1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Ўқувчига таълим олиш йўлини ўргатиш

15:03 / 19.04.2017 3706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بسم الله الرحمن الرحيم

Бу имомнинг исми Бурҳонуддин аз-Зарнужийдир. Бурҳонуддин аз-Зарнужий Ўзганднинг Зарнуж шаҳрида ҳижрий олтинчи асрнинг иккинчи ярмида туғилган. Бурҳонуддин аз-Зарнужий “Ҳидоя” китобини мусаннифи бўлмиш Имом Марғилонийнинг шогирди бўлиб, ҳанафий мазҳабининг фақиҳларидан бири бўлган. Бурҳонуддин аз-Зарнужий ҳижрий еттинчи асрнинг аввалларида вафот этган. У кишининг бизгача “Таълимул мутаъаллими ториқот- таъаллуми” дан бошқа илмий асари етиб келмаган. Лекин бу китоб ҳажми қисқа бўлгани билан фахрланишга кифоя қилади. Биз ҳам толиб ва толибаларга жуда ҳам зарур ва энг керакли бўлгани учун Имом Бурҳонуддин аз-Зарнужийнинг “Таълимул мутаъаллими ториқот- таъаллуми” китобини охиридаги энг зарур иккита фасли, яъни биринчиси, ёдлашни зиёда қиладиган ва унутишни зиёда қиладиган, иккинчиси, ризқни зиёда ва ноқис қиладиган ва умрни зиёда ва ноқис қиладиган фаслларини таржима қилдик.

Таржима қилиб тайёрлашда асосан Ҳиндистоннинг Дейбанд мадрасасида милодий 2005 йил Муҳаммад Абдурраззоқ ал-Қосимий ҳазратлари томонидан нашрга тайёрланган нусхаси асл қилиб олинди. Чунки бу нусха бошқаларидан саҳиҳроқ, ишончлироқдир. Бу нусхани бошқа нусхалардан афзаллиги қуйидагичадир.

Биринчидан: бу нусхани дунёнинг энг кучли мадрасаларидан бўлган Девбанд мадрасасининг бир неча йилдан бери “Таълимул мутаъаллими ториқот-таъаллуми” китобидан дарс бераётган шайхларидан Муҳаммад Солмон ал-Бажнурий ва  Муҳаммад Абдурраззоқ ал-Қосимийлар нашрга тайёрлаган. 

Иккинчидан, бу нусхада қайси бир олимнинг исми зикр қилинса, ўша олим хусусида ишончли етарлича маълумот берилган ва “Таълимул мутаъаллими ториқот-таъаллуми” китобида келган барча ҳадисларни тахрижлари келтирилган, яъни ўша келтирилган ҳадислар саҳиҳми ёки ғойри саҳиҳми? Қайси ҳадис китобида келган, кимдан ривоят қилинган каби аниқ ҳадисларни рақамигача келтирилган.

Учинчидан, бу нусхада шарҳ талаб қиладиган луғатлар ўша бетни пастки қисмида изоҳли луғат каби аниқ ёзилган.

Ушбу китобни Девбанддаги нусхадан ташқари Мисрда, Қозонда чиққан нусхалари ҳам бор. Мисрда Абдулазиз Сақар Шоҳин нашрга тайёрлаган нусхаси ҳам ишончлироқ. Лекин Қозонда 1901 йил Қозон император университети типо-литографиясида босилган нусхасида етарлича хато камчиликлар бор. Масалан, ризқни кесувчи омиллар фаслида Девбанд ва Мисрда чиққан нусхаларида “دُعَاءُ الشَّرِّ عَلَى الوَلَدِ” яъни болага ёмон дуо қилиш, деб ёзилган бўлса, Қозонда чиққан нусхасида 

