1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (МР3) "Қуръон фазилатлари"

17:37 / 07.04.2011 3071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз (МР3) "Қуръон фазилатлари"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Қуръон фазилатлари» деб номланган 30-жузи ёзилган аудиодиски.  

 

«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг навбатдаги жузи Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ўзининг сўнгги дийни учун, Ўзининг сўнгги пайғамбари учун абадий мўъжиза ўлароқ нозил қилган сўнгги илоҳий Китоби – Қуръони Каримнинг фазилатларига бағишлангандир.
Мазкур жузда Қуръони Каримга оид энг сара, энг гўзал маълумотлар билан танишамиз. Хусусан, ушбу жузда Қуръони Каримнинг таърифи, Қуръон ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари, қироат одоблари, тадаббур, сакийна каби тушунчалар билан танишамиз. Шунингдек, ушбу жузни тинглаб, Қуръон илмлари гулшанидан кўплаб сура ва оятларнинг фазилатлари, тафсир ва маънолар таржимасига оид билимлардан баҳраманд бўламиз.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 30-жуз. «Қуръон фазилатлари» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2011
Ҳажми:  628 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган


Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01 - Кириш
02 - Қуръони Каримнинг таърифи
03 - Қуръон, унинг ҳофизлари ва муаллимларининг фазилатлари
04 - Қуръонни унутишдан огоҳлантириш
05 - Қироат одоби ҳақида
06 - Қуръонни тадаббур ва хушуъ ила тингламоқ лозим
07 - Қуръон қироатига сакийна нозил бўлади
08 - Сураларнинг фазллари ҳақида
09 - «Оятал курси» ва «Бақара»нинг охирининг фазли
10 - «Исро» ва «Зумар» сураларининг фазли
11 - «Ясин» ва «Духон» сураларининг фазли
12 - «Фатҳ» сурасининг фазли
13 - Мусаббиҳотлар ва «Ҳашр» сурасининг фазли
14 - «Мулк» сурасининг фазли
15 - «Залзала», «Кофирун» ва «Наср» сураларининг фазли
16 - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»нинг фазли
17 - Икки «Қул аъузу»нинг фазли
18 - Қуръон одамлари ва унинг ривоятлари ҳақида
19 - Ваҳий
20 - Қуръоннинг нузули
21 - Қуръоннинг тарқоқ тушиши ҳикматлари
22 - «Оят» сўзининг маъноси
23 - «Сура» сўзининг маънолари
24 - Маккий ва маданий суралар
25 - Аввал ва охир тушган оятлар
26 - Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлиши
27 - Қироатлар ва қорилар
28 - Қуръоннинг жамланиши
29 - Ҳазрати Усмон давридаги жамлаш
30 - Қуръони Карим тафсири
31 - Қуръони Карим маънолари таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикматли дунё 8қисм МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ҳикматли дунё, деб номланган аудио тўпламининг 8қисми. Ушбу аудио дастурда сараланган давоми...

2860 16:27 / 07.04.2011
quotИжтимоий одобларquot 2қисм DVDШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг quotИжтимоий одобларquot номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурининг давоми...

2756 23:07 / 07.04.2012
Ҳадис ва Ҳаёт 8жуз МР3 .Закот китоби,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Закот китоби, деб номланган давоми...

2670 15:19 / 07.04.2011
quotИжтимоий одобларquot 3қисм DVDШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг quotИжтимоий одобларquot номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурининг давоми...

2461 18:12 / 07.04.2012
Аудиолар

120314 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41952 14:35 / 11.08.2021