185 19.04.2017

Режа:

1.      Мũм, нỹн ва бã ҳарфлари

2.      Мũм ундоши

3.      Нỹн ундоши

4.      Бã ундоши

Таянч сўзлар ва атамалар

Икки лаб

Тил уч юзаси

Ғунна

Димоғ

 

 Мũм, нỹн ва бã ҳарфлари

Мũм ҳарфи ўзига хос шаклга эга. Нỹн ва бã ҳарфлари ёлғиз ва сўз охирида келганида бир-бирдан фарқли ёзилади. Аммо сўз бошида ва ўртасида уларнинг орасидаги фарқ нуқтанинг шакл устига ёки остига қўйилишида ўз ифодасини топади.
Араб тилида иккита бурун ундоши мавжуд. Улар ҳозир биз ўрганмоқчи бўлиб турган мũм ва нỹн  товушларидир. Уларнинг бундоқ аталишига сабаб, уларнинг талаффузида димоғ йўли очилиб ҳаво оқими бурун бўшлиғи орқали ташқарига чиқади. Натижада димоғда минғиллоқ товуш ҳосил бўлади ва у мазкур икки ундошнинг таркибий қисмига айланади.
Шунингдек, бу дарсдан қалқала товушларининг биринчиси бã товуши ҳам ўрин олган. Сиз қалқала сифатини тўлиқ адо этишни ушбу товуш машқида ўзлаштириб олишга ҳаракат қилинг.
Маълумки, қалқала товушларининг иккитаси истиъло, қолган учтаси истифола ундошларига мансуб. Қалқала қилишда уларнинг мана шу хоссаларини унутмаслик лозим. Айниқса, мустафилларни қалқала туфайли йўғон айтишдан сақланмоқ керак.

م  ундоши


7. Мũм икки лабдан, уларнинг бир-бирига тегиши ва димоғ йўли очилиб, ҳаво у орқали чиқиши натижасида ҳосил бўлади.
Изоҳ: Мũмнинг талаффузида ҳаво оқимининг бир қисми лабларга урилса, қўпроқ қисми бурун бўшлиғи томон йўл олади (суратга қаранг) ва у ерда пинғиллоқ товуш ҳосил қилади. Бу товуш истилоҳда «ғунна» деб аталади. Ўзбек тилидаги «м» товушида ҳам айни шу ҳолат бор. Бироқ  мũм ўзбек тилидаги «м»дан кўра аниқроқ ва кўпроқ димоғ, яъни ғунна билан талаффуз қилинади. 


9-машқ.

 

مَـ       ـمِـ       ـمُ

أَمْ    إِمْ    أُمْ    رُمْ    مَرْ    مِرْ    مُرْ    مُزْ    رَمْ    رُمْ

أَمَرَ    أُمِرَ    رَمْزَ    رَمْزِ    رَمْزُ    أَمْرُ     إِمْرُ     أُمْرُ

مَرْءُ     مُزْءُ     رَمْءُ     زَمْءُ   ءَامَرَ     أُومِرَ     أَمِيرُ

رَمْرَمْ     مَرْمَرْ     زَمْزَمْ      أَرْزَمْ      مَأْمُورُ     مَأْزُورُ

 

 ن ундоши


 

 8. ن тил уч юзасининг олд тишлар милкига урилиши ва ҳавонинг аксар қисми бурун орқали чиқиши натижасида ҳосил бўлади.

Изоҳ: Унинг махражи рõ махражига жуда ҳам яқин бўлиб, танглайда ундан сал тепароқда, тилда эса сал олдироқдадир. Унинг талаффузида ҳам худди мũмдаги каби ҳавонинг кўп қисми бурун йўли орқали чиқади ва бурун бўшлиғида ғунна ҳосил қилади. У ўзбек тилидаги «н»дан кўра аниқроқ ва ғуннали айтилади. Уни «л» товушига мойил қилиб талаффуз этишдан эҳтиёт бўлиш керак.


  10-машқ. 