“دُعَاءُ الشَّرِّ عَلَى الوَالِدِ” отага ёмон дуо қилиш, деб ёзилган. Бу эса умуман нотўғридир. Шу фаслнинг охирида Миср ва Девбандда чиққан нусхаларининг охирида “القِرَانُ بَينَ الْحَجِّ وَالعُمْرَةِ” яъни, ҳаж ва умрани орасини қўшиш, дейилган бўлса, Қозонда чиққан нусхасида “القِرَاءَةُ القُرْآنِ بَينَ الحَجِّ وَالعُمْرَةِ“ ҳаж ва умрани орасида Қуръон қироат қилиш, деб ёзилган. Бу ҳам умуман, ҳақиқатдан йироқ гапдир. Энг асосийси, дарсни бошлаш, миқдори ва тартиби ҳақидаги фаслда Девбанддаги нусхасида:

فَقَدْ كَانَ يَحْكِي عَنِ الشَّيْخِ القَاضِي الإمَامِ عُمَرَ بْنِ أَبِي بَكْرٍ الزَّرَنْجَرِيُّ  шайх, қози, имом Умар ибн Аби Бакр Заранжарийдан ривоят қилган дейилса, Миср ва Қозондаги нусхаларида: كَانَ أَبُو حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللهُ تَعَالَى يَحْكِي عَنِ الشَّيْخِ القَاضِي الإمَامِ عُمَرِ بْنِ الإمَامِ أَبِي بَكْرٍ الزَّرْنُوجِي  яъни: Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ шайх, имом, қози Умар ибн Абу Бакр Зарнужийдан ҳикоя қилади, дейилган. Бу мутлақ нотўғри, чунки имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи 150 ҳ. да вафот этган. Умар ибн Абу Бакр Заранжарий роҳматуллоҳи алайҳи эса ҳижрий 584 йили вафот этган. Хўш, гап шундоқ экан энди қандай қилиб ҳижрий 150 йилда вафот этган зот ўзидан бир неча юз йил кейин яшаган, яъни ҳижрий 584 йилда вафот этган зотдан хикоя қилиши мумкин? 

Хуллас бунақа хатолар Қозон босма нусхасида етарлича. Биз ҳозир учтасини келтириш билан кифояландик. Мисрдаги нусхасида деярли хатолари кам учрайди. Лекин нима бўлганда ҳам иложи борича толиб ва толибаларга маслаҳатимиз Қозонда чиққан нусхасидан фойдаланмасликларини сўраймиз, чунки унда хатолар етарлича. Уни Девбандда чиққан нусхасини ўқимаганлар Қозонда чиққан нусхасидаги хатоларни билмайди ва катта хато қиллади. Шу сабабли энг  тўғри ва ишончли Девбандда чиққан нусхасини топиб, ундан фойдаланиб, ҳаётга татбиқ қилиш бу энг тўғри ва ишончли бир ишдир. Яна “Таълимул мутаъаллими ториқот-таъаллуми” китобидаги матнларни орасига қавс ичидаги сўзларни қўйишда ва озгина изоҳ беришда “Таълимул мутаъаллими ториқот-таъаллуми” китобини ҳижрий 1319 йил Муҳаммад Ориф матбаасида босилган иккита шарҳли, яъни рамкани ичидаги шарҳ ва ҳошияли шарҳдан иборат бўлган нусхадан фойдаланилди.

Эй аҳли илмлар! Зеҳнни ўлдириш осон. Сабаби ҳар-қанча катта-катта гуноҳлар қилинса, зеҳн шунчалик тез ўлади. Зеҳнни кучайтириш эса қийин, сабаби зеҳнни кучайтирадиган омилларни энг кучлиларини кетма-кет доим қилиб юрса ҳам зеҳн секин-секинлик билан ривожланади. Бир киши зеҳнни кучайтирадиган омилларни бирин-кетин ва доим қилиб юрса ҳам ўша кишининг зеҳни ҳеч қачон бирдан кучайиб кетмайди, балки секинлик билан ривожланади. Шундай экан ўзимизда бор зеҳнни гуноҳлар содир этиб, ўлдириб, сўнгра ўлган зеҳнимизни қайта тирилтириш учун ҳар хил омилларни қўллагандан кўра, бор зеҳнимизни асраб ривожлантиришимиз даркор.

