1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

1- Дарс: Нотиқлик фанининг таърифи ва аҳамияти

11:55 / 18.04.2017 10144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.Нотиқликнинг луғавий ва истилоҳий таърифи.
2.Нотиқликнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти.
3.Нотиқлик фанининг мақсади.

Нотиқлик луғатда нутқ сўзламоқ, хутба ўқимоқ, нотиқ бўлмоқ маъноларини англатади.
"Нутқ маданияти", "Нотиқлик санъати" ёки "Нотиқлик" лафзлари ёнма ён ишлайдиган, бири иккинчисини тўлдирадиган иборалар бўлиб, бу фаннинг ўзига хос тарихи, намояндалари ва мақсадлари мавжуд бўлсада, лекин бу фан ҳақидаги маълумотлар бошқа фанларга нисбатан бизгача камроқ етиб келган.
Нутқ маданияти алоҳида таълимот сифатида қадимги Рим ва Афинада шаклланган, лекин бундан олдинроқ Миср, Оссурия, Вавилон, Ҳиндистонда пайдо бўлган деган тахминлар бор. Шунингдек, Марказий Осиё тарихида ҳам нотиқлик қадимдан давом этиб келаётганлиги ҳақида маълумотлар ҳам бор. Маҳмуд Қошғарийнинг "Девону луғатит турк" асари бунга мисол бўлади. Буюк бобокалонимиз А.Навоийнинг "Маҳбуб ул қулуб" асарининг 24 боби ҳам воизликка бағишлангандир.
"Мантиқ ва нутқ маданияти" номли рисолада Нутқ маданияти нима? деган саволга "Юқори нутқ маданияти - бу фикрларни тил воситаси билан тўғри, аниқ ва таъсирчан қилиб бера олишдир." деб жавоб берилган.

Воизлик - исломда, асосан яхшилик ва эзгуликка чақирувчи даъват маъносида ишлатилади. Ваъз айтувчиларни, яъни бу борада мутахассис бўлган кишиларни "воиз" деб юритилади. Ислом тарихидаги илк воизлардан бири Ҳасан Басрий р.а. (728 й в.э.) бўлган. У зот гарчи араб миллатига мансуб бўлмасаларда, араб нутқининг машҳур устозига айланган. Одамларнинг юзига қараб фикрини, кайфиятини сезиб олар ва буни ваъз вақтида назардан қочирмасдилар. Исломда тажовузкорликка даъват этиб, ёмонликни ташвиқот қилиш ваъз ҳисобланмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1.Ҳаё.2.Ҳақ ва ҳаё.3.Уятчанлик сабаблари.Инсонни ўз қалбидаги нарсани хитобий тарзда ифода қилишдан ман қиладиган тўсиқ ҳаёдир, яъни уялмоқликдир. Ҳаёнинг келиб давоми...

3877 11:48 / 18.04.2017
1.Нотиқликнинг луғавий ва истилоҳий таърифи.2.Нотиқликнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти.3.Нотиқлик фанининг мақсади.Нотиқлик луғатда нутқ сўзламоқ, хутба ўқимоқ, давоми...

10144 11:55 / 18.04.2017
1.Ақлсизлар.2.Илм ва ақл тақозоси.3.Ҳиссиёт.quotЎзида йўқ одам бировга беролмайдиquot деган инкор қилинмайдиган қоида бор. Нотиқдаги иймон ҳарорати заифлашгани сари давоми...

3999 11:51 / 18.04.2017
1.Тараққиёт асрида воизлик.2.Иборанинг ваъз мавзуси учун хизмати.3.Мавзуни таҳлил қилиш.4. Мавзуни таҳлил қилиб бериш фойдалари.Тараққиёт асрида воизликТараққиёт давоми...

3990 11:47 / 18.04.2017