1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳавои нафс

20:18 / 12.09.2017 5283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қулатувчи ҳаво, ҳаво яхшилик йўлида бўлса, у амалга зарар қилиш-қилмаслиги, ҳавони ақлдан қандай ажратиш, ҳаво билан нафс васвасаси орасидаги фарқлар ҳақида сўрабсан.

Билки, нафс жасадда руҳнинг шеригидир. Уларнинг иккиси ҳам елдир. Бири осмонга, бошқаси ерга тегишлидир. Руҳ осмонга оид ел бўлиб, у ҳаёт елидандир. Нафс ерга оид ел бўлиб, ерга берилган ҳаёт елидандир. Шунинг учун у «заррийя» деб аталган, чунки у заррадан иборатдир. Ўша елдан ерда ҳаёт тарқалган. У иккови (осмон ва ер) тилга кириб шундай деган:

«...икковлари: «Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик», дедилар»[1].

Шаҳватлар нафсга жойлаштирилгандир. Шаҳватларнинг асли дўзахнинг эшиги олдида бўлиб, уларни олов ўраб олган. Шаҳватлар ўт-оловдан яратилган зийнат, ўйин-кулги ва ҳузур-ҳаловатлардир. Улар дўзахнинг эшиги олдига қўйилган. Уларнинг баъзилари одамларнинг ичига солинган бўлиб, асли эса зикр қилинган жойдадир. Ўша аслга душман ҳукмрон қилинган.

«Ҳаво» енгил елдир. У дўзахдан чиқади, сўнгра ҳалиги шаҳватлар олдидан ўтади. Улардан баъзиларини кўтариб олади ва душман билан биргаликда уларни одамларнинг нафсларига ташлайди. Қачон ҳаво келса, ундан кейин одамларнинг ичига ташланган шаҳватлар қўзғалади. Бу худди ундан қорилган хамирга қўшилган хамиртурушга ўхшайди. У кучланиб, қўзғалади ва кўпчиб кетади.

Ҳаво ҳам худди шунга ўхшайди. У дўзахнинг эшиги олдидан ушбу нафслардаги шаҳватлар олдига келтирилса, шаҳватлар ҳаяжонга тушиб, қўзғалади.

Албатта, уни душмангина олиб келади. У ўша ҳавони пуфлайди. У эса енгил елдир. Қачон душманнинг пуфлаши ўша ҳавога етса, одам боласи ўзини эплай олмай, у келтирган нарсага қулайди. Фақатгина ўша пайтда у Аллоҳдан қутқаришини сўраса ва У Зотдан паноҳ тиласа, Робби уни сақлаб қолади.

Аллоҳ азза ва жалла Танзилида демишки:

«Албатта, нафс – агар Роббим раҳм қилмаса – ёмонликка ундовчидир»[2].

Яъни унга раҳм қилади ва сақлаб қолади. Қачон У Зот уни сақласа, кучга тўлади ва нафсни ҳаводан, яъни ҳавога эргашишдан қайтаради. Шундай қилиб, турар жойи жаннат бўлади.

Қачон ҳаво дўзах эшигидан шаҳватларни келтириб, нафсни ўзи келтирган нарсага чақирса, у (ҳаво) мазкур шаҳватлар билан аралашиб кетса ва кучайса, унинг томирларида мазкур ҳарорат жўш урса, у (банда) нафсига қарши мужоҳада қилишга ва Аллоҳдан кўмак сўрашга эҳтиёж сезади.

Агар исмат – сақлаш келса, у Аллоҳ неъмат берган бандалардан бўлади.

Агар исмат – сақлаш кесилса, у ҳаво ва шаҳватларга қулайди.

Агар банда нафсни тоатга чақирса, унинг тоати боғланиб қолади. Ўша тоатнинг ҳолатларидан бири ўзига оғир келган нарсадан ўзгарса, уни тарк қилади, ундан юз ўгириб, нафси истаган нарса томон кетади.

Демак, ҳаво барча вақт ва ишларда зарар берувчидир. Унинг эгаси адолатдан жаврга йиқилувчидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)


____________________________________________


[1] Фуссилат сураси, 11-оят.

[2] Юсуф сураси, 53-оят.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зино луғатда фужурrdquo, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. Таърифларнинг барчасини кўриб чиқилганда давоми...

2406 11:10 / 16.09.2019
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ сўзи роҳатистироҳат деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

2339 09:00 / 14.04.2023
Амр ибн Аҳтам деган одам бир кишига минг дирҳам ваъда қилиб, Аҳнаф ибн Қайсни сўкишни буюрган эди. Ўша одам келиб, Амр ибн Аҳтамни ғазабни қўзғатадиган даражада давоми...

3329 07:10 / 02.07.2019
Инсон учун бахтли ҳаёт манбаини излашдан олдин ўша инсон деган зотнинг асли, ҳақиқати, мақоми, масъулияти ва бошқа унга оид тушунчалар ҳақида бир тўхтамга келиб давоми...

3121 19:50 / 02.09.2019
Аудиолар

120125 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41791 14:35 / 11.08.2021