Дарсни бошлашдан олдин айтиладиган дуо

بِسْمِ اللهِ وَسُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إلَهَ إلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ العَزِيزِ العَلِيمِ عَدَدَ كُلِّ حَرْفٍ كُتِبَ وَيُكْتَبُ أَبَدَ الآبِدِينَ وَدَهْرَ الدَّاهِرِينَ.

Маъноси: Аллоҳнинг исми билан бошлайман ва Аллоҳни поклайман ва ҳамд Аллоҳга хос ва Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюк ва ўзгариш ва қувват фақат олий, улуғ, азиз ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ билан бўлади. Ёзилган ва ёзиладиган ҳарфни ҳар бирини сонича абадий ва умрбод (бу сўзларни айтаман)

Дарсдан сўнг ва фарз намозларидан сўнг ўқиладиган дуо

آمَنْتُ بِاللهِ الوَاحِدِ الأَحَدِ الْحَقِّ الْمُبِينِ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَكَفَرْتُ بِمَا سِوَاهُ

Яккаю ягона ҳақ мубин Аллоҳга имон келтирдим, У ёлғиз шериги ҳам йўқ ва ундан бошқасига (ишончимни бермадим) куфр келтирдим.

Ёдлашни зиёда қиладиган омиллар

Ёдлашни зиёда қиладиган омилларнинг энг кучлиси бу:

1.    Жидду жаҳд қилиш;

2.    Доимий бўлиш;

3.    Таом (ейиш ва ичишни) камайтириш;

4.    Кечасида (ихтиёрий таҳажжудга ўхшаш) намоз ўқиш;

5.    Қуръон ўқиш;

6.    Набий соллалоҳу алайҳи ва салламга саловотни кўп айтиш;

7.    Гуноҳларни тарк қилиш;

8.    Мисвок ишлатиш;

9.    Асал ичиш ;

 Масалан қайнаган сув билан.

10.     Ладанни шакар билан ейиш ;

Басвеллия дарахти Арабистон ярим ороли ва Шаркий Африкани денгиз сатхидан 1800-2000 метр баландликда жойлашган ерларида усадиган да рахтдир. Бу басвеллия дарахтини танасини феврал-март ойларида кесиб куйилса,ундан сутни рангидаги суюклик окиб чикади.Бу басвеллия дарахтидан окиб чикаётган сутни рангидаги ок суюклик то уша дарахтни кесилган жойи битгунча окиб туради ва уша дарахтни танасидан чиккан ок сутга ухшаш суюклик дарахт танасидан чикиши билан секинлик билан котишни бошлайди. Уни хиди хушбуй ва уткир хидли малхамни хидига ухшаш булади. Уни куриниши думалок ва хар хил булак шаклида (яни бир куришда сарик майизларга ухшаш ) булади. Ранги сарик ва гулгун рангда булади.Ва феврал-март ойларида кесиб куйилган дарахт танасидан чикиб, сунгра котиб колган меваси май-июн ойларида териб олинади. Басвеллия - дарахтни номи. Ладан эса уша дарахт танасидан сутга ухшаб окиб чикиб, сунгра котиб колган мевасини номи.

11.    Ҳар куни оч қоринга 21 дона қизил майиз ёйиш;

12.    Балғам ва димоғдаги намликларни камайтирадиган ҳар бир нарса;

 Масалан, қуруқ нон, қуруқ анжир ва шуларга ўхшаш қурук нарсалар ейиш.

