1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ўзини осиб ўлдириш ҳоллари гоҳо учраб турибди.

16:39 / 27.05.2016 4199 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ўзини осиб ўлдириш ҳоллари гоҳо учраб турибди. Бунинг сабаблари суриштирилганда ўзини ўлдиришга бўлган сабабни топиб бўлмайди. Кўпчиликнинг фикрича бу ҳолат касаллик оқибатида, ёки ҳозирги вақтда кўпайиб кетган сеҳр-жоду оқибатида келиб чиқади, деб билишади.
Бундай ҳолатда, яъни ҳақиқатдан ҳам шу сабаблар билан ўлган одам бўлса, у ҳаром ўлган ҳисобланадими?
Жавобингиз учун раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ўзини ўзи ўлдириш Аллоҳнинг қазои қадарига норози бўлиш, Аллоҳ берган ҳаёт неъматига нонкўрлик қилиш, осийлик ва иродасизликдир. Ўзини-ўзи ўлдириш мусулмонларга хос бўлмаган қўрқоқлик ва номардликдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқимаганлари бу одамнинг қилган номаъқулчилиги учун муносиб жазо ҳамдир. Охиратда эса, алоҳида жазолар бўлади.
Имом Бухорий Собит ибн аз-Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ўзини темир асбоб билан ўлдирса, жаҳаннам оташида ўша билан азобланади», деганлар.
Имом Бухорий Жундуб розияллоҳу ан-ҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одамнинг жароҳати бор эди. У ўзини ўлдирди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла:
«Бандам мендан аввал жони ҳақида ўзи шошқалоқлик қилди. Мен унга жаннатни ҳаром қилдим», деди», деганлар.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўзини ўзи бўғган дўзахда ҳам бўғиб туради. Ўзига ўзи пичоқ урган дўзахда ҳам пичоқ уриб туради», деганлар.
Демак ўзини-ўзи ўлдирган одамнинг дўзахга тушишига шубҳа йўқ.
Одамларга ўрнак бўлиш учун бу дунёда ҳам унга ўзгача муносабатда бўлинади.
Умар ибн Абдул Азиз, Авзоий ва Имом Аҳмаднинг мазҳаблари бўйича ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
13савол .Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратишда фаришталар билан маслаҳатлашишга эҳтиёжи бормиди, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу давоми...

1599 19:54 / 31.01.2023
Агар бир киши ўз фарзандларига ва яқинларига унинг ўлимидан сўнг, дод солиб бақирмасликларини айтсаю, у ўлгандан сўнг фарзандлари ва қариндошлари барибир бақириб давоми...

4638 15:12 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳга шукр турмуш ўртоғим билан намоз ўқиймиз. Уларнинг илмлари меникидан анча юқори. Чет элда ишлайдилар. Бу давоми...

2000 11:22 / 01.12.2018
СаволАссалому алайкум Саволим шуки эрталаб туриб тонги ибодатдан кейин нонушта қилмоқчи бўлсаю, лекин ейишга хеч нарса бўлмаса, унда бугун рўза тутарканманrdquo давоми...

4550 22:50 / 17.05.2017