1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

ЎЗГАЛАРНИ КАМСИТИШ

05:00 / 13.03.2017 3951 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримда олдинга сурилган ғоялардан бири, ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида муҳаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчилик сабабларини йўқотишда катта аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон ! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир» («Ҳужрот» сураси, 11-оят).

Бу оятда Аллоҳ мусулмонларни ўзидан бошқаларни ҳурмат қилишга, уларнинг обрўсини тўкмасликка, ҳис-туйғуларини таҳқирмасликка буюради. Эркакдур, аёлдур, ҳеч кимсани масхара қилиб, камситиб бўлмайди. Хоҳ гап билан, хоҳ қўл билан ишора қилиб, ёки бошқа йўллар билан бўлсин. Эҳтимол, масхара қилинган кишилар кўриниши хунук бўлса, ўзи бечораҳол кўринса ҳам, аслида масхара қилувчидан яхшироқдир. Бу ҳолда масхара қилувчи, билмасдан Аллоҳ обрўсини кўтарган кишини паст санаган бўлади. Қолаверса, масхара қилинган киши, аччиғи чиқиб, масхара қилувчининг ҳам айбларини ахтариб қолиши турган гап. Агар айб топмаса, ўзидан ёлғон айбларни тўқиб, халқ орасида тарқатиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, энг аввал масхара қилувчи ўзига-ўзи зарар етказади десак, хато қилмаган бўламиз. Хулоса қилиб, айтишимиз мумкинки, бировни масхара қилиш, қалбларга ёмонлик солади ва кишилар ўртасида дўстлик алоқаларини бузади. Сўнгра Аллоҳ оятда, бировнинг айбини ошкор қилмасликка буюради. Чунки бу нарса, жамият аъзолари орасига адоват солади.
Аллоҳ, мусулмонлар худди бир жон, бир танга ўхшайди, шунинг учун ўзларини-ўзлари айбламасликлари лозим, дейди. Қачонки бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарини айбласа, худди ўзини айблагандек бўлади.
Шунингдек, Аллоҳ кишиларни ўзи ёқтирмаган лақаблар билан ҳам аташни ман қилади. У лақаб ўзига, отасига, онасига ёки бирор яқин кишисига тегишли бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси кишилар ўртасида келишмовчилик чиқаради. Сўнгра Аллоҳ масхара қилиш, бировни айблаш ва бировга лақаб тўқиш фисқу фасод иш, Аллоҳнинг тоатидан чиқишлик эканини баён қилади. Бир киши иймонли бўлганидан кейин, уни фосиқлик номи билан аташ тўғри эмас. Мана шу ёмон оқибатлардан ўзини тиймаган кишилар ўзларига зулм қилиб, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Бир чўпон қўрадаги қўйларини боқиб давоми...

2976 05:00 / 13.03.2017
...Бугунги кунимизда мусулмонларнинг тушкун ҳолини кўриб, ҳафсаласи пир бўлаётганлар кўп. Лекин, ушбу ҳадис бошқа оят ва ҳадислар билан бир қаторда келажакИслом ва давоми...

5830 05:00 / 13.03.2017
Абу Сирма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта мен Сендан беҳожатлигимни ва мавломнинг беҳожатлигини давоми...

6887 05:00 / 13.03.2017
Ушбу ndash quotМан ташаббаҳа биқавмин, фаҳува минҳумquot Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўша қавмдандирrdquo маъносидаги арабча жумлаларни кўпчилик уламо ва давоми...

4069 05:00 / 14.03.2017