Унутишни зиёда қиладиган омиллар

1.    Гуноҳ ишларни қилиш;

2.    Гуноҳларни кўпайиши;

3.    Ғам ғуссалар;

4.    Дунё ишларида қайғуриш, ғам чекиш;

5.    Машғулотларни (яъни ишлар) ва алоқаларни кўпайиши;

Илмни унутиш сабаблари

1.    Ҳўл кашнич ейиш;

2.    Нордон олма ёйиш;

    Бу иккаласи, яъни ҳўл кашнич ва нордон олма ейиш илмни унутишга сабаб бўлиши, ҳўл кашнич ва нордон олмада ҳўллик ва намлик кўп бўлиб, балғамни кўпайишига сабаб бўлади. Балғам эса унутишни зиёда қиладиган омиллардандир.

3.    Чормихга (бутга) михлаб қўйилган (инсон)га  қараш.

4.    Қабр тошларидаги (ёзувлар)ни ўқиш. 

Чормихга михлаб қўйилган инсонга қараш ва қабр тошларидаги ёзувларни ўқиш илмни унутишга сабаб бўлиши бунда инсон учун қўрқинч ва ваҳимага тушиш бор.

5.    Туялар карвони орасидан ўтиш.

6.    Битларни ерга (ўлдирмай) тириклай ташлаб қўйиш.

Туялар карвони орасидан ўтиш ва битларни ерга ўлдирмай ташлаб қўйиш илмни унутишга сабаб бўлиши, бунда ҳайвонга азият бериш бор.

7.    Елкани чуқур жойидан қон олдириш. 

Аммо елкани чуқур жойидан қон олдириш илмни унутишга сабаб бўлиши, бунда хотира қуввати учун сусайишлик бор.

Бу юқорида келтирилган илмни унутишга сабаб бўлган омилларни фақиҳ Абу Лайс Самарқандий ҳам ўзининг “Бўстонул орифийн” китобида ҳам келтирган: 

Зуҳрий ривоят қилади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу “Бешта нарса хотирани сусайтиради: нордон олма ейиш, сувга бавл қилиш, сунъий йўл билан бўйиндан қон олдириш, битни тупроққа ташлаш, сичқон теккан сувни ичиш ”, – деди.

    Айтилишича, қабр тошларидаги лавҳни ўқиш, кашнич ейиш, олдин-кетин боғланган икки туяни ўртасида юриш ва икки аёлни ўртасида юриш ҳам хотирани сусайтиради. 

83-боб Табобат ҳақида 137-бет.

Ризқни кесувчи омиллар

1.    Гуноҳ қилиш. 

Айниқса, ризқни кесувчи омилларнинг энг асосийси

2.    Ёлғон гапириш.

3.    Тонгги уйқу.

Албатта қўй саҳар вақтида ухламайди. Шунинг учун ҳам унда барака бор. Инсонларни аксарини уйида бешта, ўнта, ундан ҳам кўп қўй бор. Баъзан битта инсонда мингтагача, балки ундан ҳам кўп қўй бўлади. Лекин битта инсонни мингтагача ити бўлмайди. Шу билан бирга қўй итга ўхшаб кўп туғмайди. Битта ошиб борса, иккита, учта туғиши мумкин. Ит эса, кечаси ухламай сахар вақтида ухлайди. Шунинг учун ҳам унда барака йўқ. Ит бир туғишда тўртта, олтита, тўққизта, балки ундан ҳам кўп туғиши мумкин, лекин ит қўйга қараганда кўп туғиб кўпайгани билан қўйдан кўп эмас, буни асосий сабаби итни кечаси билан ухламай тонгда ухлашидир. Чунки, тонгда фаришталар барча махлуқотларга ризқ улашиб чиқади. У инсонми, жинми, илонми, қурт-қумурсқами барча-барчасига ризқ улашиб чиқади. Ит эса ўша вақтда уйқуда бўлади. 

    Ризқ деганда фақат ейиш-ичишни тушунмаслик керак, балки ейиш-ичиш ҳам, илм ҳам кўпайиши ризққа киради.

4.    Кўп ухлаш.

5.    (Кийимсиз) яланғоч ҳолда ухлаш.

