1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

Ҳадис ва Ҳаёт 34-жуз (МР3) «Яхшилик ва ахлоқ китоби»

15:55 / 07.04.2011 2676 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 34-жуз (МР3) «Яхшилик ва ахлоқ китоби»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Яхшилик ва ахлоқ китоби» деб номланган 34-жузи ёзилган аудио диск.  

Бу китоб гувоҳи бўлиб турганингиздек, «Яхшилик ва ахлоқ китоби» деб номланмоқда. Бу ердаги яхшилик кенг ва шомил маънода бўлиб, Ислом яхши деб санаган барча нарсаларни ўз ичига олади. Бунда қўшничиликда яшаётган кишилар ўртасидаги яхшиликлар ҳам, оилавий яхшиликлар ҳам, тоат-ибодат ҳам, лутфу марҳамат ҳам, силаи раҳм ва хайри эҳсон ҳам - барча-барчаси ирода қилинади.
Бизнинг боболаримиз яхшилик ва ахлоқнинг ҳақиқатини тўлиқ маънода Исломдан ўрганганлар. Улар Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, макоримул ахлоқлар дини бўлган Ислом дини орқали яхшилик ва ҳусни хулқни ўзларига касб қилганлар. Улар ўзлари бу улуғ неъматлардан баҳраманд бўлишлари билан бир қаторда, ўзгаларга ҳам ўзлари каби яхшиликлар етишини истаганлар.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 34-жуз. «Яхшилик ва ахлоқ китоби»  (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2010
Ҳажми:  859 дақиқа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:
 

1. Муқаддима
2. Кириш
3. Яхшиликнинг турлари ҳақида
4. Энг улуғи ота онага яхшилик
5. Фарзандларга яхшилик қилиш
6. Силаи раҳм вожибдир, уни кесмоқ ҳаромдир
7. Қўл остидагиларга яхшилик қилиш
8. Этим ва беваларга раҳм қилиш
9. Қўшничилик ҳақлари
10. Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари
11. Аллоҳ таоло халқ қилган нарсаларга раҳм қилмоқ вожиб
12. Ёмонликларнинг турлари ҳақида
13. Одамларнинг энг золими ўзига зулм қилганидир
14. Чақимчилик
15. Ғийбат
16. Фосиқ ҳақида ғийбат йўқ
17. Обрўсини садақа қилиш яхшидир
18. Ёмон гумон ва ҳиқду ҳасад
19. Бировнинг айбини беркитиш
20. Кибр ва ҳаволаниш
21. Маддоҳлик
22. Сўкиш ва айблаш
23. Лаънатлаш ва фаҳш сўзлар айтиш
24. Мусулмонни таҳқирлаш ва ундан аразлаш
25. Талашибтортишиш
26. Бахиллик ва бадхулқлик
27. Уч ҳолатдан бошқада ёлғон ҳаромдир
28. Тарафкашлик жоҳилият сифатидир
29. Карамли ахлоқлар ҳақида
30. Энг улуғи аччиқни ютиш ва ғазаб қилмасликдир
31. Сабр, авф ва озорга чидаш
32. Ғазабнинг давоси
33. Мусулмонга ёрдам бериш, унинг айбини беркитиш ва уни ҳимоя қилиш
34. Шафоатчилик
35. Содиқлик
36. Ҳазил жоиз
37. Ваъдага вафо қилиш
38. Мулойимлик ва шошилмаслик
39. Ҳаё
40. Тавозуъ
41. Ҳусни хулқ аллоҳнинг улуғ хулқидир
42. Набий алайхиссаломнинг баъзи ахлоқлари
43. Солиҳлик йўли
44. Саховат ва карамлилик
45. Яхшиликка ташаккур айтиш
46. Аллоҳдан ва одамлардан ҳазир бўлиш
47. Аллоҳдан ва одамлардан яхши гумонда бўлиш
48. Динниг камоли насиҳатдадир
49. Маслаҳатчи аминдур
50. Яхшиликка далолат қилувчи уни қилувчига ўхшашдир
51. Олий даражалар одамларнинг ҳожатларидадир
52. Адолат мулкнинг асосидир
53. Муҳаббат ҳақида
54. Ким аллогҳа муҳаббат қилса, унга аллоҳ ва бандалар муҳаббат қилишади
55. Ким бир қавмга муҳаббат қилса, ўшалар билан бирга тирилтирилади
56. Солиҳларга муҳаббат қилиш, уларни зиёрат қилиш ва улар билан бирга ўтириш ғаниматдир
57. Муҳаббат қилишганлар қиёмат куни арш соясида бўладилар
58. Муҳаббатда ўртачалик матлуб

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Руҳий тарбия 3жуз МР3 .Хулқланиш,Маълумингизким, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари муборак Рамазон кунларида .Руҳий тарбия, суҳбатлари олиб давоми...

2625 16:53 / 07.04.2011
Ҳадис ва Ҳаёт 18жуз МР3 .Тиб ва дам китоби,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Тиб ва дам китоби, деб давоми...

8527 15:35 / 07.04.2011
quotЗикр аҳлидан сўранг 4қисмquot МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, .Зикр аҳлидан сўранг, номли китобнинг 4тўплами ёзилган давоми...

5184 18:31 / 07.04.2015
Руҳий тарбия 2жуз МР3 .Тикланиш,Маълумингизким, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари муборак Рамазон кунларида .Руҳий тарбия, суҳбатлари олиб давоми...

3408 16:52 / 07.04.2011
Аудиолар

120319 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41958 14:35 / 11.08.2021