1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўз ҳаётимиз давомида тез-тез тўй маросимларига, меҳмонга борамиз ёки кўча ва бозорларда

21:21 / 27.04.2016 2815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўз ҳаётимиз давомида тез-тез тўй маросимларига, меҳмонга борамиз ёки кўча ва бозорларда овқатланишга тўғри келади. Ўша еяётган таомимиз халол-ҳаромлиги бизга маълум эмас. Дейлик, ўша таом тайёрлаш учун кетган харажат қай йўл билан топилган. Ана шундай ҳолатларда нима қилмоқ керак. Маърузаларда эшитганмизки «Муҳаммад (сав) кимнинг танасига озгина бўлса ҳам ҳаром кирса албатта дўзахда куяди» деган эканлар. Шу тўғрими?

Бу саволда сўралётган нарса ҳаммамиз сўраб ўрганишмиз, билиб олишимиз лозим лобуд нарса эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Албатта мўмин-мусулмон инсон, ўзининг озуқаси ҳалол бўлиши учун қайғурмоғи, ҳаракат қилмоғи фарздир. Ҳалол топиб, ҳалол емоғлиқ, ўзининг нафақасига қараб турганларга ҳам ҳалол топиб ҳалол едирмоғлиқ, ҳар бир мўмин-мусулмоннинг бурчи, фарзи, қарзи ҳисобланади. Энди саволда айтилаётганидек ўзи топмаган бошқалар тарафидан топилган, ўзи тайёрламаган, бошқалар томонидан тайёрланган озиқ-овқатларга бўладиган муносабат қандай? Бу саволга бир оғиз жавоб бериб бўлмайди, балки бу ерда вазиятга, шахсларга ва бошқа омилларга назар солиб, бу ерни таҳлил қилиб аниқлаб кейин қарорга келиш лозим бўлади. Масалан: Тўй маросимларига дейиляпти, тўй маросимни ким қилаяпти шунга назар солинади. Тўй маросимни қилаётган инсон ўзининг ҳалоллиги, поклиги, тақвоси, Аллоҳдан қўрқиши билан танилган одам бўлса, маълум машҳур одам бўлган бўлса, албатта уни таомини бемалол ейилади, шубҳаланмайди. Чунки таниқли одам ўзингиз яхши биласиз, у одамларнинг ичида ҳам машҳур бўлган, унинг таомида харом аралашиши демак эътибори йўқ, мумкин эмас нарса ҳисобланади. Энди ўша тўй маросим ёки бошқа нарса қилаётган кишиларни топиш-тутишида ҳалол харомлигида шубҳагингиз бўлса ўша тўйнинг таомини тайёрлаш пайтида қандай омилларга суянилганлигини сўраб-суриштириб билиб олишга ўтилади. Ҳалол пок бўлса шубҳасиз тановил қилинади, шубҳа бўлса ўзини четга олиш яхши бўлади. Шунга ўхшаш кўча-кўйда умумий овқатланиш демак масканларида бўладиган ҳолатда ҳам баъзи-бир ана шундай таом тайёрлаб, шу савдо билан машғул бўладиган жойлар ўзи маълум машҳур, ҳамма билади. Бу одам ҳар доим пок қилади, ўзи айтиб туради ёки билганмиз машҳур ишончли, тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, одамлар гувоҳлик берган деган маълумотлар бўлади. Буни ҳам эътиборга олиниб, ўша машҳурлиги, тақвоси, Аллоҳдан қўрқиши ҳалолни демак тутиб харомдан четта бўлишини эътиборидан улар тайёрлаб сотаётган овқатларни бемалол олиб еса бўлади, чунки билим бор. Энди аксинча бўлса демак ундан четланади, у ерини ҳам бу ерини ҳам билиб бўлмайди, ҳалол поклигини ҳам, шубҳали эканлигини ҳам, соҳибини тақводор ёки тақводор эмаслигини ҳам билиб бўлмайдиган ҳолат бўлса, ана унда албатта сўраб суриштирилади. Сўраб-суриштирилиб ўзининг қалби қаноат топадиган жавоб олса есин, бўлмаса четлангани яхши бўлади. Албатта харом овқатни