1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Мўмин (7)

08:16 / 20.04.2017 10059 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Мўмин

Мўмин-иймон ва омонликни берувчи. Ал Мўмин сўзи Қуръони каримнинг фақат битта жойида, яъни Ҳашр сурасининг 23 оятида келган. Аслида мўмин калимасининг маъноси тасдиқловчи деган сўзни англатади. Бунга Юсуф сурасининг қуйидаги 17 ояти далилдир. "Энди рост гапирсак ҳам, сен бизларга асло ишонмайсан". Демак мўмин тасдиқловчи деган маънодадир. Мўмин киши тасдиқлайди, итоат қилади, амалий татбиқ қилади. Эшитган заҳоти амалга ўтади. Масалан, боғда бир илонни кўриб қолдинг. Уни сезиб қолганингни аломати қаттиқ ҳаяжонга тушиб, қўрқиб, бақиришингдир. Демак идрок қилганингни аломати ҳаяжондир. Ҳаяжоннинг аломати ё ўша илонни ўлдириш ёки ундан қочиб кетишингдир. Ҳаракатсиз ҳаяжон ёлғон ҳаяжондир. Ҳаяжонсиз идрок ҳам ёлғон идрокдир. Идрок қилдингми албатта ҳаяжонга тушиб, ҳаракатланасан. Агар биздан бирортамиз Қиёматнинг ҳақиқатини билса, албатта ҳар бир қилган амалига ҳисоб китоб қилинишини билади. Билганидан кейин Аллоҳга итоат қилишдан ўзга чораси қолмайди. Лекин бизнинг идрокимизда заифлик борлиги учун ҳаяжонда ҳам заифлик содир бўлади ва оқибатда татбиқда ҳам заифлик юзага келади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Ва ўзлари эшитмасалар ҳам, «эшитдик» деганлар каби бўлманг", (Анфол сураси, 21 оят) деб айтган. Амалиётдаги ёлғон гапдаги ёлғондан ҳам хатарлироқдир. Масалан бир дўхтирнинг ҳузурига борсангда, у сени муолажа қилиш мақсадида текшириб, дори ёзиб берсаю, сен унга эътибор қилгани учун раҳмат айтиб: "Мен сизнинг илмингизга лол қолдим", деб айтсангда, сўнгра у айтган дорини сотиб олмасанг демак сен уни амалий равишда илмини ёлғонга чиқарган бўласан. Агар дори сотиб олиб, уни истеъмол қилмасанг бундай муомалани ҳеч қандай қиймати йўқ, сен бу билан дўхтирнинг илмига шубҳа қилган бўласан. Мусулмоннинг ҳаётидаги энг хатарли нарса амалиётдаги ёлғондир. Инсон ҳаётидаги муомалотларда Аллоҳнинг чизиб қўйган дастурига мувофиқ яшамас экан, у охиратни амалий ҳолда ёлғонга чиқарувчидир. Охиратга иймон келтириб ишониш агар таъбир жоиз бўлса, 180 градусга ўзгартириб юбориши керак. Агар шу даражада ўзгартирмаса, демак охиратга бўлган ишонч ёлғон бўлади. Унинг иймони шаклий бўлиб, ҳақиқий тасдиғини топмаган бўлади. Мусулмон ҳаётидаги энг хатарли нарса тили билан ёлғонга чиқариш эмас, балки амали билан ёлғонга чиқаришдир. Масалан, охират ҳақ, жаннат ҳақ ва дўзах ҳақ дейди да, лекин топадиган пули ҳаром, ишлаб чиқараётган нарсаси ҳаром, рибо (судхўрлик) билан аралашиб юради! Инсон бу каби гуноҳларни бажариб, қандай қилиб жаннат ва дўзах ҳақ деб айта олади. Агар айтгани рост бўлганида бундай ҳаром ишларга яқинлашмаган бўлар эди. Шунинг учун мўмин дегани Қуръонда келган нарсаларни тасдиқлаб, уни татбиқ қилган ва Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган нарсаларини тасдиқлаб, суннатни татбиқ қилганни англатади. Иймон тасдиқлаш ва татбиқ қилиш деганидир.

Лекин Аллоҳ таолонинг ал Мўмин деган исмини қандай тушунамиз? ал Мўмин исми Аллоҳга нисбатан ишлатилганида, У Зот одамларни омонликда қилиб, халқидан бирор кишига зулм қилмайди деган маънони ифода қилади. Инсон фақат Аллоҳни Яккаю ягона деб билганида ҳамда бутун иш Якка Аллоҳнинг қўлида эканини билганда хотиржам яшайди.

