1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг насиҳатлари

21:43 / 21.04.2017 2501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг насиҳатлари

    Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳуга мактуб ёздилар: “Аммо баъд: Албатта, инсонларнинг султонларига нисбатан нафратлари бўлади. Бу нарса менга ва сенга етишидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Бир лаҳза бўлса ҳам (яъни бир лаҳза волийлик қилсанг ҳам) шариат ҳукмларини ўрнат. Сенга икки иш рўбарў келиб, бири Аллоҳ учун, икинчиси эса дунё учун бўлса, Аллоҳдан бўлган насибангни устун қўй. Чунки дунё ўткинчи, охират эса боқийдир. Фосиқларни қўрқитгин ва уларнинг орасини ажратиб, алоҳида-алоҳида қилиб қўй (яъни ёмонликда бирлашиб олмасликлари учун). Мусулмонларнинг касалларини бориб зиёрат қил. Уларнинг жанозаларида қатнаш. Уларга эшигингни очиб қўй. Уларнинг ишларига бевосита ўзинг аралашиб юр. Чунки сен ҳам улардан бирисан. Лекин Аллоҳ азза ва жалла уларга нисбатан сени масъулиятлироқ қилган. Менга келган хабарларга кўра, сен ва аҳли оилангнинг кийими, таоми ва уловида бошқа мусулмонларда йўқ нарсалар пайдо бўлибди. Эй Аллоҳнинг бандаси, унумдор водийдан ўтиб кетаётган ҳайвонга ўхшаб қолишдан эҳтиёт бўл! Чунки ҳайвоннинг мақсади еб-ичиб, семиришдан ўзга нарса эмасдир. Ҳолбуки, унинг ўлими ҳам семиришдадир. Билки, агар раҳбар адашса, қўл остидагилар ҳам адашади. Қўл остидагиларнинг бахтсиз бўлишига сабаб бўлган инсон энг бахтсиз инсондир!”

 

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандаларини имтиҳон қилиши Аллоҳ таоло Қуръони кариминг жуда кўп оятларида бани Исроилни тилга олади. Айтилишича, Аллоҳнинг Китобида бирор пайғамбар давоми...

2907 21:34 / 21.04.2017
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Мушриклардан бири истеҳзо қилиб унга Соҳибингизнинг яъни, пайғамбарингизнинг сизларга ҳамма давоми...

2497 15:16 / 27.03.2017
Аллоҳ таоло инсониятни яратиб, унинг бахтусаодатда яшашу учун Ўзининг шариатини туширди. Пайғамбарлар юборди. Китоблар нозил қилди. Дунёда эзгуликнинг синоними давоми...

4763 20:26 / 21.04.2017
Ушбу бўлимда ниятни холис қилиш, ёмон гумонга бормаслик, бирор амал қилганда уни ихлос билан бажариш лозимлиги ва кишиларни яхшиликка чақиришнинг фазилатлари давоми...

6935 09:35 / 25.03.2017