емоқлиқ яхши эмас, билганда ҳам билмаганда ҳам. Энди бу саволни оҳиридаги маърузаларда эшитганмизки «Муҳаммад (сав) кимнинг танасига озгина бўлса ҳам ҳаром кирса албатта дўзахда куяди» деган эканлар, деган гап албатта таҳминий айтилаётган гап. Лекин ана шу маънода бошқа ҳадислар бор, бу ерда ҳам ҳолатга қаралади. Биров харом нарсани билиб туриб, ҳалолни ейиш керак, харомни емаслик кераклигини билиб туриб еса албатта бу катта гуноҳкор. Энди биров билмади, ҳалол деб ўйлади, еб қўйди, албатта бу иккинчи билан биринчи ҳолат тенг бўлмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан бу маънода собит бўлган саҳиҳ ҳадислардан бирида, улуғ саҳобий Анас ибн Молик (р.а.) дан ривоят қилинади. Ҳазрати Анас ибн Молик (р.а.) Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг ҳижратларидан кейин Мадинаи Мунавварада ўша умларини оҳиригача Расулуллоҳ (с.ав.) Мадинга келганларидан бошлаб вафот этгунларича ҳеч ажрамасдан ҳизматларини қилган ёш саҳобийлардан ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳазрати Анас ибн Молик (р.а.) кўп нарсаларни бироз эркалик қилиб ҳам сўраш имконлари бор эди. Ана шундай сўровлардан бирида айтадиларки "Эй Аллоҳнинг Расули мени дуоси қабул бўладиган кишилардан қилиб қўйинг" дейдилар. Шунда Расулуллоҳ (с.ав.) марҳамат қилиб, "Эй Анас луқмангни таомингни ҳалол қилгин, дуоинг қабул бўлади, Аллоҳга қасамки бир инсон бир луқма харом еса, 40 кунгача дуоси қабул бўлмайди" деб айтганлар. Чунки еган озуқа инсоннинг қонига, гўштига, бошқа тарафига, бутун вужудига таъсирини ўтказади, сингади, қувват бўлади, қонга яна қўшилиши бор ва бошқа ҳолатлари бор. Ана шу бир луқма бўлса ҳам кирган таомни таъсири инсоннинг жисмида 40 кунгача турар экан, жуда оз миқдорда бўлса ҳам. 40 кундан кейин унинг таъсири чиқиб кетар экан ана шунда дуоси қабул бўладиган ҳолатга банда қайтар экан. Демак ҳалол ейишни аҳамияти қанчалик зўр эканлиги, харомдан четланишни аҳамияти қанчалик олий мақом эканлигини мана шундан тушуниб олсак бўлади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчаларимизни ҳамма тарафдан, хусусан озуқа тарафдан ҳалол пок бўлишимизни, ҳолодан топиб, ҳалолдан озуқаланиб юришимизни насиб этган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен оилали аёлман. Ҳар ҳафтада отаонамнинг уйига, яъни қизлик уйимга бораман. Мени интиқлик билан кутган отаонам яхшилаб меҳмон қилишга ҳаракат қилишади. Лекин, давоми...

3141 21:21 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Биродарингизни ғийбат қилмангиз дейилган Ислом динимизда. Яъни мани тушунимча мусулмонларнинг биродарлари давоми...

4040 09:00 / 25.09.2017
СаволМен хам, аёлим ҳам ишлаймиз. Саволим, унинг маошида менинг хаққим борми Бор бўлса кай даражада .Маошинг канча, уни нимага сарф киласан, деб сўрашга хаққим давоми...

5422 14:09 / 04.08.2017
Аллоҳ таолодан сизга саломатлик сўраган ҳолда қуйидаги саволни бермоқчиман. Ҳазрат, жавобингизга ҳар доимгидек мунтазирман. Ҳозир кўп кузатяпман, агар бир ҳадиси давоми...

2404 21:10 / 25.04.2016
Аудиолар

120059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41729 14:35 / 11.08.2021