1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Айтишларича ўлган кишининг барча кийимларини ювгучига бериш керак экан.

21:21 / 27.04.2016 4013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айтишларича ўлган кишининг барча кийимларини ювгучига бериш керак экан. Яқин бир танишимиз вафот этдилар. Лекин фарзандлари кийимларини беришмади. Кейин эса уларнинг тушларига оталари кийимсиз ҳолда кирибдилар. Бундан қўрққан фарзандлар дарҳол кийимларни ювгучига берибдилар. Яна туш кўрибдилар, унда оталари энди кийимли ҳолатда экан. Динимизда бундай вазиятга қандай баҳо берилади?

Динимизда бундай вазиятга билимсизлик, бидъад хурофотга берилиш, тушунчасизлик, жоҳиллик деган бахо берилади. Бизнинг динимизда "ювгучи" деган касб йўқ, вафот этган инсоннинг ювиш ўта савобли иш ҳисобланади. Ўлганни ювишни ҳар бир мўмин-мусулмон билиши керак. Савобли иш бўлганидан авваллари ва ҳозирда ҳам динни тушунган доиралар бор ерларда ўликни ювиш талаш бўлади. Яъни мен кираман, мен юваман, мен сув қуйиб бериб тураман деб инсонлар интилишиб талашишади. Нимага бу савоб иш, мана шундан савоб оиш умидида шунга кишилар интилади. Битта маҳаллага битта ювгучи қилиб, касб қилиб, ўша келмаса ўлигини ювмай турадиган, ювишни биадиган одами йўқ ҳолат мўмин-мусулмонлар учун уят, ор, номус ҳисобланади. Ана энди мана шу нотўғри ҳолатни жорий бўлишидан,нотўғри тушунчалар, нотўғри саволлар келиб чиқаяпти. Ювгучи ўзи йўқ, лекин ювгучи деган нарсани сунъий равишда чиқарилган. Энди ювгучига ҳақ бериш масаласи чиқаяпти. Ундан ҳам ўтиб, ювгучига вафот этган инсоннинг кийимларини бериш зарур деган нарса чиқаяпти. Бу мутлақо нотўғри бир ҳолат. Иккинчидан ювгучига кийимни бермаганлиги учун фарзандлар оталарини тушда ноқулай ҳолатда кўрибдилар, деган гап ҳам ана шу миш-миш, бидъад хурофотларни аслсида чиққан. Агар шк хатда айтилаётган гап воқеъликда тўғри бўлган бўлса, ювгучига кийимни бермасдан юборилгандан кейин одамларни ичида гап чиққан. "Яхши бўлмади, бериш керак эди, ювгучига кийимни бермаса ёмон бўлади, ўлганни ҳоли ундай бўлади, бундай бўлади" деган гаплар тарқалган. Уни энди мусибатзада бўлиб, отаси ўлиб турган, яқини ўлиб турган инсонлар эшитган ва уларни онгига маҳкам ёпишиб қолган. Ана шу ҳаёл билан юрганлар, шу ҳаёл билан турганлар ва шу ҳаёл билан уйқуга кетганлар. Ва ҳаёлининг давомида ана шу ноқулай ҳолатни кўрганлар. Кейинги кийимни бериб туриб кўрган тушлари ҳам ана шу тирикликдаги ҳаёлни, фикрни, мияга ўрнашиб қолган маълумотларни давом этиши ҳисобланади. Иккинчидан бизнинг динимизда туш далил ҳужжат бўлмайди. Бу нарсани ҳам яхши тушуниш керак. Демак бизнинг динимизда "ювгувчи" деган тушунча йўқ, ўликни ювган одамганғ ўликни кийимини бериш зарур, бўлмаса ёмон бўлади деган гап йўқ, мутлақо. Ҳар бир мўмин-мусулмонни ўлигини ювиш савобли иш, барча мўмин-мусулмонлар, эркак аёллар буни билиш керак. Ва ана шундай вафот этган пайтда, "мен юваман, мен юваман" бўлиши лозим ва лобуд. Ва бу фақат савоб учун, ўликни эгаларидан ҳақ олиш учун ёки ўликни кийимини олиб кетиш учун эмас, бўлмоғи лозим, бу нарсаларни унутмаслигимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи эркаклар умумий ҳаммом ва сауналарда, чўмилиш ҳавзаларида битта калта иштонда трусида қолиб яланғочланишади. Шунда бошқа эркакларнинг беихтиёр назари давоми...

12016 16:05 / 24.05.2016
СаволБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари.Ҳар нарсадан имкон қадар кўпроқ савоб олишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, жума намозидан ҳам. давоми...

6378 06:33 / 17.03.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, менинг бир оёғим синиб хозир гипсда. Бир амаллаб оёғимни кўтариб ғусл қилдим, лекин гипсни устидан масх тортмасдан давоми...

4720 06:10 / 04.10.2018
СаволАссалому алайкумБир одам махсулот ишлаб чикарувчи Аrdquo корхонани танийди, узи эса шахардаги магазинларга турли хил товарларни таркатувчи Бrdquo корхонада давоми...

4975 09:05 / 29.11.2017
Аудиолар

120072 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41737 14:35 / 11.08.2021