1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

11-дарс: Нутқни тайёрлаш, тартиблаш

11:45 / 18.04.2017 3067 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.Илмий асослар.
2.Қўишмча маълумотлар.

Ваъзни ташкил этилишида қайси фанга тегишли бўлишидан қатъи назар илмий асосларни иштироки лозим. Масалан: жўғрофия, психология, жамиятшунослик, тарих каби ижтимоий фанлар ёки шеър, луғат каби адабий фанлардан олинган маълумотлар ҳам нутқнинг таъсирли бўлишида ўзига яраша омил ҳисоблансада, муқаддас динимизнинг асосини ташкил қилувчи тафсир ва ҳадис илмлари, мусулмонларнинг ҳаёт тарзини белгилаб берадиган фиқҳ ва муомала фанлари,юксак фасоҳат ва балоғат соҳиби бўлган Қуръони каримнинг мўъжизавий сирларини очиб берувчи балоғат (маьоний, баён,бадиъ) илмларидан ваъзнинг асосларини тўплашлик, уни муваффақиятли чи-қишига сабаб бўладиган сирлардан биридир. Бу маълумотларни тўплагандан сўнг булар билан жамоатга қандай фойда келтиришлик ҳақида ўйлашлик лозимдир. Хутбани (ваъзни) муваффақиятли бўлишлиги учун мавзуни тайин қилгандан сўнг уни тартиблаш керак бўлади.
Кўшимча маълумотлар
Нотиқни инсонларга тақдим қилаётган нутқи ютуққа эришмоқлиги учун, эҳтиётий (қўшимча) маълумотлар муҳим роль ўйнайди. Лекин кўп воизлар хутбаларини тайёрлаётган вақтда, дангасалик қилиб танлаган мавзусига хос бўлган озгина маълумот билан чекланадилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1.Матонат.2.Қатъият.Бирорта фанни ёки жаҳон тилларидан бирини ўрганиш учун ҳаракат қилаётган одам муваффақиятга эришиши учун кўп вақт даркор эканлигини билиши давоми...

2985 11:43 / 18.04.2017
1.Хотира.2.Хотира фаолияти.3.Хотирадаги табиий жараён.Оддий инсон хотирасини фақатгина арзимас бир қисминигина ишлатиб, ҳаётдан ўтаётганини идрок қилолмайди. давоми...

2537 11:44 / 18.04.2017
1.Номутаносибликлар.2.Замон ва макон эътибори.3.Жамоатнинг ҳолати.Кўп ҳолларда ваъзга ташқи омиллар сабабли путур етади. Бу омиллар хутба матнидан узоқ бўлса ҳамки, давоми...

3940 11:46 / 18.04.2017
1. Имконият қидириш. 2. Аллоҳнинг пайғамбаридан ибрат. З. Вазиятни ҳис этиб туриш.Мусо алайҳиссалом пайғамбарликни қабул қилиб олдилар. Лекин у кишида рисолатни давоми...

4256 11:53 / 18.04.2017
Аудиолар

120133 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41796 14:35 / 11.08.2021