1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ихлос қилиш

16:03 / 26.06.2019 4130 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Меҳроб шаҳиди, аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг ҳижрий 1432 йил 29 зулҳижжа, мелодий 2011 йил 25 ноябрда қилган жумъа хутбаcида шундай деган:

«Агар инсон Роббисини таниса, Уни яхши кўриб қолади. Агар яхши кўриб қолса, Унга юзланишда, буйруқларига бўйсунишда ихлосли бўлади». Бугун сизларга банда Роббисини ва Яратувчисини таниганда қўлга киритадиган ютуқларнинг энг каттаси бўлмиш ихлос ҳақида гапираман.

Эй Аллоҳнинг бандалари! Ихлос, яъни Аллоҳ азза ва жаллага ихлос қилиш дегани мусулмон киши Аллоҳнинг буйруқларини маҳкам тутишда, қайтарган нарсаларидан қайтишда фақат ва фақат Унинг ризосига етишишни ва ғазабидан сақланишни кўзлашдир. Аллоҳ таолога ихлос қилишнинг қисқача таърифи мана шудир. Яъни бу дегани бир инсон кўп намоз ўқиш, кўп рўза тутиш, кўп ҳаж ва умра қилиш орқали Аллоҳ азза ва жаллага юзланса-ю, аммо қалби ихлосдан холи бўлса, қилган барча ибодатларининг оқибати қуйидаги оятда васф қилинганидек бўлади:

«(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз» (Фурқон сураси, 23-оят).

Шунинг учун ҳам илоҳий баён ихлоснинг зарурлигини қайта-қайта таъкидлайди.

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир» (Баййина сураси, 5-оят).

Айтинг: «Мен фақат Аллоҳга, динимни Унга холис қилган ҳолда ибодат қилурман» (Зумар сураси, 14-оят).

«Сиз Аллоҳга – динни Унга (ширкдан) холис қилган ҳолда ибодат қилинг!» (Зумар сураси, 2-оят).

Қуръон оятлари Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг буйруқларига амал қилиш зарурлигини кўп бора таъкидлаб, такрорлаганидек, ихлоснинг муҳимлигини ҳам шунчалик кўп таъкидлаган. Агар бир амалда ихлос йўқолса, ўша амал соҳиби ширкнинг бирорта кўринишига аралашиб қолади. Зеро, ушбу каломини айтувчи Аллоҳ таоло рост айтган: «Уларнинг аксарияти Аллоҳга фақат мушриклик ҳолларидагина «имон» келтирадилар (оғир пайтда Аллоҳга илтижо қиладилар)» (Юсуф сураси, 106-оят).

Агар сен Аллоҳ таолонинг Китобига назар солсанг ва ўйлаб кўрсанг, инсон икки ҳолатдан бирида бўлишига гувоҳ бўласан. Инсон Аллоҳга келтирган иймонида ва Унинг буйруқларига юзланишда ростгўй, содиқ бўлади. Бу ихлосли бўлади деганидир ёки содиқлик ва ихлос йўқ бўлади. Бу эса нифоқ, мунофиқликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга мана шундай баён қилади.

Эй Аллоҳнинг бандалари! Биз бирор сабаб билан пайдо бўлиб, турли мамлакатларда яшаётган мусулмонларни хароб қилаётган фитналарга назар солганимизда шу нарсани эсдан чиқармаслигимиз керакки, аслида фитналар мунофиқларни аниқлаб, уларни содиқ, ихлосли мўминлардан ажратадиган омилдир.

Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ушбу ҳадис сўзимизга далилдир: «Фитналарни ёмон кўрманглар. Чунки фитнада мунофиқларни йиғиб-териш бордир».

