1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Аллоҳга дуо қилайлик!

12:11 / 15.03.2017 2567 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги аҳволимиз ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрган киши дуо қилишга нақадар муҳтож эканимизни англаб етади. Қанчадан-қанча мусулмонларни одамларнинг эшигига бориб бир нарсалар сўраганларини кўрдик ва ҳозир ҳам кўриб турибмиз. Ўша инсонлар Аллоҳ азза ва жалланинг эшигини тақиллатишдан ғафлатда юришибди ёки ўзларини ғофилликка соляптилар.

Натижада ҳақиқий карам соҳиби бўлган Зотдан юз ўгириб, бандалар сари юзланмоқдалар. Биз ширин гапларни гапириб, махлуқлардан бир нарсалар сўраш илмини зўр ўзлаштирдик, аммо барча мулкларнинг ҳақиқий Эгасига илтижо қилиб, Ундан сўраш илмини ўрганмадик. Фолбинлар, азайимхонлар ва бойларнинг эшигини чертдик, аммо Роббимизнинг улкан дарвозасини қоқишга ҳеч уринмадик, ҳатто қизиқиб ҳам кўрмадик. Азиз Зотдан сўрашга малолландик, бироқ ожизу нотавон инсондан сўрашга малолланмадик, уялмадик. Дуо қилсак бериши аниқ бўлган Зотни қўйиб, бериш-бермаслигида гумон бўлган банданинг олдига бордик. Сўраганимиз сари мартабамиз ошадиган Зотнинг ҳузурига бориш ўрнига сўраганимиз сари обрўйимиз тушадиган махлуқнинг олдига бордик. Қўлларимизни Маликул мулук, барча оламларнинг подшоҳлиги қўлида бўлган Зотнинг даргоҳига кўтариш вақти келмадимикан?!! Нега ўзимиз учун ҳам бахиллик қиламиз? Аллоҳ таолонинг ўзига дуо қилишдан қачонгача ожизлик, дангасалик қиламиз? Бир нарсани ёдимиздан чиқармайлик: биз билан еттинчи осмоннинг орасида мазлум кишининг дуоси босиб ўтадиган масофа бор холос! Биз билан неъмат берувчи Зотнинг эшигининг орасида бир чертиш ва мана шу чертишда бардавом бўлишдан бошқа ҳеч нарса йўқ! Азизлар, Роббимизга дуо қилайлик, барча нарсани Ўзидан сўрайлик! У зот барчамизнинг ожизона кўтарган қўлларимизни қуруқ қайтармасин, омин! 

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар алайҳиссаломнинг масжидларида усти ёпилган суффа бўлиб, унда фақир, мискин мусулмонлардан бир гуруҳи истиқомат қилар эдилар. Улар доимий равишда ўша давоми...

3773 05:00 / 13.03.2017
Аллоҳ таоло ўз бандаларига жуда меҳрбон эканлиги барчага маълум. Бисмиллоҳ...rdquoнинг маъносида ҳам бу таъкидланган. Парвардигори олам бандаларига қилган давоми...

3349 12:16 / 15.03.2017
Аллоҳни зикр қилар эканмиз, уни кўпайтиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки, Аллоҳни зикр қилингларrdquo ояти билан Аллоҳни кўп зикр қилингларrdquo ояти ўртасида давоми...

93024 10:35 / 18.07.2020
Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида инсоният тарихидаги энг муҳим ҳодисалардан бири содир бўлган. Ўша кечада Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Исро ва давоми...

15140 12:12 / 15.03.2017