1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

МАЙЙИТ ЗИММАСИДАГИ РЎЗА ҚАЗОСИ УНИ ТУТИШ ЁКИ ТАОМ БЕРИШ ИЛА БЎЛАДИ

05:00 / 11.01.2017 3787 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

...Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳабларида эса ўлган одамнинг номидан рўза тутгандан кўра, таом берган яхши, дейдилар. Чунки рўза намозга ўхшаш баданий ибодат бўлиб, уни ҳар бир шахс ўзи адо этиши керак. Бу ибодатни бировнинг номидан бошқа одам адо эта олмайди. Бу фикрни қўллаш учун ҳадислар ҳам бор. Қуйида улардан иккитаси ривоят қилинади...

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўлсаю зиммасида рўза бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади», дедилар». Учовлари ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Бир одам сафар ёки беморлик туфайли маълум кунлар рўзасини тута олмади ёки рўза тутишни назр қилдию тута олмай вафот қилди. Ана шунда, унинг зиммасидаги фарз ёки вожиб рўзани унинг валийси тутиб қўйса бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят: «Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот қилдилар. У кишининг зиммасида бир ойлик рўза бор. Унинг қазосини мен тутсам бўладими?» деди.
«Агар онангнинг қарзи бўлса, сен унинг номидан адо қилармидинг?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Бас, Аллоҳнинг қарзини адо қилмоқ муҳимроқ», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаръий ҳукмни тушунтириш учун банданинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги бурчини бошқа банда ҳузуридаги бурчига ўхшатиб таққосламоқдалар. Ҳақиқатан ҳам онанинг бир бандадан қарзи бўлиб, ўз қарзини адо этмай туриб вафот қилса, қарзни фарзанд узади. Тутилмай қолган рўза ҳам онанинг Аллоҳ ҳузуридаги қарзи, уни бола адо этиши авлороқ. Онага бошқа қариндошлар ҳам қиёс қилинади. Ким зиммасида тутилмаган рўзаси бўлиб туриб вафот этса, қазосини маййитнинг валийси тутади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аёл келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, онам вафот этдилар. Унинг зиммасида назр рўзаси бор эди. У кишининг номидан мен рўза тутсам бўладими?» деди.
«Айтгин-чи, агар онангнинг қарзи бўлсаю, уни сен берсанг у онангдан адо этилган бўлармиди?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Бас, онангнинг номидан рўза тутавер», дедилар». Икки Шайх ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадисда ҳам деярли аввалги ҳадисдаги ҳолат такрорланмоқда. Фақат сўровчи аёл киши ва тутилмай қолган рўза назр рўза эканлигида фарқ бор. Демак, ўлган кишининг ортидан тутилмай қолган назр рўзаси ҳам тутилади. Қиз ўз онасининг тута олмай ўтиб кетган рўзасини тутса бўлади.
Ушбу уч ҳадисга Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабларида амал қилинади.
Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳабларида эса ўлган одамнинг номидан рўза тутгандан кўра, таом берган яхши, дейдилар. Чунки рўза намозга ўхшаш баданий ибодат бўлиб, уни ҳар бир шахс ўзи адо этиши керак. Бу ибодатни бировнинг номидан бошқа одам адо эта олмайди. Бу фикрни қўллаш учун ҳадислар ҳам бор. Қуйида улардан иккитаси ривоят қилинади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўлсаю, унинг зиммасида ойнинг рўзаси бўлса, унинг номидан ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берсин», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадисда эса, ўлган кишининг зиммасидаги рўзани соқит қилиш учун, тутилмай қолган ҳар бир кунлик рўза ўрнига бир мискинни тўйдирадиган таом бериш зарурлиги айтилмоқда.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачонки, бир одам Рамазонда бемор бўлиб, сўнгра рўза тутмай ўлса, унинг номидан таом берилади, қазо тутилмайди. Агар назр қилган бўлса, унинг номидан валийси қазо (рўза) тутади». Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилган. Абдурраззоқ мавсул ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда фарз ва назр рўзалар ораси фарқланмоқда. Фарз рўза ўрнига ўлганнинг номидан мискинларга таом берилади. Назр рўза ўрнига эса, ўлганнинг номидан валийси қазо рўза тутади.
Одатдагидек, фуқаҳоларимиз бир хил ҳукм борасида келган икки хил ривоятнинг қайси бири афзал экани ҳақида баҳс юритганлари гувоҳи бўлмоқдамиз. Бизнинг вазифамиз илм учун бу баҳсларни ўрганиб қўйиш. Мазҳаблардан бирини оқлаб, иккинчисини сўкиш эмас. Қолаверса, ҳамма ўз мазҳабига амал қилиб, ўзга мазҳабдагиларни ҳурмат қилиши керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диалектиклик, яъни мавжудотни самовий ва арозийга бўлиш монотеистик динларниг ривожланиш манбаи ҳисобланади. Дунёда қарамақаршиликлар ва улар ўртасидаги давоми...

3250 10:00 / 12.04.2023
Закотни Исломнинг учинчи рукни қилиб у орқали бойларга молиявий ибодат қилиш ва камбағалларга моддий ёрдам олиш имконини яратиб берган ҳакиму хабир Аллоҳ давоми...

4558 05:00 / 14.01.2017
Руҳий тарбия устозлари барча амалларни ушбу қоида асосида баҳолайдилар. Мисол учун, тасаввуф китобларида .Рўза уч даражада бўлади, рўзанинг учта даражаси бор,, давоми...

7393 11:30 / 11 март
Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади. Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий давоми...

10302 05:00 / 14.01.2017