (Каҳф сураси, 109-оят).

«Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз – унинг ортида етти денгиз мадад бериб туриб – (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас» (Луқмон сураси, 27-оят).

Набий алайҳиссаломнинг «бирор нарса зарар бермайди» сўзлари – махлуқотлардан бўладиган зарардир. Чунки бу калималар зарарнинг тушишидан сақлайдиган, тушса ҳам, зарардан асрайдиган илоҳий доридир. «Нарса» сўзи ноаниқ шаклда турибди, яъни бунга ички зарар берувчи нарсалардан ҳавойи нафс ҳамда ташқи зарар берувчи нарсалардан шайтон ва бошқа азият берувчилар киради. Жоҳилият даврида бирор киши сафар қилиб саҳродан ўтса, ўзидаги жиндан қўрқиб: «Бу водийнинг саййидидан паноҳ тилайман», – деб айтар, гўё унинг ёнида омонликда тонг оттирар эди. Яъни, шу сайёҳ бу водийнинг жиноятчи мушрики ёки афсонавий қаҳрамони бор, деб тасаввур қиларди. Жин айтади: «Инсу жинсдан биз уни тўсдик».

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ва албатта, инсдан баъзи кишилар жинларнинг баъзи кишиларидан паноҳ сўрадилар. Бас, бу (жин)лар у (инсон)ларнинг гуноҳ ва хорлигини зиёда қилдилар» (Жин сураси, 6-оят).

Яъни, ширкни ва куфрни.

Сулаймон ибн Ясор ва Басра ибн Саид айтадилар: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб деди:

– Мени чаён чақиб олди.

– Тунашингдан олдин «Яратилган нарсаларнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳ тилайман», деганингда сенга зарар бермасди, – дедилар».

Мунавий айтади: «Қалбини ҳозир қилиб, Аллоҳга тамомий бўлса, дуо қилувчи фарқланмайди».

Қуртубий айтади: «Бу саҳиҳ хабар ва тўғри сўздир. Бунинг тўғрилигини тажрибалардаги далиллардан билдик. Мен бу хабарни эшитганимдан кейин токи уни тарк қилмагунимча бирор нарса менга зарар бермади. Бир куни мени чаён чақиб олди. Бу калималар билан паноҳ тилашни унутганим хаёлимга келди».

Зарақоний айтади: «Унга ҳеч нарса зарар бермайди, ҳатто у ердан кетгунига қадар». 

Бундан ҳозирги оладиган фойдамиз ният ва чорлашдирЧунки Набий алайҳиссалом Аллоҳ билан ҳимояланишга чақирдилар. Улар ростгўйларнинг ростгўйидир. Расули акрам алайҳиссалом «...ҳеч бир нарса зарар бермайди» десалар, аниқ зарар бўлмайди. Агар у зот «...бирор нарса зарар бермайди» деб айтсалар, бирор нарса зарар бериши мумкин бўлади. Унга ниятини кам қилган ёки яқин ишонч билан айтмаганлиги сабаб бўлади. Бу фақат сафар қилинадиган жойларгагина хосланган эмас. У ерда ўтирадими ёки ухлайдими, умумий жойларга ҳам хосдир. Шу билан бирга сафарга чиқиб кетаётган манзилида айтадими ёки етиб бориб тушган манзилида айтадими, баробар. 

Шаръий калималар Қуръондан бўлган ваҳийдир. Унда ҳар бир ёмонликдан сақловчи калималар бор. Манзилига тушишдан олдинги сақловчи калималар ва манзилга тушганидан кейин сақлайдиган калималар мавжуд. Манзилга тушишдан олдингиси Набий алайҳиссаломдан собит бўлган: «Кимки «Оят ал-Курсий»ни кечда ўқиса, Аллоҳдан унга тун давомида сақловчи (фаришта) туширилади. Унга тонг отгунча шайтон яқинлашмайди» (Имом Бухорий ривояти).

Манзилга бориб тушгандан кейингиси ҳам Набий алайҳиссаломдан собитдир: «Агар Фотиҳа сураси касал ҳузурида ўқилса, унинг аҳволи яхшиланади» (Имом Бухорий ривояти).

Саҳобий розияллоҳу анҳу айтади: «Чаён чаққан қавм саййидига Фотиҳа ўқилган эди, худди кишандан озод бўлган кишидек ўрнидан турди (яъни, аҳволи яхшиланди)». Чунки Қуръон шифодир. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус сураси, 57-оят).

Умар ибн Шуайб отасидан, у киши боболаридан, боболари Расул алайҳиссаломдан ривоят қиладилар. Набий алайҳиссалом дедилар: «Сизлардан бирингиз ухлашда қўрқса, «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, Унинг иқобидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтоннинг фасодидан паноҳ тилайман», – деб айтсин. Агар (зарар берувчилар) ҳозир бўлишса ҳам, унга зиён етмайди» (Имом Термизий ривояти).

Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Муъаввизот (паноҳ тиланадиган), яъни «Аъузу...» билан бошланадиган суралар ва руқия – Фотиҳа сураси, «Оят ал-Курсий»дир. Набавий паноҳ тилаш – «Яратилган махлуқларнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳ тилайман».

«Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротдан ҳамда ёмон кўз (тегиши)дан паноҳ тилайман».

«Яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам ҳатлаб ўтиб кета олмайдиган Аллоҳнинг мукаммал  калимаси билан У яратган, бор қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Кимки мана шу дуолар билан паноҳ тиласа, уларнинг фойдаси қанчалар эканини, бу дуоларга қаттиқ ҳожат борлигини билиб олади. Мазкур дуолар уни айнан гуноҳга боришдан тўсади. Агар гуноҳ унга етганида ҳам унинг иймонига, кучига, ҳавойи нафсининг қувватига, қобилиятига, таваккулига ва қалбининг собит туришига зарар етмайди, яъни гуноҳни ундан даф қилади. Албатта, дуо (гуноҳни «қирадиган») қуролдир. Қурол эса ўзининг зарба берувчиси, яъни қуролни ишлатувчиси билан бирга бўлади.

Ҳумайро тайёрлади