1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳорут ва Морут фаришталарми ёки шайтонларданми?

20:19 / 27.04.2016 6626 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳорут ва Морут фаришталарми ёки шайтонларданми?

ЖАВОБ: Қуръони Каримда шундай марҳамат этилади:«Ва Бобилда Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар».
Ҳорут ва Морутлар кимлиги тўғрисида тафсирчилар турли фикрларни айтганлар. Лекин бу фикрларнинг ҳаммаси ҳам ишончли манбага асосланмаганлигини уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар. Шунинг учун оятдаги ибораларнинг таркибидан, бу икки исм эгалари фаришта бўлган, деб айтганларнинг фикри қувватлироқ чиққан. Аллоҳ таоло инсонларни хоҳлаган усулда, хоҳлаган воситалар ила синаб кўради, бунинг ҳеч ажабланадиган жойи йўқ.
Маълумки, Аллоҳ таоло Сулаймон алай-ҳиссаломга ҳам пайғамбарлик, ҳам подшоликни берган эди. Шу билан бирга, у кишига бутун ҳайвонларнинг тилини ўргатиб, жинларни хизматларида ҳозиру нозир қилиб қўйган эди. Бу илоҳий мўъжизалар у кишининг пайғамбар эканликларини тасдиқлаш учун берилган эди. Мазкур мўъжизалар ҳақидаги оятлар бошқа жойларда келган, ўрни билан алоҳида ўрганилади. Ҳозир мавзуга алоқадор томони шулки, Аллоҳ Сулаймон алайҳиссаломга берган мазкур мўъжизаларни кўриб, одамлардан баъзилари иймонга келди, иймонлиларнинг иймонлари мустаҳкамланди. Аммо кофирлар, душманлар ва шайтонлар: «Сулаймон сеҳргар, у ўз сеҳрининг кучи билан турли ҳайвонлар ила муносабатда бўлмоқда, жинларни ишлатмоқ-да», деган гапларни тар-қатишди. Бундай миш-мишни тарқатишда яҳудийлар қавми, айниқса, жонбозлик кўрсатган эди. Шунда Аллоҳ таоло Пай-ғамбарларга берган мўъжизалар билан сеҳр-нинг фарқини амалий суратда кўрсатиш учун Бобилга Ҳорут ва Морутни юборди. Улар хоҳлаганларга сеҳр ўргатиш билан вазифаланган эдилар. Аммо сеҳр ўргангани келганларга аввал:
«Биз фитна – синов учунмиз, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар».
Яъни, «Биз фитна учун, одамларни синаш учун юборилганмиз, сеҳрни ўрганган кофир бўлади, сен ҳам уни ўрганиб кофир бўлма», деган маънода огоҳлантиришар эди. Келган одам бу гаплардан кейин қайтиб кетса кетди, кетмаса, кофир бўлишини билиб туриб ҳам, ўрганавераман, деса, ўргатишар эди. Мана шунинг ўзидан Пайғамбарлик мўъжизаси билан сеҳр ўртасидаги энг катта фарқ намоён бўлади. Пайғамбарлик мўъжизаси илоҳий неъмат бўлиб, фақат Аллоҳ томонидан берилади. Сеҳр эса, ўргатувчидан ўрганса бўладиган, ёмонликка ишлатиладиган бир нарсадир. Шундай қилиб, мўъжиза нимаю сеҳр нима–кишиларга амалда кўрсатилган экан. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Кўз тегмасин жудаям яхши яшаймиз Аллоҳга шукур. Отам кийимларни йиртилгунича киядилар. Бу қанчалик тўғриquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва давоми...

2508 12:42 / 27.06.2019
Ассалому алайкум Мен намозда қиём ҳолатида кўзларим юмулган ҳолда ўқийман ва Фотиҳа ва зам сурани лабларимни қимирлатмай ўқийман. Буни намозимга зиёни давоми...

2528 07:58 / 21.10.2018
Шайх ҳазратлари, сизга қуйидагича саволим бор эди рўзадор киши рўза пайтида ювиниб, чўмилса ёки ғусл қилиши шарт бўлиб қолса, рўзаси бузиладими Агар рўзаси давоми...

14497 16:00 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Биринчи ёки иккинчи ракатда зам сура ўқимаганлигини билиб қолса намозни қайта ўқиладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом давоми...

3116 10:13 / 04.12.2018
Аудиолар

120320 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41962 14:35 / 11.08.2021