1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Аллоҳ учун не қилдим?!

05:00 / 07.03.2017 2749 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалбим туғёнлари тинч қўймайди ҳеч,

Унга назар солиб, қўрқиб кетаман.

Мана кун ҳам тугаб, кириб қолди кеч

Аллоҳ учун не қилдим? Ўйлаб қоламан...


Ўйлаб ўйим етмас, йўқдир охири.

Дунёнинг ишлари тугамас сира,

Бўлолмасман ахир, дунё устуни

Аллоҳ учун не қилдим? Ўйлаб қоламан...


Уйқуга тўймасдан чошгоҳ тураман.

Намоз вақти кирса, кечга сураман.

Турли-туман баҳона туради тайёр,

Аллоҳ учун не қилдим? Ўйлаб қоламан...


Маъзур санаб нафсимни, гоҳ овунаман

Ахир маҳзуротни мубоҳ этмасму шариат?!

Асли бунга сабабдир иймон сустлиги

Аллоҳ учун не қилдим? Ўйлаб қоламан... 


Шайтонга ошноман, нафсимга мағлуб

Дунё зийнатлари мен учун матлуб

Роббим, бой бердим-ку умрни сени унутуб

Аллоҳ учун не қилдим? Ўйлаб қоламан...


Бир кун қарши олсам малакул-мавтни

Бошимдан ўтказсам сўнгги онларни

Эй воҳ! Тайёрманми ўзи, сўнгги сафарга?

Аллоҳ учун не қилдим? Ўйлаб қоламан...


Сенга осий бўлдим, гуноҳга ботдим

Бироқ, раҳматингга қаттиқ инондим

Ёлворганни ёнида ҳамроҳ сен доим

Мен сен учун не қилдим ўйлаб қоламан...



Мухлиса Маҳмудова


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бешинчи бобИсломнинг оламларга раҳбарлик қилишиБиринчи фаслИслом оламининг уйғониши Бутун бошли оламнинг жоҳилиятга юз тутишиБиз юқорида зикр қилиб ўтган давоми...

3569 05:00 / 11.03.2017
Халқ орасида .Сўфи Оллоёр, номи билан машхур .Саботуложизин, асари Мовароуннаҳр ўлкаларида XX асрга қадар мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилган. Ўкувчилар давоми...

7627 05:00 / 07.03.2017
ЕТТИНЧИ БОБ МУНОЖОТАллоҳим, Ўзингга бош эгган бандаБошқалар наздида энг кучли одам.Аллоҳим, исломла улғайган тандаКибруу риё бўлмас зарра бўлса ҳам.Аллоҳим, Сен давоми...

5078 05:00 / 07.03.2017
Абдуғофур Собир Мирзонинг Инсонномаrdquo достони ҳақида Тан олиш керак Инсонномаrdquo бугунги адабий жараёндаги гўзал бир кашфиёт бўлди. Унутилаёзган услуб давоми...

5857 05:00 / 07.03.2017