 

نـَ       ـنِـ       ـنُ

أَنْ    إِنْ    أُنْ    مَنْ    نـَمْ    نـِمْ    نـُمْ      مِنْ    مُنْ    زِنْ

نـَمـْرُ    نـَزْرُ    نـَزِرُ    نـَزِنُ    نـُونُ    نِيمَ    زَمَنَ     زَمَانُ

أَمْنُ    أَمَانُ     أَمَرْنَ     أُمِرْنَ     نـَارُ     مَنـَارُ     نـَمْرُوزُ

أَزْمَنُ     مَأْمَنْ     مَأْزَنْ      مَرَرْنَ      مُرِرْنَ      أَمْرَرْنَ

 

 ب ундоши

9. ب икки лабдан, уларнинг ўзаро кескин тўқнашиши натижасида ҳосил бўлади.
Изоҳ: Бу товуш доимо жарангдор айтилади, айниқса уни сукун ҳолатида бўлганида қалқала қилишни унутмаслик керак. Бинобарин унда ҳеч қачон ўзбек тилидаги «б» каби «п»лашиш юз бермайди (масалан, бориб - борип бўлганидек). У бикр ва бинт сўзларидаги «б»га яқин. Унинг талаффузини ва қалқаланинг ижросини машқлар асносида эшитиб англаб олишингиз мумкин.


11-машқ.  

 

بَـ       ـبـِ       ـبُ

أَبْ     إِبْ     أُبْ     رَبْ     بـَرْ    بـِرْ    بـُرْ    مُرْ    بـُرءُ

نـَابُ    بـَيْنُ    بـِينَ     بَـرَأَ     نـَبـْرَأُ    بـَرَرَ     نـَبْرَرُ     نـَبُورُ

أَبـْزَرُ    نـَبـَأَ   نـَبَـإِ    نـَبـَأُ    بـِأَمْرِ     مَنـَابُ     مُبـِينُ    بـُرْءُ أَرْبَابُ    أَبـْرَارُ     مَبْرُورُ    مُرِيبُ     زَبـْزَبَ      مُزَبـْزِبْ   


15-топшириқ:

 Қуйидаги машқ асносида қалқала сифатини тўғри адо этишга эришинг.

زَبْ   زَبْ   زَبـْزَبْ    تـُبْ   تـُبْ   تـُبْتـُبْ    بـَابْ    جِيبْ  

Мулоҳазалар:

•    Юқорилаги сатрлардан маълум бўладики, мũм ва нỹн товушлари икки қисмдан – махраждан ҳосил бўладиган товуш ва димоғдаги ғуннадан таркиб топган мураккаб товушлардир.
•    Мазкур икки ундошдаги ғунна – минғиллоқликни ўз меъёрида тутиш керак. Агар кўпайиб кетса, улар фақат ғуннадан иборат бўлиб қолади.
•    Ушбу икки бурун товуши сокин бўлганида қалқала қилиб тебратиб айтишдан сақланиш керак.
•    Қалқала нутқ аъзоларининг ўзаро тўқнашувидан сўнг, бир-биридан кескин узоқлашиши натижасида юзага келади. Шу боис у фақат ундош сокин бўлганидагина ижро этилади. Бинобарин, унда бирор ҳаракат пайдо бўлиб қолишидан сақланиш даркор.
•    Қалқала мазкур беш қалқала ундошининг талаффузини енгиллаштиради ва уларни равшан ҳосил бўлишини таъминлайди.
•    Бã ундошини қалқала қилганда йўғон ёки иккита қилиб айтишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

16-топшириқ: 

- م , ن ва ب  товушларининг махраж ва талаффузини айтиб беринг
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
-  م ,  ن  ва  ب  товушлари қайси ундошлар туркумига мансуб?
-  م ва ن  товушлари қандай хусусиятга эга?
- ғунна нима дегани ва у қаердан чиқади?
- ғунна қачон ва қандай ҳосил бўлади?
-  م  ва  ب  товушлари икки лабдан айтилсада икки хил ҳосил бўлади, айтингчи, уларнинг ораларида қандай фарқлар мавжуд?
-  ب  қандай хусусиятга эга?