6.    Яланғоч ( ёки тик турган) ҳолда ёзилиш.

7.    Жунуб (яъни булғанган) ҳолда ейиш.

8.    Ёнбошлаб ейиш.

9.    Овқатланадиган столга, дастурхонга (ёки ерга тушган нон ёки таом) тўкилмаларига эътиборсиз бўлиш.

10.     Пиёз ёки саримсоқ пиёзни пўстлоғини ёндириш.

Пиёз ёки саримсоқ пиёзни пўстлоғини ёндирганда ҳамда пиёз  ва саримсоқ  пиёзни еганда, ёқимсиз бадбўй ҳид чиқади, ҳатто уларни еган одам масжидга ҳам чиқиши мумкин эмас. 

11.     Уйни рўмолча билан супуриш.

12.     Кечаси уй супуриш.

13.     (Кечаси ва кундузи) уйда (супуринди) ахлатни ташлаб қўйиш.

14.     Ёши улуғ (инсон)ларни олдига (тушиб) юриш.

15.     Ота-онасини исмлари билан чақириш.

16.     Ҳар хил ёғоч бўлаги билан тиш тозалаш.

17.     Қўлни лой ва тупроқ билан ювиш.

18.     Остонада ўтириш

19.     Эшикни икки тавақасини биттасига суяниш.

20.     Ёзиладиган жойда (яъни ҳожатхонада) таҳорат килиш.

21.     Кийимини кийган ҳолда тикиш.

22.     Юзини кийим билан артиш.

23.     Уйда ўргимчак уясини (бузмай) ташлаб қўйиш.

Яна Абу Лайс Самарқандийни “Бўстонул орифин” китобида айтилишича, ким уйни латта билан супурса, ҳамиртуриш ишлатмаса, ўргимчак тўридан уйни тозаламаса, фақир бўлади деганлар. 138-бет.

24.     Намозга беэътибор бўлиш. 

Намоз ўқимаслик ёки ўқиса ҳам рукнларини одилона бажармасдан хушуъ-хузуъсиз ўқиш.

25.     Бомдод намозидан сўнг масжиддан чиқишга шошилиш.

26.     Бозорга эрта бориб кеч қайтиш.

27.     Фақир тиланчилардан нон бўлакларини сотиб олиш.

28.     Болага ёмон дуо қилиш.

29.    (таом ва ичимлик учун бўлган) идиш-товоқларни (ювмай ўраб) ёпиб ташлаб қўйиш.

30.     Чироқни нафаси билан (пуфлаб) ўчириш.

31.     (синиб сўнгра бирон нарса билан) уланган қалам билан ёзиш.

32.     Синган тароқ билан (сочни) тараш.

33.     Ота-онага (тирик ё вафот этган бўлсин) яхши дуони тарк қилиш.

34.     Саллани ўтириб ўраш.

35.     Шим (шалвар ва лозим)ни туриб кийиш.

36.     Бахил бўлиш.

37.     Ута  тежамкор бўлиш.

38.     Исроф қилиш.

39.     Дангаса бўлиш.

40.     (Ишда) бўшашган, сусткаш бўлиш.

41.     (Шаръий) ишларда беэътибор бўлиш.

Ризқни зиёда қиладиган омиллар

1.    Эрта туриш.

2.    Ҳусни хат.

3.    Очиқ юзли бўлиш.

4.    Ширин сўзли бўлиш.

5.    Ҳовлини (олдини) супуриш.

6.    (Таом ва шунга ўхшаш нарсалар учун бўлган) идишни ювиш.

Ризқни зиёда қиладиган омилларнинг энг кучлиси:

7.    Намозни улуғлаб, хушуъ билан рукнларини одилона бажариб, унинг вожиблари, суннатлари ва одобларига риоя қилиб ўқиш.

8.    Чошгоҳ намозини ўқиш.

9.    Кечаси ухлаш вақтида “воқеа” сурасини ўқиш.

