1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (4-қисм)

05:00 / 16.02.2017 4365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (4-қисм)

КИТОБЛАР ҲАҚИДА

 

Ассалому алайкум, менинг асал-қанд фарзандларим! Бугун сизларга Аллоҳнинг китоблари ҳақида сўзлаб бераман. Диққат билан қулоқ солинг.

Сизлар доим китоб ўқийсиз ва унда айтилган гапларга риоя қиласиз. Чунки у ҳамиша яхшиликка чорлайди. Ёмонликдан қайтаради. Китоб – энг яхши устоз, билим хазинаси дейишади.

Шунга ўхшаб Аллоҳ таоло ҳам инсонлар яхши яшасин, савобли ишлар қилиб жаннатга кирсин, ёмонликларга, гуноҳларга йўл қўйиб, дўзахга тушиб қолмасин, деб огоҳлантириш учун уларнинг йўлбошчи раҳбарлари бўлган пайғамбарларга доимо ўз китобларини юбориб турган.

Аввалги китоблар 10-50 саҳифа кўринишида бўлган. Кейинчалик Мусо пайғамбарга «Таврот» деган, Довуд пайғамбарга «Забур», Исо пайғамбарга «Инжил» деган китоб юборилган. Одамлар уларни ўзгартириб, унинг буйруқларига бўйсунмай қўйишгандан кейин Аллоҳ ўзининг энг охирги китоби – Қуръони каримни пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборган. У киши эса бу китобни бутун халқларга ўргатиб, ана шунга бўйсуниб яшашни тайинлаб кетганлар. Бу китоб қиёматгача ўзгармайди, ҳамма мусулмонлар унга амал қилиб яшайдилар.

Пайғамбаримиз ўқиш-ёзишни билмасдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали 23 йил ичида Қуръонни озгина-озгинадан у кишига етказган ва Пайғамбаримиз ҳаммасини ёдлаб олаверганлар. У кишидан бошқа сафдошлари, яъни саҳобалар ёдлашни ўрганишган. Шунақа қилиб, Қуръони каримнинг оятларини ҳамма ёдлаб олган. Маъносини ўрганиб, унга амал қила бошлаган. Қуръон тушиб бўлгандан кейин одамлар жуда кўп ёмон ишлардан воз кечиб, ибратли, савобли ишларни қила бошлашган. Чунки Қуръон уларни Аллоҳнинг мукофотини олишга, жазосидан қўрқишга ўргатганди-да!

Қуръоннинг бир жумла гапи «оят» дейилади. 3 оятдан 286 оятгача бўлган алоҳида боби «Сура» дейилади. Қуръон араб тилидадир, шунинг учун уни ўқиб, маъносини билиб оламан деган болалар араб тилини ўрганишади. Яқинда намоз ўқишни бошлайдиган бўлсангиз, сизлар ҳам Қуръондан бир неча сураларни катталар ўргатганидай қилиб ёдлаб олишингиз керак бўлади. Чунки намозда тик турганда Қуръон сураларини ўқийсиз. Қуръоннинг маъноси бошқа тиллар қатори ўзбек тилига ҳам таржима қилинган.

Қуръон Аллоҳнинг китоби бўлгани учун у жуда ҳам табаррук саналади. Шунинг учун унинг номига «Карим», «Мажид» деган сўзларни қўшиб айтасиз. Уни таҳоратсиз ушламайсиз. Ҳамиша токчаларда, жавонларда сақлайсиз. Устига бошқа китобларни қўймайсиз. Қуръони карим турган томонга оёқ узатиб ётмайсиз. Уни йиртмай, варақларини букламай, авайлаб ўқийсиз. Агар бирор варағи ёки парчаси ерга тушиб кетган бўлса, авайлаб оласиз, ўпиб китоб ичига жойлаб қўясиз.

Қуръони мажидни ўқиган ва ўргатганлар энг яхши мусулмонлардир. Чунки бошқа китобларни ўқисангиз фақат ўзингизга фойда! Қуръони каримни ўқисангиз ҳам сизга фойда, ҳам бу Аллоҳга ибодат (хизмат) қилганга тенглашгани учун Ундан мукофот оласиз. Сиздан бир илтимосим бор, азиз болажонларим: Сизлар ҳам Қуръонни ўрганинглар, доимо ўқиб юринглар, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Янги машғулотимизга Қуръони каримнинг биринчи – «Фотиҳа» сурасини яхши ўрганиб келсангиз, Қуддус амакингизни роса хурсанд қилган бўлардингиз.

 

 TOR TINCHI SABOQ

KITOBLAR HAQIDA

 

Assalomu alaykum, mening asal-qand farzandlarim! Bugun sizlarga Allohning kitoblari haqida so’zlab beraman. Diqqat bilan quioq soling.

Sizlar doim kitob o’qiysiz va unda aytilgan gaplarga rioya qilasiz. Chunki u hamisha yaxshilikka chorlaydi. Yomonlikdan qaytaradi. Kitob – eng yaxshi ustoz, bilim xazinasi deyishadi.