"Ишнинг барчаси Унга қайтарилур. Бас, Унга ибодат қил ва Унгагина таваккал қил" (Ҳуд сураси, 123 оят).

ал Мўминнинг яна бир маъноси, мазлумни паноҳига олиб, ҳомийлик қилишини англатади. Буни англаш учун қуйидаги рамзий қиссага эътибор беринг. Қадим замонда бир подшоҳ бўлган эди. Бир қария тоқат қила олмайдиган ишни, яъни юзта халтада ёғоч чиқиндисини йиғишни бўйнига юклаб олган эди. Икки йил ишласа ҳам у миқдордаги чиқиндини йиға олмади. Қария ўлдирилишига аниқ ишониб, болалари ва хотини билан видолашди ва васиятини ёзди. Бомдоддан кейин подшоҳ хизматчилари келиб, подшоҳ вафот қилганини ва унинг учун бир тобут ясашини айтишди.

Гоҳида Аллоҳ мазлумга золимдан тўсиқ бўлиб, ҳомийлик қилади. Мана шу ал Мўмин сўзининг маносидир. Бунга қуйидаги оят далилдир.

"Агар билсанглар (айтинглар-чи), барча нарсанинг подшоҳлиги Қўлида бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган Зот кимдир?" (Мўъминун сураси, 88 оят).

Мўмин киши Аллоҳнинг хулқи билан хулқланинглар, деб айтилган ҳадис олдида ва Аллоҳнинг ал Мўмин исми олдида нималар қилиши лозим?

Аввало мўмин кишининг амалларини барчаси сўзларига мувофиқ келиши керак. Мўминда икки хиллилик бор. Ботини, яъни ички томони ва зоҳири, яъни устки томони. Масалан, устки томонинг қойилмақом, яъни намоз, рўза, закот ва ҳаж амалларини чиройли адо этмоқдасан. Лекин ботининг гоҳида ҳасад, ғийбат, такаббурлик, чақимчилик, ёлғон, нафратлар каби ботиний гуноҳга тўлган. Сен мўмин сифатида айтган сўзларингга ички оламинг бир хил бўлиши керак. Мўмин кишини зоҳири ботинига, устки томони ички томонига хилоф бўлмайди. Сен Аллоҳнинг хулқи билан хулқланишни ва юксак даражага кўтарилишни истасанг сўзинг амалингга мос келиши шарт. Иккинчидан, мўмин бўлишинг учун одамлар сендан омонда бўлишлари ҳам керак.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди!» дедилар. «Ким, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган кимса», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

Сен мўмин эканлигингни тасдиғи сифатида атрофингдаги одамлар сендан омонда бўлиши керак. Сен томонингдан уларга нисбатан тўсатдан хиёнат содир бўлмаслиги керак. Чунки мўмин мусулмонлар шартларида турадилар. Ҳар куни одамлар бир бирларига хиёнат қилишаётганини эшитиб қоламиз. Баъзи ширкатлар баъзиларига, баъзи оиладаги эр хотин бир бирига хиёнат содир қилаётгани ҳақида эшитиб қоламиз. Бундай хиёнатлар асло мўминнинг ахлоқига кирмайди.

Аллоҳ таоло бандалар бажарган нарсага совға қилиб охиратда улар учун жаннатни тайёрлаб қўйиш билан омонлик манбасидир.

Манба: islom.uz

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эълоуссунанrdquo асаридан бир парчаИмом Аҳмад яхши ҳасан санад билан ривоят қилган 5422, у зот бундай дейди Абдулмалик ибн Амр бизга ҳадис айтди у бизга Касир ибн Зайд давоми...

7562 22:36 / 28.11.2016
Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзусига узвий боғлиқдир. Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб .Банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга давоми...

4556 18:00 / 13.09.2021
9. Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлишларидан олдин жинлар осмондаги фаришталарнинг гапини ўғриликча эшитиб олиб, инсонлардан бўлган ўз яқинларига етказиб давоми...

2353 00:00 / 30.11.2022
Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳгуруҳ қилиб ҳайдалди. Унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга .Сизларга ичингиздан давоми...

4827 19:13 / 24.02.2018