10.     “Мулк” ва “Муззаммил” ва “Лайл” ва “Шарҳ” сураларини ўқиш.

11.     Масжидда азондан олдин ҳозир бўлиш.

12.     Доим таҳорат билан юриш.

13.     Бомдодни суннати ва витрни уйда ўқиш.

14.     Витрдан сўнг дунёвий гап гапирмаслик.

15.     (Ўз аёллари ва маҳрамлари бўлган) аёлларни ҳузурида ўтиришни фақат зарурат бўлгандагина кўпайтириш.

16.     Дини ва дунёсига фойдасиз бўлган лағв (бемаъни) гапни гапирмаслик.

17.     Ҳар куни тонг отгандан сўнг намоз вактигача

سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيهِ

деб юз марта айтиш.

Маъноси: Улуғ Аллоҳни поклайман, Аллоҳга ҳамд айтиш билан уни поклайман, Аллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан.

18.     Ҳар куни эрталаб ва кечқурун  لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْمَلِكُ الْحَقُّ الْمُبِينُ

деб 100 марта айтиш.

Маъноси: Малик, Ҳаққ, Мубийн Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ.

19.     Ҳар куни бомдод ва шом намозидан сўнг

20.    الْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ اللهِ وَلاَ إلَهَ إلاَّ اللهُ وَاللهُ هُوَ أَكْبَرُ деб 33 мартадан айтиш.

Маъноси: Ҳамд Аллоҳга хос ва Аллоҳни поклайман  ва Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир.

21.     Бомдод намозидан сўнг Аллоҳ таолога 70 марта истиғфор айтиш.

22.    لاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ сўзини кўп айтиш.

Маъноси: Ўзгариш ва қувват фақат олий, улуғ Аллоҳ билан бўлади. 

23.     Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатни кўп айтиш.

24.     Жума куни 70 марта  اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

деб айтиш.

Маъноси: Эй Аллоҳ менга ҳалолинг билан ҳаромингдан кифоя қил  ва Ўз Фазлинг билан ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.

25.     Мана бу санони ҳар куни ва ҳар кечада айтиш

أَنْتَ اللهُ العَزِيزُ الحَكِيمُ أَنْتَ الْمَلِكُ القُدُّوسُ أَنْتَ اللهُ العَلِيمُ الكَرِيمُ أَنْتَ اللهُ خَالِقُ الْخَيْرِ وَالشَّرِّ أَنْتَ اللهُ خَالِقُ الْجَنَّةِ وَالنَّارِ أَنْتَ اللهُ عَالِمُ الغَيبِ وَالشَّهَادَةِ أَنْتَ اللهُ عَالِمُ السِّرِّ وَأَخْفَى، أَنْتَ اللهُ الكَبِيرُ الْمُتَعَالُ، أَنْتَ اللهُ خَالِقُ كُلِّ شَيءٍ وَإلَيكَ يَعُودُ كُلُّ شَيءٍ أَنْتَ اللهُ دَيَّانُ يَومِ الدِّينِ، لَمْ تَزَلْ وَلاَ تَزَالُ أَنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أَنْتَ أَحَدًا صَمَدًا لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ أَنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أَنْتَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ، أَنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أَنْتَ الْمَلِكُ القُدُّوسُ السَّلاَمُ الْمُؤمِنُ الْمُهَيمِنُ العَزِيزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُ، لاَ إلَهَ إلاَّ أَنْتَ الخَالِقُ البَارِئُ الْمُصَوِّرُ لَهُ الأَسْمَاءُ الْحُسْنَى يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَهُوَ العَزِيزُ الحَكِيمُ.

Бу санони ўқишни энг шарафли ва олий вақти:

1.    Шом ва хуфтонни орасида.

2.    Сахар вақти.

3.    Аср намозидан сўнг.

Умрни зиёда қиладиган омиллар

1.    Яхшилик қилиш.

2.    (Мусулмонларга) азият беришни тарк қилиш.

