1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Аллоҳдан паноҳ сўранг

15:14 / 27.03.2017 2286 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солиҳ салафлардан бири шогирдига: “Агар шайтон сени хато ишга васваса қилса, нима қиласан?”, деб савол берди.

Шогирд: “Унга қарши курашаман”, деди.

Устоз: “Яна қайта васаваса қилсачи?”, деди.

Шогирд: “Унга қарши курашаман”, деди.

Устоз: “Яна қайта васаваса қилсачи?”, деди.

Шогирд: “Унга қарши курашаман”, деди.

Устоз: “Бу узоқ давом этади. Айтчи, агар қўйлар тўдасининг олдидан ўтаётганингда уларнинг ити сенга қараб вовуллаб, сени ўтиб кетишга қўймаса, нима қиласан?”, деди. 

Шогирд: “Унга бардош бериб, бор кучимни сарфлайман”, деди.

Устоз: “Бу сенга жуда чўзилиб кетади. Ундан кўра қўйларнинг эгасини ёрдамга чақир, итни сендан тўхтатади. Истиозанинг (яъни, Аллоҳдан паноҳ сўрашнинг) фойдаси мана шудир”, деди.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Aгaр сизни шaйтoннинг шaрри (яъни, васавасаси) тутсa, Aллoҳдaн пaнoҳ тилaнг! Aлбaттa, у эшитувчи вa билувчидир”. (Аъроф;200)


Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қаҳрамонимиз ҳар куни газеталар сотиладиган дўконча олдида тўхтар, сотувчига салом берар, пулни тўлаб, керакли газетани олиб кетарди. Лекин унинг саломига давоми...

3443 15:27 / 22.04.2017
Биз дин ходимлари бўлганимиз учун ҳам ҳаётимизнинг каттагина қисми одамлар орасида ўтади. Шундай экан улар ўзларини қийнаб ёки чигал бўлиб турган масалар давоми...

4381 14:02 / 24.03.2017
Агар у мушриклар юртида бўлса, фарзлардан ва бошқа шариат аҳкомларидан бирор нарса билмаса, Қуръонга ҳам, шариат аҳкомларидан бирортасига ҳам иқрор бўлмаса, фақат давоми...

3799 17:46 / 17.03.2017
Устоз, сиз ёзган китоблару мақолалар ўқиляпти, аудио дискларингиз эштиляпти. Мусулмонлар сизни йўқотганидан қайғудалар. Кимлардир бу кутилмаган ҳолатни эшитиб, давоми...

2317 16:44 / 27.03.2017
Аудиолар

120103 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41770 14:35 / 11.08.2021