1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ҳабашистон ҳижрати

16:08 / 23.12.2017 3312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Бора-бора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину диёнатлари, соғлигу ҳаётлари аниқ таҳдид остида қолди.

Ана шундай оғир бир ҳолатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур саҳобаларига:

«Ҳабашистон ерига чиқсангиз, яхши бўларди. У ерда бир подшоҳ борки, унинг олдида бировга зулм қилинмас. У ер садоқат еридир. Аллоҳ ҳозирги ҳолатни енгиллаштириб қолса, ажаб эмас», дедилар.

Шунда бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистон ерига ҳижратга отландилар. Ушбу ҳижрат Исломдаги биринчи ҳижрат эди. Биринчи муҳожирлар ўн тўрт кишидан иборат бўлиб, уларнинг ўнтаси эркаклар, тўрттаси аёллар эди.

Уларнинг ичида Усмон ибн Аффон ва у кишининг аёллари – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо ҳам бор эди.

Мазкур муҳожирларга Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу амирлик қилар эдилар.

Кейинчалик Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу раҳбарлигида яна бир гуруҳ саҳобалар Ҳабашистонга ҳижрат қилдилар. Шундай қилиб, у ердаги муҳожир мусулмонларнинг адади саксон уч кишига етди.

Муҳожирлар ҳижратлари туфайли Аллоҳ таолонинг марҳаматларига эришдилар. Улар хавф-хатардан кейин тинчлик-омонликка, тазйиқдан кейин ҳурриятга, машаққатдан кейин енгилликка, очлик, ночорликдан кейин тўқлик, фаровонликка эришдилар. Ҳижратнинг бундан бошқа фойдалари ҳам кўп эди. Жумладан, муҳожирлар жўнаб кетганларидан ке­йин Пайғамбар алайҳиссалом улар билан боғлиқ бўлган ғам-ташвишлардан холи бўлдилар. Шунингдек, аввал ҳамма нарсадан маҳрум бўлган муҳожирлар ўзлари ҳижрат қилиб борган ўлкада Исломга даъват қила бошладилар.

Мусулмонлар эришган бу ҳолат уларнинг ашаддий душманлари бўлмиш Қурайш кофирларини бефарқ қолдириши мумкин эмас эди. Қурайшликларга муҳожирларнинг хабари етиб бориши билан қарши чора кўра бошладилар. Улар муҳожирларнинг ўзларига топширилишини талаб қилиб, Ҳабашистонга ўз элчиларини юборишга қарор қилдилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари барча инсоният учун давоми...

3142 19:53 / 28.04.2017
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида ҳамма Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг давоми...

2966 13:35 / 21.06.2020
. ,.Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинади.Ибн Умар чўпон ва қўйларни қақроқ ерда кўрди. Ундан яхши жойни кўриб.Эй шўринг қурғур, ҳой чўпон Уларни бу давоми...

3731 09:48 / 11.12.2018
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш.2. Аллоҳ таолонинг саловотига мувофиқ иш қилиш.3. Фаришталарнинг саловотига мувофиқ иш қилиш.4. Бир саловот учун Аллоҳ таолодан ўн давоми...

5528 17:30 / 30.03.2018