Shunga o’xshab Alloh taolo ham insonlar yaxshi yashasin, savobli ishlar qilib jannatga kirsin, yomonliklarga, gunohlarga yo’l qo’yib do’zaxga tushib qolmasin, deb ogohlantirish uchun ularning yo’lboshchi rahbarlari bo’lgan payg’ambarlarga doimo o’z kitoblarini yuborib turgan.

Avvalgi kitoblar 10-50 sahifa ko’rinishida bo’lgan. Keyinchalik Muso payg’ambarga «Tavrot» degan, Dovud payg’ambarga «Zabur», Iso payg’ambarga «Injil» degan kitob yuborilgan. Odamlar ularni o’zgartirib, uning buyruqlariga bo’ysunmay qo’ygandan keyin Alloh o’zining eng oxirgi kitobi – Qur’oni karimni payg’ambarimiz Muhammad alayhissalomga yuborgan. U kishi esa bu kitobni butun xalqlarga o’rgatib, ana shunga bo’ysunib yashashni tayinlab ketganlar. Bu kitob qiyomatgacha o’zgarmaydi, hamma musulmonlar unga amal qilib yashaydilar.

Payg’ambarimiz o’qish-yozishni bilmasdilar. Shuning uchun Alloh taolo Jabroil farishta orqali 23 yil ichida Qur’onni ozgina-ozginadan u kishiga yetkazgan va Payg’ambarimiz hammasini yodlab olaverganlar. U kishidan boshqa safdoshlari, ya’ni sahobalar yodlashni o’rganishgan. Shunaqa qilib, Qur’oni karimning oyatlarini hamma yodlab olgan. Ma’nosini o’rganib, unga amal qila boshlagan. Qur’on tushib bo’lgandan keyin odamlar juda ko’p yomon ishlardan voz kechib, ibratli, savobli ishlarni qila boshlashgan. Chunki Qur’on ularni Allohning mukofotini olishga, jazosidan qo’rqishga o’rgatgandi-da!

Qur’onning bir jumla gapi «oyat» deyiladi. 3 oyatdan 286 oyatgacha bo’lgan alohida bobi «Sura» deyiladi. Qur’on arab tilidadir, shuning uchun uni o’qib, ma’nosini bilib olaman degan bolalar arab tilini o’rganishadi. Yaqinda namoz o’qishni boshlaydigan bo’lsangiz, sizlar ham Qur’ondan bir necha suralarni kattalar o’rgatganiday qilib yodlab olishingiz kerak bo’ladi. Chunki namozda tik turganda Qur’on suralarini o’qiysiz. Qur’onning ma’nosi boshqa tillar qatori o’zbek tiliga ham tarjima qilingan.

Qur’on Allohning kitobi bo’lgani uchun u juda ham tabarruk sanaladi. Shuning uchun uning nomiga «Karim», «Majid» degan so’zlarni qo’shib aytasiz. Uni tahoratsiz ushlamaysiz. Hamisha tokchalarda, javonlarda saqlaysiz. Ustiga boshqa kitoblarni qo’ymaysiz. Qur’oni karim turgan tomonga oyoq uzatib yotmaysiz. Uni yirtmay, varaqlarini buklamay, avaylab o’qiysiz. Agar biror varag’i yoki parchasi yerga tushib ketgan bo’lsa, avaylab olasiz, o’pib kitob ichiga joylab qo’yasiz.

Qur’oni majidni o’qigan va o’rgatganlar eng yaxshi musulmonlardir. Chunki boshqa kitoblarni o’qisangiz faqat o’zingizga foyda! Qur’oni karimni o’qisangiz ham sizga foyda, ham bu Allohga ibodat (xizmat) qilganga tenglashgani uchun Undan mukofot olasiz. Sizdan bir iltimosim bor, aziz bolajonlarim, Sizlar ham Qur’onni o’rganinglar, doimo o’qib yuringlar, boshqalarga ham o’rgatinglar. Yangi mashg’ulotimizga Qur’oni karimning birinchi – «Fotiha» surasini yaxshi o’rganib kelsangiz, Quddus amakingizni rosa xursand qilgan bo’lardingiz.


Ahmad MUHAMMAD



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёшлик одобларидан энг муҳими отаонага яхшилик қилишдир.Қуръони каримда отаонага яхшилик қилиш қанчалар олийжаноб иш эканини баён этувчи оятлар кўплигини давоми...

6560 03:49 / 31.03.2017
1. Ўғил бўлсин, қиз бўлсин, Аллоҳ таоло ёш болаларнинг барча ибодатларини қабул қилиб, уларга савоб ёзади. Бу У Зотнинг карами кенглигидандир. Болалар таҳорати, давоми...

4809 00:00 / 25.08.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙММуаллиф муқаддимасиАллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳамад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

4455 05:00 / 15.02.2017
.Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда от улов ва кемаларга кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва давоми...

4208 09:30 / 07.08.2018