Агар фитна авж олса, инсон ўз мақсадлари, шахсий манфаатлари сари йўрғалаб қолади. Агар унинг қалбида Аллоҳга бўлган иймон ва ихлос устунлик қилмаётган бўлса, хансираганча ўзининг бойликларини, шахсий фойдаларини излай бошлайди. Яъни, фақатгина ўзини ўйлаб қолади. Ўша мақсадларини, бойликларини, манфаатларини ҳаётида ўзига йўлбошчи қилиб, Аллоҳнинг динини мазкур мақсадларига етиш учун хизмат қиладиган васила қилиб олади. Яхшилаб ўйлаб, атрофингизга бир назар солсангиз сизларга айтаётган бу гапларимнинг тасдиғини топасизлар. Аммо қалбида иймон устунлик қиладиган, ўша иймони чин бўлган, иймон билан бирга қалбида ихлоси ҳам бор инсон фитна авж олган пайтда ҳам ҳеч қандай шахсий ғаразни ўйламай, фақатгина Аллоҳни рози қилиш ғамида бўлади. Ўзининг бойликларини, шахсий истакларини ва манфаатларини Аллоҳнинг амрларини бажариш учун қурбон қилади. Ўша бойликларининг ҳаммасини Аллоҳнинг ризосига етишиш учун васила қилиб олади. Келинглар, энди ушбу гапимнинг исботига яна бир бор назар солайлик. Қолаверса, бу исбот Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилингандир: «Фитналарни ёмон кўрманглар. Чунки фитнада мунофиқларни йиғиб-териш бордир». Мусулмонлар масжидлар қуриш, мезаналарни баланд қилиб кўтариш борасида мусобақа қилишяпти. Шу билан бирга худди ўша мусулмонлар ўзлари мусулмон бўла туриб, бошқа мусулмон кишиларга турли йўллар билан ҳар турдаги қурол-аслаҳаларни юбормоқдалар. Бундан мақсад бир мусулмон иккинчи бир мусулмон бирордарини ўлдирсин, мусулмонлар орасидаги дўстлик-иноқлик адоват ва хусуматга айлансин. Яна ўша мусулмонлар турли махфий йўллар орқали миллионлаб доллар пулларни бошқа ердаги ўзларига қарашли кишиларга юбормоқдалар. Бундан мақсад эса ўша пуллар бировни ўлдириш, юртларни хароб қилиш, оилаларни барбод қилиш, ҳамманинг кулини кўкка совуришга хизмат қилсин. Айрим мусулмонлар шундай ишларни қилишяптики, кўриб кўзинг, эшитиб қулоғинг ишонмайди. Мусулмонлар Аллоҳнинг ва ўзларининг душманлари эшигини хорлик ва пасткашлик ила чертмоқдалар. Мусулмонлар душманлардан ўзларига ўхшаган бошқа мусулмонлар юртига кириб босқинчилик қилишларига, уларнинг ишларига аралашишларига, уларнинг ҳукм, раҳбарлик ва йўлбошчилик курсисига ўтириб олишларига, муаммоларнинг ечими фақат уларнинг қўлларида бўлишига ундашмоқда. Ана шундай мусулмонларга Аллоҳнинг қуйидаги оятлари тегишлидир:

«Эй, имон келтирганлар! Ўзингиздан ўзгаларни (мунофиқларни) яқин дўст (сирдош) тутмангиз! Улар сизларга нисбатан бузғунчилик қилишда кучларини аямайдилар ва ҳолларингиз забун бўлишини истайдилар. Сизларни ёмон кўришлари оғизлари (сўзлари)дан аён бўлди, дилларидаги яширган (адоват)лари эса янада каттароқдир. Агар ақлингизни ишлатадиган бўлсангиз, (Биз) сизларга оятларни (муфассал) баён қилиб бердик» (Оли Имрон сураси, 118-оят).

«Эй, имон келтирганлар! Менинг душманим ва сизларнинг душманингизни (яъни мушрикларни) дўст тутмангиз!» (Мумтаҳана сураси, 1-оят).

«Мунофиқлар учун аламли азоб борлиги ҳақида уларга «башорат» бериб қўйинг! (Улар) мўминларни қўйиб, кофирлар билан дўст тутинадилар. Ўша (кофир)лардан кучқувват излайдиларми?! Бор куч-қудрат Аллоҳники!» (Нисо сураси, 138-139 оятлар).

Аллоҳ таоло юқоридаги каби оятлари билан ўшандай мусулмонларни қайта-қайта огоҳлантиришига қарамай уларни мазкур оятлардан юз ўгириб, уларни унутиб, Аллоҳнинг амрларига, тавсияларига, насиҳатларига нисбатан мутакаббирлик қилиб, ўзларининг жирканч ишларидан, яъни раҳбарлик, қўмондонлик Аллоҳнинг ва мўминларнинг душманлари қўлида бўлсайди, устунлик мўминларда эмас, душманлар томонида бўлсайди деган жиноятларидан қайтмаяптилар. Мен сизларга айтаётган нарсалар ниманинг самараси? Аллоҳ учун ихлоснинг йўқолгани самарасидир.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Замонамизнинг энг улуғ зотларидан бири, шубҳасизки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф эдилар. Ҳазратга Яратган мустаҳкам эьтиқод, илму маьрифат, буюк давоми...

6138 10:30 / 16.11.2019
Бизда турли омиллар сабабли ўтган яқинларни, хусусан, отаонани йўқлаб, уларга ортларидан савоб юбориш ниятида таом пишириб, одамларни чорлаш кенг тарқалган. Ҳатто давоми...

3304 20:00 / 30.03.2019
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам алАсомнинг мажлисига кириб, Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизмиrdquo деб сўради. Ҳаrdquo, деди Ҳотам. rdquoНамозни қандай ўқийсизrdquo сўради давоми...

4099 07:08 / 12.12.2018
Илмфан яъни, дунёвий илм қанчалар равнақ топмасин, майдонлари қанчалар кенгаймасин, у барибир инсонлар учун хотиржамлигу саодатни рўёбга чиқариб беришга қодир давоми...

2256 09:19 / 17.06.2019
Аудиолар

118793 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40743 14:35 / 11.08.2021