3.    Ёши улуғ (инсон)ларни ҳурмат қилиш.

4.    Қариндошлик алоқасини (боғлаш).

5.    Ҳар куни тонг ва кечки пайтда 3 марта 

سُبْحَانَ اللهِ مِلْءَ الْمِيزَانِ وَمُنْتَهَى العِلْمِ، وَمَبْلَغَ الرِّضَا وَزِنَةَ العَرْشِ وَلاَ إلَهَ إلاَّ اللهُ مِلْءَ الْمِيزَانِ وَمُنْتَهَى العِلْمِ، وَمَبْلَغَ الرِّضَا وَزِنَةَ العَرْشِ وَاللهُ أَكْبَرُ مِلْءَ الْمِيزَانِ وَمُنْتَهَى العِلْمِ، وَمَبْلَغَ الرِّضَا وَزِنَةَ العَرْشِ.

6.    Ҳўл (яъни кўкариб турган) дарахтларни кесишдан сақланиш фақат зарурат бўлгандагина (кесиш).

Чунки кўкариб турган ҳар бир нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади, уни кесиш билан тасбеҳ айтиш ҳам тўхтайди. Ҳар хил асбоблар ва ўтин учун зарурат бўлгандагина кесиш жоиз.

7.    Таҳоратни (фарзлари ва суннатлари ва одоблари билан) мукаммал қилиш.

8.    Намозни улуғлаш.

9.    Қуръон ўқиш.

10.     Ҳаж ва умрани орасини қўшиш (яъни жамлаш).

11.     Соғлиқни сақлаш.

12.     Тиб (илми)дан бирор нарса ўрганиш лозим.

13.     Табобат ҳақида келган асарларни ўрганмоқ. Масалан: Шайх Имом Абул Аббос ал-Мустағфирийнинг

طِبُّ النَّبِيِّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ

деган китоби. Ким уни қидирса, топади.

Абул Аббос Мустағфирийнинг исми: Жаъфар ибн Муҳаммад ибн ал-Муътаз ибн Муҳаммад ибн ал-Мустағфар мустағфирий, Насафий ҳижрий 350 йил туғилиб, 432 йил вафот этган. У киши муҳаддис ва тарихчи бўлган.

Эслатма: Бу жойда зеҳнни кучайтирадиган омилларнинг энг асосий ва энг зарурлари содда тил билан ёзилган. Бу омилларга ҳаёти давомида доим амал қилиб юришлик инсонни зеҳни учун сезиларли даражада фойдаси каттадир. Лекин шуни унутмаслик керакки, зеҳнни кучайтирадиган омилларнинг энг кучли ва биринчиси, бу, Аллоҳга тақво қилишдир. Доим тақво қилиб юрган инсоннинг зеҳни иншааллоҳ кучли бўлади.


Аҳмаджон Абдуллоҳ ўғли ал-Кашшофий



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсинга айт эй муқтадий, ўзини тийсин.Унга фалон, фалонни олиб бераман.Тилингга ҳам айт, ширин сўзласин.Ошига наввотлар солиб, бераман.Кўзингга ҳам айт давоми...

5074 15:53 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАллоҳ таолога ҳамд, Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ҳамда у зотнинг аҳли байтига саломсаловотлар бўлсинАллоҳ таоло ер давоми...

11785 14:54 / 19.04.2017
Узоқдан бўйларинг кўринса сениТипирлаб боладай қувонай шодонЎн ойдан ортиқ хумор қилдирдингҲушбўйингга мени моҳи рамазонСевинчим ичимга сиғмай давоми...

5420 15:50 / 19.04.2017
Замон билан ҳамнафас яшашга интиладиган кишилар ўзларининг кимлигини унутиб бориши ва ўзига ва атрофдагиларга инсоний кўз билан бир бора боқишга жазм эта олмай давоми...

2994 15:20 / 19.04.2017
Аудиолар

120123 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41788 14:35 / 11.08.2021