1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳазрати Абу Бакр (11-қисм)

16:26 / 21.04.2017 5126 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИ

САҲОБАЛАР САЙЙИДИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар 

БАРАКОТ МЎЪЖИЗАСИ

(11-қисм)

Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расули акрам алайҳиссалоту васалламни ҳеч қачон ёлғиз қўймасдилар. Бир сафар улар кўчада қоладиган бўлишди. Қоронғулик тушарди. Улар нотаниш қишлоқ оралаб кетишарди. Бир уй олдида тўхтадилар. Ичкаридан уй соҳибасининг овози келди:

—  Мусофир эканлигингиз кўриниб турибди. Сизни меҳмон қилар эдим, аммо уйда ҳеч кимим йўқ. Бир оз нарироқда қабила бошлиғимизнинг уйи бор. Балки ўша ерга борарсизлар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир оз юрдилар ва нафасларини ростлаб олиш учун бир тўнка устига ўтирдилар. Бир оз вақт ўтгач, эчки подасини ҳайдаб бояги аёлнинг ўғли ҳам яйловдан қайтди. Бола уйга кириб чиқди-да, қўлида пичоқ тутганича улар томонга кела бошлади. Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу ҳолатдан ҳайратландилар. Бола эса яқин келгач:

— Онам менга сизларнинг мусофир эканингизни айтди. Бизнинг эчкиларимиздан бошқа сизни меҳмон қилишга ҳеч нарсамиз йўқ. Пичоқни олинг, бир эчкини сўйинг. Мен сизга гўшт пишириб берай, – деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум билан:

— Пичоқни олиб бориб жойига қўй. Эчкингни эса келтир. Сут учун бир идиш ҳам ола кел, – дедилар.

Бола шошиб жавоб қилди:

—  Менимча эчкини соғмоқчисиз. Афсуски, эчкиларимизнинг биронтаси ҳам сут бермайди. Улар сут берганида эди, ўзимиз соғиб сизларга икром кўрсатган бўлур эдик.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилдилар:

—  Пичоқни жойига элтиб қўй. Идиш билан эчкингни бу ёққа олиб кел!

Бола изига қайтди. Бир оздан кейин қўлида сут соғиш учун идиш билан эчкини етаклаб чиқди. Расулуллоҳ ҳазратлари идитни олиб ерга қўйдилар ва эчкини соға бошладилар. Ҳалиги болакай эса ҳайратдан қотиб қолган эди. Кўз очиб-юмгунча сут бермайдиган эчкининг сути... идишни лиммо-лим тўлдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Сутни ол-да, уйингга олиб бориб идитни бўшатиб чиқ, – дедилар.

Болакай тезгина бўшатиб чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам идитни олиб, яна сут соғишга тутиндилар. Бу сафар ҳам идиш сутга тўлди. Сарвари олам ҳамроҳларига марҳамат қилдилар:

—  Ичинг, ё Абу Бакр, қона-қона ичинг.

Ҳазрат Абу Бакр бу ҳақда шундай деганлар:

—  Иккинчи маротаба соғилган сутдан мен ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ичдилар, тўйдик. Кейин қўлларини дуога очиб ҳалиги аёл ўғли ҳақига эчкиларининг барака келтиришини, сутининг мўл бўлишини сўраб дуо қилдилар. Ўша дуоларидан кейин эчкилар шундай кўп болалаб, шундай кўп сут бера бошладики, пировардида бир нечасини Мадина бозорида сотишга тўғри келди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улар мени маломат қилишаверди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қайтиб бориб, ёлғон гапирсаммикин, деб ўйладим. Сўнгра уларга .Бундай узр давоми...

3346 11:09 / 25.05.2021
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ndash 5374 та. 2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ndash 2630 та. 3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ndash 2286 та. 4. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ndash давоми...

3613 09:55 / 13.10.2024
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик қилишлари Ислом демократиясининг юқори савиядаги, ёрқин кўриниши эди. У кишининг ҳар бир ишни шуро мажлиси қарори давоми...

1775 10:05 / 27.01.2025
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар АБУ БАКР ndash ДОИМО ҒОЛИБ10қисмБир куни жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

5935 16:28 / 21.04.2017