1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир

03:45 / 03.06.2017 2932 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бухорий қилган таълийқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аллоҳга энг маҳбуб дин ҳанифлик (ботилдан ҳаққа мойил), осон диндир», дедилар».

Шарҳ: Имом Бухорий гоҳида ҳадиснинг ровийларини зикр қилмай, тўғридан-тўғри Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга етиштириб келтирадилар. Бу «таълийқ» дейилади. Ушбу ҳадис Имом Бухорийнинг таълийқларидандир.

Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги энг маҳбуб дин – шариат ҳақида сўз кетмоқда. Шунингдек, диндаги энг маҳбуб хислат ҳақида сўз кетмоқда, десак ҳам бўлади. Бу нарса ҳанифлик ва осонликдир. «Ҳанифлик» деб ботилдан ҳаққа мойил бўлишга айтилади. Албатта, бу сифат Исломда мужассам бўлгандир. Шунингдек, осонлик сифати ҳам Ислом динида мавжуддир. Қадимда Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати «ҳаниф миллат» деб аталган. Чунки у зот бутларга чўқинишдан кўра Аллоҳга ибодат қилишга мойил бўлганлар. Кейинчалик араблар хатна қилдириб, ҳаж ибодатини адо этган одамни «ҳаниф» деб атайдиган бўлишган.

Диннинг осон бўлиши эса унда тазйиқ ва тангликнинг йўқ бўлишидир. Албатта, бу ҳам фақат Ислом динида ўз аксини топган. Исломда ботилнинг турли кўринишларидан ҳаққа тамомила мойил бўлиш бордир. Ислом шариати энг осон шариатдир. Унда бандаларга танглик, қийинчилик йўқдир. Шариат ҳукмларининг барчаси фақат бандаларга осон ва улар учун манфаатли бўлишини кўзлабгина жорий қилинган. Шунинг учун Ислом шариати Аллоҳнинг ҳузуридаги энг маҳбуб шариатдир. Унга амал қилган одам ботилдан ҳаққа мойил бўлади. Бу шариатга амал қилган одам осон, енгил шариатга амал қилган бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот .Алҳакумут такосуру, сурасини ўқиётган эканлар. давоми...

2719 07:15 / 09.08.2018
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши уҳуд куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга«Айтингчи, агар ўлдирилсам, менинг жойим қаерда бўлади» деди. давоми...

2903 08:30 / 20.01.2018
Яна у кишидан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мунофиқларга бомдод ва хуфтон намозидан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни давоми...

3445 09:25 / 06.04.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиОиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлат вабо ҳақида сўраганларида, у зот «Бу аввал азоб эди. Аллоҳ уни давоми...

2625 13:40 / 18.11.2017