283 11.05.2017

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Аллоҳ азза ва жалла: «Албатта, умматинг: «Бу нима, бу нима?» дейишда давом эта бориб, ҳатто «Аллоҳ халойиқни халқ қилди, бас, Аллоҳни ким халқ қилди?» ҳам дейдилар», дер», дедилар». 

Икки ҳадисни икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифга ўхшаш ҳадислар ҳадиси қудсий деб номланади. Оддий ҳадисларнинг маъноси Аллоҳ таолодан, лафзи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлади. Ҳадиси қудсийда эса маъно ҳам, лафз ҳам Аллоҳдан бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўчирма гап тарзида етказадилар. 

Бу ҳадиси шарифда ҳам васваса борлиги исбот қилинмоқда.