1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Аллоҳ таолога сажда қилишнинг фазли (5-тавсия)

05:00 / 11.03.2017 5364 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога сажда қилишнинг фазли  (5-тавсия)

 

Маъдон ибн Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари (озод қилган қуллари) Савбонни учратиб қолиб, «Менга шундай амални (ёки Аллоҳга энг маҳбуб бўлган амалларни) айтиб бергинки, уни қилсам, Аллоҳ шу сабабли мени жаннатга киргазсин», дедим. У жим тураверди. Яна сўраган эдим, яна жим тураверди. Учинчи бор сўраганимда эса шундай деди: «Бу ҳақда ўзим  ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганман. У зот шундай деганлар: «Кўп сажда  қил, чунки Аллоҳга қилган ҳар бир сажданг учун У Зот сени бир даража кўтариб, бир гуноҳингни кечиради».

Имом Муслим, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кўп сажда  қил», деган сўзлари кўп намоз ўқигин, саждада узоқ вақт қолгин, деганидир. 

 

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Банда Аллоҳга битта сажда қилса, унинг сабабидан Аллоҳ унга битта яхшилик ёзади, битта ёмонлигини ўчиради ва бир даража кўтаради. Шунинг учун кўп сажда қилинглар».

Ибн Можа саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Банда Аллоҳга битта сажда қилса» деган сўзлари шукур саждаси, тиловат саждаси бўлса ҳам деганидир.

 

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг сажда қилиб, пешонасини тупроққа белаган ҳолатидан кўра Аллоҳга маҳбуброқ  ҳолати йўқ», дедилар».

Табароний ривоят қилган.

Изоҳ: ҳадисдаги пешонани тупроққа белаш Аллоҳ таолога мутлақ бўйсуниш, хорликни изҳор этиш, қулликни эътироф қилишга ишорадир.

 

Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳга энг маҳбуб амал ҳақида сўраш жоиздир;

2. Сажда Аллоҳга энг маҳбуб амаллардандир;

3. Аллоҳ банданинг ҳар бир саждаси туфайли унга битта савоб ёзиб, битта гуноҳини ўчириб, охиратдаги даражасини бир даражага кўтаради;

4. Банданинг сажда қилиб турган ҳолати Аллоҳга энг маҳбуб ҳолатдир.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси давоми...

18347 17:04 / 08.01.2017
. . . Умму Қайс бинти Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши ўзининг ҳали таом емаган жажжи ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1688 00:00 / 02.12.2022
. . 214. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта давоми...

1997 19:00 / 08.03.2023
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши айтадилар .Бемор бўлиб, ҳушсиз ётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени давоми...

1859 00:00 / 27.10.2022