192 25.03.2015

119. «Мўминнинг умр сафари - муфассал ҳаж китоби»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Мўминнинг умр сафари - муфассал ҳаж китоби» деб номланган китоб.

МУҚАДДИМАДАН
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Бандаларига умрида бир маротаба ҳаж қилишни фарз қилган, ҳар вақт умра ибодатини бажаришни суннат қилган, Ўз Пайғамбарига Ҳаж ва Фурқон сурасини нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Ҳаж ва умра ибодатини адо этиш йўлларини умматга ўргатиб кетган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига кўплаб салавоту саломлар бўлсин!

 Қуръон ва Суннатдан ҳаж ибодатларини ўрганиб, таҳлил этиб ва тартиблаб баён қилиб берган уламоларимизга Аллоҳ таолонинг раҳматлари бўлсин!

Мухлисларимизга яхши маълумки, «Ҳилол-нашр» нашриётимиз мўмин-мусулмонларга Ислом арконларини ўргатувчи муфассал китоблар силсиласини тақдим этишни режалаган эди. Алҳамдулиллаҳ, ушбу силсилага кирувчи «Мўминнинг меърожи» (муфассал намоз китоби), «Мўминнинг қалқони» (муфассал рўза китоби), «Мўминнинг нажоти» (муфассал закот китоби) нашр этилиб, ўқувчиларимиз томонидан севиб ўқиб-ўрганилмоқда.

Бугун сиз, азизларга ушбу силсилага кирувчи китобларнинг навбатдагиси – «Мўминнинг умр сафари» (муфассал ҳаж китоби)ни тақдим этаётганимиздан мамнунмиз. Бу китоб ҳаж ва умра ибодати ҳақида нашр этилган аввалги китоблардан шу билан фарқланадики, унда Аллоҳга севимли, ўта масъулиятли бу ҳам баданий, ҳам молий, ҳам руҳий ибодатнинг моҳияти, унинг рукнлари ва нусуклари, ҳаж ва умранинг фиқҳий асослари тартиби билан янада кенгроқ, тушунарлироқ ва муфассалроқ баён қилиб берилган.

Китобимизнинг аввалида ҳаж ибодати ҳақидаги умумий тушунчалар, ҳаж ва умранинг васфи ва фазилати  ҳақида келган Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари, ҳаж ибодатининг жорий этилиш тарихи, ҳажнинг турлари, бу ибодатни адо этиш билан боғлиқ макон ва замон тушунчалари кенг баён қилиб берилди. Шунингдек, китобдан ҳажнинг аҳкомлари, унинг одоблари, нозик сирлари, ҳажга тайёргарлик кўришда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақидаги масалалар ҳам ўрин олган.

Ҳар йили ҳаж ва умра қилиш учун сафарга чиқадиган минглаб мусулмонларимиз ўзларига керакли кийим, таом, маблағ ва бошқа нарсалар билан бирга ибодатларининг мақбул бўлиши учун ўта зарур бўлган рисола, қўлланмалардан олишса, мақбул иш бўлур эди. Шундай қилишса, ҳаж ибодатига киришар эканлар, уни қай тартибда адо қилишда, қайси ўринда нима қилиш кераклигини англашда, ҳаж ва умранинг фарз, вожиб, суннатларини ажратишда, қаерда қандай дуо ва зикрларни ўқишда қийналиб қолишмайди.

Ана шуларни ҳисобга олиб, мазкур китобимизда ҳаж ва умра қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳаж ва умрада бажариладиган турли амаллар, эҳромга кириш, тавоф, саъй, бадал ҳажи кабиларни бажариш йўллари, ҳаж ва умрада беихтиёр йўл қўйиладиган хатолар ва уларнинг каффорати атрофлича баён қилиб берилди. Шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамарот, Мадинаи мунаввара каби маконларда қандай амаллар адо этилиши ҳам тартиби билан ёритилди. Китобимизда аёлларнинг ҳаж қилишдаги ҳолатлари, бунда уларнинг эркаклардан қандай фарқланишлари масалалари ҳам батафсил кўрсатиб берилган.  

Аллоҳ таолонинг ушбу китобни ҳам бошқалари каби Ўзининг йўлидаги хайрли ишлардан бири сифатида қабул айлашидан ва уни мусулмонлар учун манфаатли қилишидан умидвормиз.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи: «Мўминнинг умр сафари - муфассал ҳаж китоби»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2016
Ҳажми: 232 бет
ISBN: 978-9943-4633-3-2
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4018-сонли хулосаси ила чоп этилган


МУНДАРИЖА

Сўзбоши
Ҳаж қандай ибодат?
Қуръони Карим ҳаж ҳақида
Ҳаж мавзусига доир қирқ ҳадис
Ҳаж ҳақидаги бошқа ҳадиси шарифлар
Ҳаж ибодатининг тарихи
Ҳажнинг одоблари  
Ҳажнинг нозик сирлари
Ҳажгa тaйёpгapлик
Ҳаж сафарига чиқувчига тавсиялар  
Уйдан чиқиш
Яқинларидан рухсат олиш
Ҳаж қилувчи кишидан дуо сўраш
Уловга чиққанда ўқиладиган дуо
Бирор жойга тушганда ўқиладиган дуо
Денгиздан самолётда ёки кемада ўтиб кетаётганда ўқиладиган дуо
Сафар давомида ўқиладиган дуо
Ҳаж ибодати турлари
Ифрод
Таматтуъ
Қирон
Ҳажнинг аҳкoмлapи
Ҳaжнинг фapзлapи
Ҳажнинг вoжиблapи
Ҳажнинг cуннaтлapи
«Ҳажи мабрур» деб нимага айтилади?
«Ҳажи акбар» деб нимага айтилади?
Ҳаж ва умрада бажариладиган амаллар  
Ҳажнинг беш куни
Эҳромга кириш
Мийқот
Талбия айтиш
Эҳромда қилиш ёки қилмаслик керак бўлган
амаллар ҳамда уларнинг каффоратлари
Жинoятлap ва уларнинг каффорати
Ҳарами шарифга кириш
Taвoфни бошлаш
Биринчи айланишда ўқиладиган дуо
Иккинчи айланишнинг дуоси
Учинчи айланишда ўқиладиган дуо
Тўртинчи айланишнинг дуоси
Бешинчи айланишнинг дуоси
Олтинчи айланишнинг дуоси
Еттинчи айланишнинг дуоси
Замзам сувидан ичиш  
Сафо ва Марва орасида саъй қилиш
Минода туриш
Минода қилинадиган амаллар
Арафотда туриш
Муздалифада бўлиш
Шайтонга тош отиш
Ташриқ ва қурбонлик кунлари
Тавофнинг турлари
Тарк қилинса, қон вожиб бўладиган вожиб амаллар
Тарк қилинса, қон вожиб бўлмайдиган вожиб амаллар
Aёл кишининг ҳaжи
Аёлларга алоҳида кўрсатмалар
Бaдaл ҳажи  
Ҳаж ва умра қачон фосид бўлади?
Умpa
Умранинг фарз ва вожиблари
Умра амалларида тартибга риоя қилиш
Рамазонда умра қилиш
Қурбонлик ва ташриқ кунлари ҳожининг умра қилиши
Maдинaи мунаввара зиёpaти
Равзаи муборакда набий соллаллоҳу алайҳи
васалламга салом айтиш одоби  
Мадинаи мунавварадан қайтиш одоби
Мадинаи мунаввара хурмоларидан ватанига олиб кетиш
Ўз ватанига яқинлашганда
Видолашув ҳажи
Вадо хутбаси
Зарур илова
Ҳожилар ҳаждан қайтишди...