1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (5-қисм)

05:00 / 16.02.2017 5636 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (5-қисм)

ПАЙҒАМБАРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ассалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғил-қизларим! Хўш, ўтган машғулотда берилган уй вазифасини бажариб келдингизми? Қани, Қуръони каримнинг «Фотиҳа» сурасини шошилмай ўқиб беринг-чи! Ие, «Аузу биллаҳи» ва «Бисмиллаҳ»ни эсдан чиқариб қўйдингизми? Ҳа яшанг, Қуръони карим сураларини ўқишни доимо шундай бошланг!

Энди, болажонларим, бугун мен сизларга Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳақида айтиб бераман. «Пайғамбар» деган сўзни кўп эшитгансиз, аммо ким эканлигини билмагансиз, тўғрими? «Пайғамбар» («расул», «набий» ҳам дейилади)нинг ўзбекча маъноси элчи, Аллоҳнинг буйруқларини одамларга етказувчи дегани. Мана масалан боғчангизнинг мудири бор. Унинг нима гапи, топшириғи бўлса, тарбиячиларга айтади. Улар эса сизга етказишади. Ёки мактабингиз директори ҳамма гапини муаллим, устозларингизга айтади. Улар шу асосда сизга тарбия-таълим беришади. Худди шунга ўхшаб, энг катта подшоҳимиз Аллоҳ таоло ўзининг амр-фармонларини, кўрсатмаларини Ўз пайғамбарлари орқали одамларга етказган. Пайғамбарлар ҳаммани Аллоҳ таоло буюрганидай яшашга ўргатишган, ўзлари ҳам бу соҳада ҳаммага ибрат бўлишган.

Одамзод яратилгандан буён Аллоҳ таоло инсонлар орасидан минг-минглаб пайғамбарларни, яъни раҳбар, йўлбошчи, устозларни тайинлаган. Шулардан 25 нафарининг тарихи Қуръони каримда батафсил келтирилган. Ҳали Қуръон ўқиш ва тушунишни ўрганиб олсангиз, уларнинг нима иш қилганини билиб оласиз. Ҳозирча уларнинг номларини эслаб қолинг: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Юнус, Зулкифл, Закариё, Ёқуб, Юсуф, Айюб, Шуъайб, Яҳё, Исо, Муҳаммад алайҳиссаломлардир.

Пайғамбарларнинг ҳаммалари билим ва ахлоқда ягона кишилар бўлишган. Гуноҳ ишларни қилишмаган. Ақлли, ҳушёр, юксак фазилатли бўлишган. Одамларни ҳам шундай бўлишга чақиришган. Уларнинг энг охиргиси, энг улуғи жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдирлар. Бошқа пайғамбарлар бир даврда, бирорта халққа ёки миллатга пайғамбар бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом қиёматгача бутун дунёдаги ҳамма халқлар ва миллатларга пайғамбардирлар. Келгуси машғулотимизда у киши ҳақларида бафуржа гаплашамиз, хўпми, болажонларим?!

 

BESHINCHI SABOQ

PAYG’AMBARLAR TO’G’RISIDA

   Assalomu alaykum, jannat bog’ining rayhonlari bo’lmish jajji o’g’il-qizlarim! Xo’sh, o’tgan mashg’ulotda berilgan uy vazifasini bajarib keldingizmi? Qani, Qur’oni karimning «Fotiha» surasini shoshilmay o’qib bering-chi! Iye, «Auzu billahi» va «Bismillah» ni esdan chiqarib qo’ydingizmi? Ha yashang, Qur’oni karim suralarini o’qishni doimo shunday boshlang!

Endi, bolajonlarim, bugun men sizlarga Allohning payg’ambarlari haqida aytib beraman. «Payg’ambar» degan so’zni ko’p eshitgansiz, ammo kim ekanligini bilmagansiz, to’g’rimi? «Payg’ambar» («rasul», «nabiy» ham deyiladi) ning o’zbekcha ma’nosi elchi, Allohning buyruqlarini odamlarga yetkazuvchi degani. Mana, masalan bog’changizning mudiri bor. Uning nima gapi, topshirig’i bo’lsa, tarbiyachilarga aytadi. Ular esa sizga yetkazishadi. Yoki maktabingiz direktori hamma gapini muallim, ustozlaringizga aytadi. Ular shu asosda sizga tarbiya-ta’lim berishadi. Xuddi shunga o’xshab eng katta podshohimiz Alloh taolo o’zining amr-farmonlarini, ko’rsatmalarini o’z payg’ambarlari orqali odamlarga yetkazgan. Payg’ambarlar hammani Alloh taolo buyurganiday yashashga o’rgatishgan, o’zlari ham bu sohada hammaga ibrat bo’lishgan.

Odamzod yaratilgandan buyon Alloh taolo insonlar orasidan ming-minglab payg’ambarlarni, ya’ni rahbar, yo’lboshchi, ustozlarni tayinlagan. Shulardan 25 nafarining tarixi Qur’oni karimda batafsil keltirilgan. Hali Qur’on o’qish va tushunishni o’rganib olsangiz, ulaming nima ish qilganini bilib olasiz. Hozircha ularning nomlarini eslab qoling: Odam, Idris, Nuh, Hud, Solih, Ibrohim, Lut, Ismoil, Is’hoq, Muso, Horun, Dovud, Sulaymon, Ilyos, Alyasa’, Yunus, Zulkifl, Zakariyo, Yoqub, Yusuf, Ayyub, Shu’ayb, Yahyo, Iso, Muhammad alayhissalomlardir.

Payg’ambarlarning hammalari bilim va axloqda yagona kishilar bo’lishgan. Gunoh ishlarni qilishmagan. Aqlli, hushyor, yuksak fazilatli bo’lishgan. Odamlarni ham shunday bo’lishga chaqirishgan. Ularning eng oxirgisi, eng ulug’i janobi payg’ambarimiz Muhammad alayhissalomdirlar. Boshqa payg’ambarlar bir davrda, birorta xalqqa yoki millatga payg’ambar bo’lsa, Muhammad alayhissalom qiyomatgacha butun dunyodagi hamma xalqlar va millatlarga payg’ambardirlar. Kelgusi mashg’ulotimizda u kishi haqlarida bafurja gaplashamiz, xo’pmi, bolajonlarim?!


Ahmad MUHAMMAD



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Чўпон Аҳмад тоғанинг ғам ташвишлари кўп эди. У даҳшатли уруш йилларида ўзининг кўп қимматли нарсаларини йўқотган эди. Турмуш ўртоғи вафот этган, ўғли дараксиз давоми...

3493 05:00 / 16.02.2017
Ёз куни, рамазон ойларидан бирида ифтордан аввал Адҳам сомса сотиб олиш учун тандирлардан бирига борди. Тандир олдида узун навбат бор эди. Ифтор вақти давоми...

2895 05:00 / 16.02.2017
Ўзбек халқининг ўз руҳий қиёфаси, миллий хусусияти, миллий ҳарактери, миллий туйғуси, мижози, хулқатвори, аҳлоқи, диди, таъби алоҳида ажралиб туради. Бола аҳлоқини, давоми...

68111 05:00 / 15.02.2017
Холид кучли, жуда қўрқмас бола. Стулни бир қўли билан уни букмасдан туриб кўтара оладиган кучи бор эди. Мактабда спортнинг кураш тури билан шуғулланарди. Ҳеч ким давоми...

3141 05:00 / 16.02.2017