1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил

09:15 / 16.11.2017 3080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлни кўриб, «Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил», дедилар. Шунда у аёл: «Нари тур, чунки сенга мендаги мусибат етмагандир ва уни билмайсан ҳам», деди. Шунда у аёлга: «Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар», деб айтилди. У аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарвозаларига келди. Лекин у зот ҳузурларида эшик оғаларини топмади. Аёл: «Сизни танимабман (Эй Расулуллоҳ)», деди. Шунда у зот: «Ҳақиқий сабр аввалги зарба пайтдагисидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Муслимнинг ривоятларида: «У хотин бир гўдак боласига йиғлаётган эди», деб келтирилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни давоми...

3227 09:52 / 18.03.2019
Абу Умома Судай ибн Ажлон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй одам боласи, агар эҳтиёжингдан ортиқ молингни инфоқ давоми...

2390 06:00 / 03.10.2018
Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қайсингизга меросхўрнинг моли ўз молидан кўра суюклироқ, дедилар. Одамлар .Эй давоми...

2396 06:00 / 28.09.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ ажалини олтмиш ёшга етгунича ортга суриб қўйган кишининг узри қолмайди,, дедилар,.Бухорий ривоят қилган.

1577 21:37 / 14.06.2020